Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Айбдор ўз килмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги


Download 0.79 Mb.
bet25/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

66-модда. Айбдор ўз килмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги
муносабати билан жавобгарликдан озод килиш

Ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча огир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган шахс, агар жиноят содир килингандан кейин жиноят туфайли келтирилган зарарни ихтиёрий равишда бартараф килиб, айбини бўйнига олиш тўгрисида арз килган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган бўлса, жавобгарликдан озод килиниши мумкин.


66-1-модда. Ярашилганлиги муносабати
билан жиноий жавобгарликдан озод килиш
(ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги модда)

Ушбу Кодекс 105-моддасининг биринчи кисмида (касддан баданга ўртача огир шикаст етказиш), 106-моддасида (кучли рухий хаяжонланиш холатида касддан баданга огир ёки ўртача огир шикаст етказиш), 107-моддасида (зарурий мудофаа чегарасидан четга чикиб, касддан баданга огир шикаст етказиш), 108-моддасида (ижтимоий хавфли килмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чикиб, баданга касддан огир шикаст етказиш), 109-моддасида (касддан баданга енгил шикаст етказиш), 110-моддасининг биринчи кисмида (кийнаш), 111-моддасида (эхтиётсизлик оркасида баданга ўртача огир ёки огир шикаст етказиш), 116-моддасининг биринчи ва иккинчи кисмларида (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик), 117-моддасининг биринчи кисмида (хавф остида колдириш), 122-моддасида (вояга етмаган ёки мехнатга лаёкатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш), 123-моддасида (ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш), 136-моддасида (аёлни эрга тегишга мажбур килиш ёки унинг эрга тегишига тўскинлик килиш), 139-моддасининг биринчи ва иккинчи кисмларида (тухмат), 140-моддасининг биринчи ва иккинчи кисмларида (хакорат килиш), 149-моддасида (муаллифлик ёки ихтирочилик хукукларини бузиш), 167-моддасининг биринчи кисмида (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож килиш), 168-моддасининг биринчи кисмида (фирибгарлик), 169-моддасининг биринчи кисмида (ўгрилик), 170-моддасининг биринчи кисмида (алдаш ёки ишончни суиистеъмол килиш йўли билан мулкий зарар етказиш), 172-моддасида (мулкни кўриклашга виждонсиз муносабатда бўлиш), 173-моддасининг биринчи кисмида (мулкни касддан нобуд килиш ёки унга зарар етказиш), 192-моддасида (ракобатчини обрўсизлантириш), 260-моддасининг биринчи кисмида (темир йўл, денгиз, дарё ёки хаво транспортининг харакати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги коидаларини бузиш), 266-моддасининг биринчи кисмида (транспорт воситалари харакати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги коидаларини бузиш), 268-моддасининг биринчи кисмида (транспортнинг хавфсиз ишлашини таъминлашга доир коидаларни бузиш), 298-моддасининг биринчи кисмида (машиналарни бошкариш ёки улардан фойдаланиш коидаларини бузиш) назарда тутилган жиноятларни биринчи марта содир этган шахс, агар у ўз айбига икрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling