Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Атроф табиий мухитнинг ифлосланганлиги тўгрисидаги


Download 0.79 Mb.
bet79/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

194-модда. Атроф табиий мухитнинг ифлосланганлиги тўгрисидаги
маълумотларни касддан яшириш ёки бузиб кўрсатиш

Махсус ваколатга эга мансабдор шахслар томонидан зарарли экологик окибатларни келтириб чикарган халокатлар ёки атроф табиий мухитнинг радиациявий, кимёвий, бактериявий ифлосланганлиги ёхуд одам хаёти ёки соглиги, тирик табиат учун хавфли бўлган бошкача тарзда ифлосланганлиги хакидаги ёхуд ахоли саломатлигининг холатига доир маълумотларни касддан яширилиши ёки бузиб такдим этилиши ахолининг оммавий касалланиши, хайвонлар, паррандалар ёки баликларнинг кирилиб кетиши ёки бошкача огир окибатларга сабаб бўлса, энг кам ойлик иш хакининг юз бараваридан икки юз бараваригача микдорда жарима ёки беш йилгача муайян хукукдан махрум килиш ёхуд уч йилгача ахлок тузатиш ишлари билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)


Ўша килмишлар одам ўлишига сабаб бўлса, уч ойдан олти ойгача камок ёки муайян хукукдан махрум килиб, уч йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)
195-модда. Атроф табиий мухитнинг ифлосланиши окибатларини
бартараф килиш чораларини кўрмаслик

Мансабдор шахснинг экологияси ифлосланган жойларни дезактивация килиш ёки бошкача тарзда тиклаш чораларини кўришдан бўйин товлаши ёки бундай ишларни етарли даражада бажармаслиги одамларнинг оммавий равишда касалланиши, хайвонлар, паррандалар ёки баликларнинг кирилиб кетиши ёки бошкача огир окибатларга сабаб бўлса, энг кам ойлик иш хакининг юз бараваридан икки юз бараваригача микдорда жарима ёки беш йилгача муайян хукукдан махрум килиш ёхуд уч йилгача ахлок тузатиш ишлари билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)


Ўша килмишлар одам ўлишига сабаб бўлса, уч ойдан олти ойгача камок ёки муайян хукукдан махрум килиб, уч йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)
196-модда. Атроф табиий мухитни ифлослантириш

Ерларни ифлослантириш ёки бузиш, сув ёки атмосфера хавосини ифлослантириш одамларнинг оммавий равишда касалланиши, хайвонлар, паррандалар ёки баликларнинг кирилиб кетиши ёки бошкача огир окибатларга сабаб бўлса, энг кам ойлик иш хакининг юз бараваридан икки юз бараваригача микдорда жарима ёки беш йилгача муайян хукукдан махрум килиш ёхуд уч йилгача ахлок тузатиш ишлари билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)


Ўша килмишлар одам ўлишига сабаб бўлса, уч ойдан олти ойгача камок ёки муайян хукукдан махрум килиб, уч йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling