Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Мастлик холатида содир этилган жиноят


Download 0.79 Mb.
bet7/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

19-модда. Мастлик холатида содир этилган жиноят
учун жавобгарлик

Мастлик холатида ёки гиёвандлик воситалари, психотроп ёки одамнинг акл-иродасига таъсир этувчи бошка моддалар таъсири остида жиноят содир этган шахс жавобгарликдан озод килинмайди. Бундай холат шахсни акли норасо деб топиш учун асос бўлмайди.


V БОБ. АЙБ

20 модда. Айбнинг шакллари


21 модда. Касддан содир этилган жиноят
22 модда. Эхтиётсизлик оркасида содир этилган жиноят
23 модда. Мураккаб айбли жиноят
24 модда. Айбсиз холда зарар етказиш
20-модда. Айбнинг шакллари

Ушбу Кодексда назарда тутилган ижтимоий хавфли килмишни касддан ёки эхтиётсизлик оркасида содир этган шахс жиноят содир этилишида айбдор деб топилиши мумкин.


21-модда. Касддан содир этилган жиноят

Ушбу Кодекс моддасида жиноят тамом бўлган пайт ижтимоий хавфли килмиш бажарилган вакт деб хисобланган бўлиб, уни содир этган шахс ўз килмишининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини англаган ва шундай килмишни содир этишни истаган бўлса, бундай жиноят касддан содир этилган деб топилади.


Ушбу Кодекс моддасида жиноят тамом бўлган пайт ижтимоий хавфли окибат юз берган вакт деб топилган килмишлар тўгри ёки эгри касддан содир этилган бўлиши мумкин.
Агар шахс ўз килмишининг ижтимоий хавфли хусусиятини англаган, унинг ижтимоий хавфли окибатларига кўзи етган ва уларнинг юз беришини истаган бўлса, бундай жиноят тўгри касддан содир этилган деб топилади.
Агар шахс ўз килмишининг ижтимоий хавфли хусусиятини англаган, унинг ижтимоий хавфли окибатларига кўзи етган ва уларнинг юз беришига онгли равишда йўл кўйган бўлса, бундай жиноят эгри касддан содир этилган деб топилади.
22-модда. Эхтиётсизлик оркасида содир этилган жиноят

Ўз-ўзига ишониш ёки бепарволик оркасида содир этилган ижтимоий хавфли килмиш эхтиётсизлик оркасида содир этилган жиноят деб топилади.


Агар жиноятни содир этган шахс ўз хулк атвори конунда назарда тутилган ижтимоий хавфли окибатлар келтириб чикариши мумкинлигига кўзи ета туриб, эхтиёткорлик чора-тадбирларига онгли равишда риоя этмаган холда бундай окибатлар келиб чикмаслигига асоссиз равишда умид килган бўлса, бундай жиноят ўз-ўзига ишониш окибатида содир этилган деб топилади.
Агар жиноят содир этган шахс ўз хулк-атвори конунда назарда тутилган ижтимоий хавфли окибатлар келтириб чикариши мумкинлигига кўзи етмаса-да, лекин кўзи етиши лозим ва мумкин бўлса, бундай жиноят бепарволик оркасида содир этилган деб топилади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling