Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Мансабга совукконлик билан караш


Download 0.79 Mb.
bet84/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

207-модда. Мансабга совукконлик билан караш

Мансабга совукконлик билан караш, яъни мансабдор шахснинг ўз вазифаларига локайдлик ёки виждонсизларча муносабатда бўлиши окибатида уларни бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги, фукароларнинг хукуклари ёки конун билан кўрикланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп микдорда зарар ёки жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, энг кам ойлик иш хакининг юз бараваригача микдорда жарима ёки икки йилгача ахлок тузатиш ишлари билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)


Ўша килмиш баданга ўртача огир ёки огир шикаст етказилишига сабаб бўлса, энг кам ойлик иш хакининг юз бараваридан уч юз бараваригача микдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача камок билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)
Ўша килмишлар одам ўлишига сабаб бўлса, муайян хукукдан махрум килиб, беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)
208-модда. Хокимият харакатсизлиги

Хокимият харакатсизлиги, яъни мансабдор шахснинг ўз хизмат вазифаси юзасидан бажариши шарт ва мумкин бўлган харакатларни касддан бажармаслиги фукароларнинг хукуклари ёки конун билан кўрикланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп микдорда зарар ёки жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, шунингдек, бундай харакатсизлик жиноятга йўл кўйган холда содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш хакининг юз бараваридан уч юз бараваригача микдорда жарима ёки уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)


209-модда. Мансаб сохтакорлиги

Мансаб сохтакорлиги, яъни мансабдор шахснинг гаразгўйлик ёки бошка манфаатларни кўзлаб, расмий хужжатларга била туриб, сохта маълумотлар ва ёзувлар киритиши, хужжатларни калбакилаштириши ёки била туриб, сохта хужжатлар тузиши ва такдим этиши, фукароларнинг хукуклари ёки конун билан кўрикланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига жиддий зарар етказилишига сабаб бўлса, энг кам ойлик иш хакининг юз бараваридан уч юз бараваригача микдорда жарима ёки беш йилгача муайян хукукдан махрум килиш ёхуд икки йилгача ахлок тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)


Ўша харакат:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) уюшган гурух манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш хакининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача микдорда жарима ёки уч йилгача муайян хукукдан махрум килиб, беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling