Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


ташкилотлар фаолиятида катнашишга ундаш


Download 0.79 Mb.
bet88/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

ташкилотлар фаолиятида катнашишга ундаш
(ЎзР 15.04.1999 й. 772-I-сон Конуни тахриридаги сарлавха)

Ўзбекистон Республикасида гайриконуний такикланган жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар, окимлар, секталар фаолиятида катнашишга ундаш, шундай харакатлар учун маъмурий жазо кўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, (ЎзР 15.04.1999 й. 772-I-сон Конуни тахриридаги диспозиция)


- энг кам иш хакининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача микдорда жарима ёки уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача камок ёки уч йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.
216-2-модда. Диний ташкилотлар тўгрисидаги конун
хужжатларини бузиш
(ЎзР 01.05.1998 й. 621-I-сон Конуни тахриридаги модда

Нолегал диний фаолият билан шугулланиш, диний ташкилотлар рахбарларининг мазкур ташкилотлар уставини рўйхатдан ўтказишдан бош тортиши, рухонийлар ва диний ташкилотлар аъзолари томонидан болалар ва ўсмирларнинг махсус йигилишлари, шунингдек диний маросимга алокаси бўлмаган мехнат, адабиёт ва бошка хилдаги тўгараклар хамда гурухларни ташкил этиш ва ўтказиш, шундай килмишлар учун маъмурий жазо кўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, энг кам иш хакининг эллик бараваридан юз бараваригача микдорда жарима ёки олти ойгача камок ёхуд уч йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.


Бир конфессияга мансуб диндорларни бошкасига киритишга каратилган хатти-харакатлар (прозелитизм) ва бошка миссионерлик фаолияти, шундай харакатлар учун маъмурий жазо кўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, энг кам иш хакининг эллик бараваридан юз бараваригача микдорда жарима ёки олти ойгача камок ёхуд уч йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.
217-модда. Йигилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки
намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш

Йигилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш ёхуд ўтказиш тартибини уларнинг ташкилотчиси томонидан бузиш шундай харакатлари учун маъмурий жазо кўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш хакининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача микдорда жарима ёки олти ойгача камок ёхуд уч йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.


Диний йигилишлар, кўча юришлари ва бошка диний маросимлар ўтказиш коидаларини бузиш, шундай харакатлар учун маъмурий жазо кўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, энг кам иш хакининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача микдорда жарима ёки олти ойгача камок ёхуд уч йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 01.05.1998 й. 621-I-сон Конуни тахриридаги кисм))

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling