Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Савдо ёки воситачилик фаолияти билан конунга


Download 0.79 Mb.
bet76/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

188-модда. Савдо ёки воситачилик фаолияти билан конунга
хилоф равишда шугулланиш
(ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги модда матни)

Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаб, назорат килинмайдиган фойда (даромад) олиш максадида савдо ёки воситачилик фаолиятини амалга ошириш, шундай харакатлар учун маъмурий жазо кўлланилганидан кейин анча микдорда содир этилган бўлса,


уч йилгача муайян хукукдан махрум килиб, энг кам ойлик иш хакининг бир юз эллик бараваригача микдорда жарима ёки икки йилгача ахлок тузатиш ишлари билан жазоланади.
Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаб, назорат килинмайдиган фойда (даромад) олиш максадида савдо ёки воситачилик фаолиятини амалга ошириш:
а) хавфли рецидивист томонидан;
б) кўп микдорда;
в) бир гурух шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, содир этилган бўлса,
уч йилгача муайян хукукдан махрум килиб, энг кам ойлик иш хакининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача микдорда жарима ёхуд олти ойгача камок билан жазоланади.
Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаб, назорат килинмайдиган фойда (даромад) олиш максадида савдо ёки воситачилик фаолиятини амалга ошириш:
а) жуда кўп микдорда;
б) уюшган гурух томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса,
уч йилгача муайян хукукдан махрум килиб, энг кам ойлик иш хакининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача микдорда жарима ёки беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.
189-модда. Савдо ёки хизмат кўрсатиш коидаларини бузиш
(ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги модда матни)

Савдо ёки хизмат кўрсатиш коидаларини анча микдордаги кийматда бузиш, шундай килмишлар учун маъмурий жазо кўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш хакининг бир юз эллик бараваригача микдорда жарима ёки беш йилгача муайян хукукдан махрум килиш ёхуд бир йилгача ахлок тузатиш ишлари билан жазоланади.


Товарлар савдоси ёки хизмат кўрсатиш коидаларини кўп микдордаги кийматда бузиш, шунингдек савдо ёки хизмат кўрсатиш коидаларини бузиш:
а) хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 188 ёки 190-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;
б) бир гурух шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш хакининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача микдорда жарима ёки икки йилгача ахлок тузатиш ишлари билан жазоланади.
Товарлар савдоси ёки хизмат кўрсатиш коидаларини жуда кўп микдордаги кийматда бузиш энг кам ойлик иш хакининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача микдорда жарима ёки олти ойгача камок билан жазоланади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling