Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Жиноят учун жавобгарлик ва унинг асослари


Download 0.79 Mb.
bet6/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

16-модда. Жиноят учун жавобгарлик ва унинг асослари

Жиноят учун жавобгарлик - жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан суд томонидан хукм килиш, жазо ёки бошка хукукий таъсир чораси кўлланилишида ифодаланадиган жиноят содир этишнинг хукукий окибатидир.


Ушбу Кодексда назарда тутилган жиноят таркибининг барча аломатлари мавжуд бўлган килмишни содир этиш жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
IV БОБ. ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛИШИ ЛОЗИМ
БЎЛГАН ШАХСЛАР

17 модда. Жисмоний шахсларнинг жавобгарлиги


18 модда. Акли расолик
19 модда. Мастлик холатида содир этилган жиноят учун жавобгарлик
17-модда. Жисмоний шахсларнинг жавобгарлиги

Жиноят содир этгунга кадар ўн олти ёшга тўлган, акли расо жисмоний шахслар жавобгарликка тортиладилар.


Жиноят содир этгунга кадар ўн уч ёшга тўлган шахслар жавобгарликни огирлаштирадиган холатларда касддан одам ўлдирганликлари (97-модданинг иккинчи кисми) учунгина жавобгарликка тортиладилар.
Жиноят содир этгунга кадар ўн тўрт ёшга тўлган шахслар ушбу Кодекс 97-моддасининг биринчи кисми, 98, 104 - 106, 118, 119, 137, 164 - 166, 169-моддалари, 173-моддасининг иккинчи ва учинчи кисмлари, 220, 222, 247, 252, 263, 267, 271-моддалари, 277-моддасининг иккинчи ва учинчи кисмларида назарда тутилган жиноятлар учун жавобгарликка тортиладилар.
Ушбу Кодекснинг 122, 123, 127, 144, 146, 193 - 195, 205 - 210, 225, 226, 230 - 232, 234, 235, 279 302-моддаларида назарда тутилган жиноятлар учун жиноят содир этилгунга кадар ўн саккиз ёшга тўлган шахслар жавобгарликка тортиладилар.
Ўн саккиз ёшга тўлгунга кадар жиноят содир этган шахслар умумий коидаларга мувофик ва ушбу Кодекснинг Умумий кисми олтинчи бўлимида назарда тутилган хусусиятлар хисобга олинган холда жавобгарликка тортиладилар.
18-модда. Акли расолик

Жиноят содир этиш вактида ўз килмишининг ижтимоий хавфли хусусиятини англаган ва ўз харакатларини бошкара олган шахс акли расо деб топилади.


Ижтимоий хавфли килмишни содир этиш вактида акли норасо холатда бўлган, яъни сурункали рухий касаллиги, рухий холати вактинча бузилганлиги, акли заифлиги ёки бошка тарздаги рухий касаллиги сабабли ўз харакатларининг ахамиятини англай олмаган ёки харакатларини бошкара олмаган шахс жавобгарликка тортилмайди.
Ижтимоий хавфли килмишни содир этган ва суд томонидан акли норасо деб топилган шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари кўлланилиши мумкин.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling