Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Конуннинг вакт бўйича амал килиши


Download 0.79 Mb.
bet5/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

13-модда. Конуннинг вакт бўйича амал килиши

Килмишнинг жиноийлиги ва жазога сазоворлиги ана шу килмиш содир этилган вактда амалда бўлган конун билан белгиланади. Агар ушбу Кодекс моддасида харакат ёки харакатсизлик содир килиш пайти жиноят тамомланган пайт деб хисобланган бўлса, ижтимоий хавфли килмиш бажарилган пайт жиноят содир килинган вакт деб топилади. Агарда ушбу Кодекс моддасида жиноий окибат юз бериши билан жиноят тамом бўлган деб хисобланган бўлса, жиноий окибат юз берган пайт жиноят содир этиш вакти деб топилади.


Килмишнинг жиноийлигини бекор киладиган, жазони енгиллаштирадиган ёки шахснинг ахволини бошкача тарзда яхшилайдиган конун оркага кайтиш кучига эга, яъни ушбу конун кучга киргунга кадар тегишли жиноий килмиш содир этган шахсларга, шу жумладан жазони ўтаётган ёки ўтаб бўлган шахсларга нисбатан, агар улар хали судланган хисоблансалар, татбик этилади.
Килмишни жиноят деб хисоблайдиган, жазони кучайтирадиган ёки шахснинг холатини бошкача тарзда ёмонлаштирадиган конун оркага кайтиш кучига эга эмас.
ИККИНЧИ БЎЛИМ ЖАВОБГАРЛИК АСОСЛАРИ

III боб. Жиноят (14-16 моддалар)


IV боб. Жавобгарликка тортилиши лозим бўлган шахслар (17-19 модда)
V боб. Айб (20-24 моддалар)
VI боб. Тамом бўлмаган жиноят (25-26 моддалар)
VII боб. Жиноятда иштирокчилик (27-31 моддалар)
VIII боб. Бир канча жиноят содир этиш (32-34 моддалар)
III БОБ. ЖИНОЯТ

14 модда. Жиноят тушунчаси


15 модда. Жиноятларни таснифлаш
16 модда. Жиноят учун жавобгарлик ва унинг асослари
14-модда. Жиноят тушунчаси

Ушбу Кодекс билан такикланган, айбли ижтимоий хавфли килмиш (харакат ёки харакатсизлик) жазо кўллаш тахдиди билан жиноят деб топилади.


Ушбу Кодекс билан кўрикланадиган объектларга зарар етказадиган ёки шундай зарар етказиш реал хавфини келтириб чикарадиган килмиш ижтимоий хавфли килмиш деб топилади.
15-модда. Жиноятларни таснифлаш

Жиноятлар ўз хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига кўра: ижтимоий хавфи катта бўлмаган; унча огир бўлмаган; огир; ўта огир жиноятларга бўлинади.


Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларга касддан содир этилиб, конунда уч йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан махрум килиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар, шунингдек эхтиётсизлик окибатида содир этилиб, конунда беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан махрум килиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар киради. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги кисм)
Унча огир бўлмаган жиноятларга касддан содир этилиб, конунда уч йилдан ортик, лекин беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан махрум килиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар, шунингдек эхтиётсизлик окибатида содир этилиб, конунда беш йилдан ортик муддатга озодликдан махрум килиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар киради. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги кисм)
Огир жиноятларга касддан содир этилиб, конунда огир жазо сифатида беш йилдан ортик, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан махрум килиш назарда тутилган жиноятлар киради.
Ўта огир жиноятларга касддан содир этилиб, конунда ўн йилдан ортик муддатга озодликдан махрум килиш ёки ўлим жазоси назарда тутилган жиноятлар киради.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling