Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Хужжатлар, штамплар, мухрлар, бланкалар тайёрлаш


Download 0.79 Mb.
bet93/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

228-модда. Хужжатлар, штамплар, мухрлар, бланкалар тайёрлаш,
уларни калбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш

Сохталаштирувчининг ўзи ёки бошка шахс фойдаланиши максадида муайян хукук берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий хужжатлар тайёрлаши ёки расмий хужжатларни калбакилаштириши ёхуд бундай хужжатларни сотиши, шундай максадларда корхона, муассаса ёки ташкилотнинг калбаки штамплари, мухрлари, бланкаларини тайёрлаш ёхуд сотиш - энг кам ойлик иш хакининг эллик бараваридан юз бараваригача микдорда жарима ёки уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача камок билан жазоланади. (ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Конуни тахриридаги санкция)


Ўша харакатлар:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) бир гурух шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, - икки йилдан уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Конуни тахриридаги санкция)
Хужжатнинг калбаки эканлигини била туриб, ундан фойдаланиш - энг кам ойлик иш хакининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача микдорда жарима ёки икки йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд икки йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Конуни тахриридаги санкция)
228-1-модда. Давлат проба тамгаларини тайёрлаш
ва улардан фойдаланиш коидаларини бузиш
(ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Конуни тахриридаги модда)

Харазгўйлик ёки бошка шахсий манфаатларни кўзлаб давлат проба тамгасини конунга хилоф равишда тайёрлаш, ўтказиш ёки ундан фойдаланиш, шунингдек уни калбакилаштириш - энг кам ойлик иш хакининг эллик бараваригача микдорда жарима ёки икки йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)


Ўша харакатлар:
а) такроран;
б) бир гурух шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, - икки йилдан уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling