Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


-1-модда. Этил спирти, алкоголли махсулот ва тамаки махсулотини конунга хилоф равишда ишлаб чикариш ёки муомалага киритиш


Download 0.79 Mb.
bet75/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

186-1-модда. Этил спирти, алкоголли махсулот ва тамаки махсулотини конунга хилоф равишда ишлаб чикариш ёки муомалага киритиш
(ЎзР 20.08.1999 й. 832-I-сон Конуни тахриридаги модда)

Этил спирти, алкоголли махсулот ва тамаки махсулотини конунга хилоф равишда ишлаб чикариш ёки муомалага киритиш, шундай харакатлар учун маъмурий жазо кўлланилганидан кейин ёки анча микдорда содир этилган бўлса, мол-мулк мусодара килиниб, энг кам ойлик иш хакининг юз бараваридан икки юз бараваригача микдорда жарима ёки уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)


Ўша харакатлар:
а) кўп микдорда;
б) бир гурух шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
г) хизмат лавозимини суиистеъмол килиш йўли билан содир этилган бўлса, мол-мулк мусодара килиниб, уч йилдан етти йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)
Ўша харакатлар:
а) жуда кўп микдорда;
б) уюшган гурух томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, - мол-мулк мусодара килиниб, етти йилдан ўн йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)
ЎзР 15.12.2000 й. N 175-II Конуни асосида 187-модда ўз кучини йўкотган


187-модда. Харидор ёки буюртмачиларни алдаш

Мулкчилик шаклидан катъи назар, ахолига товар сотиш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида, шунингдек, савдо ёки ахолига хизмат кўрсатиш сохасида якка тартибдаги мехнат фаолияти билан шугулланадиган шахслар томонидан кам ўлчаш, кам тортиш, хакдан уриб колиш ёхуд харидор ва буюртмачиларни бошкача тарзда алдаш, унча кўп бўлмаган микдорда содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш хакининг эллик бараваригача микдорда жарима ёки беш йилгача муайян хукукдан махрум килиш, ёхуд мол-мулк мусодара килиниб ёки мусодара килинмай икки йилгача ахлок тузатиш ишлари билан жазоланади.


Ўша харакатлар:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) анча микдорда;
в) бир гурух шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш хакининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача микдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд мол-мулк мусодара килиниб ёки мусодара килинмай уч йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.
Ўша харакатлар кўп микдорда содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш хакининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача микдорда жарима ёки олти ойгача камок ёхуд мол-мулк мусодара килиниб, уч йилдан беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling