Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Ўзбекистон Республикасида бўлиш коидаларини бузиш


Download 0.79 Mb.
bet91/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

224-модда. Ўзбекистон Республикасида бўлиш коидаларини бузиш

Чет эл фукароси ва фукаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш коидаларини бузиши, яъни Ўзбекистонда яшаш хукукини берадиган хужжатларсиз ёки хакикий бўлмаган хужжатлар билан яшаши, вактинча ёки доимий прописка, кўчиш ёки турар жой танлаш юзасидан белгиланган тартибга риоя этмаслиги, бўлиш муддати тугагач чикиб кетишдан бўйин товлаши, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг худуди оркали транзит тарзда ўтиш тартибига риоя килмаслиги, агар шундай килмишлар учун маъмурий жазо кўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, - бир йилдан уч йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 15.04.1999 й. 772-I-сон Конуни тахриридаги диспозиция) -


Чет эл фукаролари ва фукаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши коидаларида назарда тутилган чет эл фукаролари ва фукаролиги бўлмаган шахсларни кабул килиш тартибининг мансабдор шахс томонидан бузилиши, ана шундай килмишлар учун маъмурий жазо кўлланилганидан кейин содир этилган бўлса,
- энг кам ойлик иш хакининг эллик бараваридан юз бараваригача микдорда жарима ёки бир йилдан уч йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 15.04.1999 й. 772-I-сон Конуни тахриридаги санкция)
Чет эл фукаролари ва фукаролиги бўлмаган шахсларни хусусий иш билан Ўзбекистон Республикасига таклиф килган фукаро томонидан мазкур фукароларнинг вактинча пропискадан ўтишларини, шунингдек улар шу ерда бўлишининг белгиланган муддати ўтгач чикиб кетишларини таъминлашга доир чоралар кўрилмаслиги, шунингдек уй-жой, транспорт воситалари бериб кўйилиши ёхуд бошка хизматлар кўрсатилиши, агар бу Ўзбекистон Республикасида бўлиш коидаларининг бузилишига олиб келиши олдиндан аён бўлиб, ана шундай килмишлар учун маъмурий жазо кўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, (ЎзР 15.04.1999 й. 772-I-сон Конуни тахриридаги диспозиция) -
энг кам иш хакининг эллик бараваридан юз бараваригача микдорда жарима солиш ёки икки йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд икки йилгача озодликдан махрум этиш билан жазоланади. (ЎзР 15.04.1999 й. 772-I-сон Конуни тахриридаги санкция)

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling