Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Хокимият ёки мансаб ваколатини


Download 0.79 Mb.
bet83/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

205-модда. Хокимият ёки мансаб ваколатини
суиистеъмол килиш

Хокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол килиш, яъни мансабдор шахснинг ўз мансаб ваколатидан касддан фойдаланиши фукароларнинг хукуклари ёки конун билан кўрикланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп микдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, энг кам ойлик иш хакининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача микдорда жарима ёки беш йилгача муайян хукукдан махрум килиш ёхуд уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)


Ўша харакат:
а) жуда кўп микдорда зарар етказган холда;
б) уюшган гурух манфаатларини кўзлаб;
в) масъул мансабдор шахс томонидан содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш хакининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача микдорда жарима ёки муайян хукукдан махрум килиб, беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)
206-модда. Хокимият ёки мансаб ваколати
доирасидан четга чикиш

Хокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чикиш, яъни мансабдор шахснинг ўзига конун билан берилган ваколатлар доирасидан четга чикадиган харакатларни касддан содир этиши, фукароларнинг хукуклари ёки конун билан кўрикланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп микдорда зарар ёки жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, энг кам ойлик иш хакининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача микдорда жарима ёки беш йилгача муайян хукукдан махрум килиш ёхуд уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)


Ўша харакат:
а) жуда кўп микдорда зарар етказган холда;
б) уюшган гурух манфаатларини кўзлаб;
в) масъул мансабдор шахс томонидан содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш хакининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача микдорда жарима ёки муайян хукукдан махрум килиб, беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling