Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Кодекснинг Ўзбекистон худудида жиноят содир этган


Download 0.79 Mb.
bet4/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

11-модда. Кодекснинг Ўзбекистон худудида жиноят содир этган
шахсларга нисбатан амал килиши

Ўзбекистон худудида жиноят содир этган шахс ушбу Кодекс бўйича жавобгарликка тортилади.


Килмиш:
а) Ўзбекистон худудида бошланган, тамомланган ёки тўхтатилган бўлса;
б) Ўзбекистон худудидан ташкарида содир этилиб, жиноий окибати эса, Ўзбекистон худудида юз берган бўлса;
в) Ўзбекистон худудида содир этилиб, жиноий окибати эса, Ўзбекистон худудидан ташкарида юз берган бўлса;
г) бир неча килмишлардан иборат ёки бошка килмишлар билан биргаликда содир этилган бўлиб, унинг бир кисми Ўзбекистон худудида юз берган бўлса, Ўзбекистон худудида содир этилган жиноят деб топилади.
Ўзбекистон байроги остидаги ёки Ўзбекистон портида рўйхатга олинган хаво, денгиз ёки дарё кемасида Ўзбекистон худудидан ташкарида бўлиб, чет эл давлати худуди хисобланмаган жойда жиноят содир этилса, бундай жиноят учун ушбу Кодекс бўйича жавобгарликка тортилади.
Амалдаги конунлар, халкаро шартномалар ёки битимларга мувофик чет эл фукароларининг жавобгарлиги тўгрисидаги масала Ўзбекистон Республикаси судларига тегишли бўлмаса, улар Ўзбекистон Республикаси худудида жиноят содир этган холда, халкаро хукук нормаларига мувофик хал килинади.
12-модда. Кодекснинг Ўзбекистон худудидан ташкарида жиноят
содир этган шахсларга нисбатан амал килиши

Ўзбекистон Республикаси фукаролари, шунингдек Ўзбекистонда доимий яшовчи фукаролиги бўлмаган шахслар, башарти бошка давлат худудида содир этган жиноят учун ўша давлат судининг хукми билан жазоланган бўлмасалар, ушбу Кодекс бўйича жавобгарликка тортиладилар.


Ўзбекистон фукароси чет эл давлати худудида содир этган жинояти учун, агар халкаро шартномалар ёки битимларда бошкача хол назарда тутилмаган бўлса, ушлаб берилиши мумкин эмас.
Чет эл фукаролари, шунингдек Ўзбекистон худудида доимий яшамайдиган фукаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон худудидан ташкарида содир этган жиноятлари учун факат халкаро шартномалар ёки битимларда назарда тутилган холлардагина ушбу Кодекс бўйича жавобгарликка тортиладилар.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling