Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


Download 0.79 Mb.
bet85/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

210-модда. Пора олиш

Пора олиш, яъни мансабдор шахснинг ўз хизмат мавкеидан фойдаланган холда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян харакатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи оркали конунга хилоф эканлигини била туриб, моддий кимматликлар олиши ёхуд мулкий наф кўриши - энг кам ойлик иш хакининг эллик бараваридан юз бараваригача микдорда жарима ёки муайян хукукдан махрум этилган холда беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)


Пора олиш:
а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 211 ёки 212-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;
б) кўп микдорда;
в) тамагирлик йўли билан;
г) бир гурух мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, беш йилдан ўн йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)
Пора олиш :
а) жуда кўп микдорда;
б) масъул мансабдор шахс томонидан;
в) уюшган гурух манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)
211-модда. Пора бериш

Пора бериш, яъни мансабдор шахснинг ўз хизмат мавкеидан фойдаланган холда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян харакатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига унга бевосита ёки воситачи оркали конунга хилоф эканлигини била туриб, моддий кимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш - энг кам ойлик иш хакининг эллик бараваригача микдорда жарима ёки уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача камок ёки уч йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.


Пора бериш:
а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 210 ёки 212-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;
б) кўп микдорда содир этилган бўлса, уч йилдан беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)
Пора бериш :
а) жуда кўп микдорда;
б) уюшган гурух манфаатларини кўзлаб;
в) масъул мансабдор шахс томонидан содир этилган бўлса, беш йилдан ўн йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)
Башарти, шахсга нисбатан пора сўраб товламачилик килинган бўлса ёки бу шахс жиноий харакатлар содир этилгандан кейин бу хакда ўз ихтиёри билан арз килса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, бундай шахс жавобгарликдан озод этилади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling