Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига хилоф


Download 0.79 Mb.
bet69/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

175-модда. Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига хилоф
равишда битимлар тузиш

Давлат органининг, мулкчилик шаклидан катъи назар корхона, муассаса ташкилотнинг, жамоат бирлашмасининг мансабдор шахси томонидан наф келтирмаслиги аён бўлган битимни тузиш республика манфаатларига кўп микдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, - энг кам ойлик иш хакининг йигирма беш бараваридан элл￿￿ ￿а￿аваригача микдорда￿￿арима ёки беш йилгача муайян хукукдан махрум килиш ёхуд уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача камок билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)


Ўша харакат:
а) такроран;
б) бир гурух шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) жуда кўп микдорда зарар етказган холда содир этилган бўлса, - энг кам ойлик иш хакининг эллик бараваридан юз бараваригача микдорда жарима ёки муайян хукукдан махрум этилган холда, беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)
Етказилган моддий зарар уч карра микдорида копланган такдирда камок ва озодликдан махрум килиш тарикасидаги жазо кўлланилмайди. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги кисм)
176-модда. Калбаки пул, акциз маркаси ёки кимматли когозлар
ясаш, уларни ўтказиш
(ЎзР 29.08.1998 й. 681-I-сон Конуни тахриридаги сарлавха)

Ўтказиш максадида калбаки банк билетлари (банкнотлар), металл тангалар, акциз маркалар, шунингдек, кимматли когозлар ёхуд чет эл валютаси ёки чет эл валютасидаги кимматли когозлар ясаш ёки уларни ўтказиш (ЎзР 29.08.1998 й. 681-I-сон Конуни тахриридаги диспозиция) -


беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 20.08.1999 й. 832-I-сон Конуни тахриридаги санкция) (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)
Ўша харакатлар:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) кўп микдорда;
в) бир гурух шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса,- беш йилдан ўн йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)
Ўша харакатлар:
а) жуда кўп микдорда;
б) уюшган гурух томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса,- ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling