Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Валюта кимматликларини конунга хилоф равишда


Download 0.79 Mb.
bet70/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

177-модда. Валюта кимматликларини конунга хилоф равишда
олиш ёки ўтказиш

Фукароларнинг конунга хилоф равишда анча микдорда валюта кимматликларини олиши ёки ўтказиши шундай харакатлар учун маъмурий жазо кўлланилганидан кейин содир этилган бўлса (ЎзР 20.08.1999 й. 832-I-сон Конуни тахриридаги диспозиция) - энг кам ойлик иш хакининг етмиш беш бараваригача микдорда жарима ёки уч йилгача ахлок тузатиш ишлари билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)


Ўша харакатлар:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) кўп микдорда;
в) бир гурух шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, - энг кам ойлик иш хакининг етмиш беш бараваридан икки юз бараваригача микдорда жарима ёки олти ойгача камок билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)
Ўша харакатлар:
а) жуда кўп микдорда;
б) уюшган гурух томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, - энг кам ойлик иш хакининг икки юз бараваридан беш юз бараваригача микдорда жарима ёки уч йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)
178-модда. Чет эл валютасини яшириш

Корхоналар, муассасалар ёки ташкилотларда валюта операцияларини амалга оширувчи ходимлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг ваколат берилган банклари хисобига ўтказилиши лозим бўлган чет эл валютасининг касддан яшириб колиниши - энг кам ойлик иш хакининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача микдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача муайян хукукдан махрум килиш ёхуд беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 15.04.1999 й. 772-I-сон Конуни тахриридаги санкция) (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)


Ўша килмиш:
а) гаразгўйлик билан;
б) такроран;
в) бир гурух шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса,- беш йилдан саккиз йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 15.04.1999 й. 772-I-сон Конуни тахриридаги санкция) (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)
Ўша килмиш уюшган гурух ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, - саккиз йилдан ўн икки йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 15.04.1999 й. 772-I-сон Конуни тахриридаги санкция) (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling