Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Харбий ёки мукобил хизматдан бўйин товлаш


Download 0.79 Mb.
bet92/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

225-модда. Харбий ёки мукобил хизматдан бўйин товлаш

Фукароларнинг муддатли харбий хизмат ёки мукобил хизматга чакирувдан, сафарбарлик чакируви резерви хизмати сафига олиниш ёхуд хизматни Ўзбекистон Республикаси Куролли Кучлари резервида ўташдан узрли сабабсиз бўйин товлаши, шундай килмиш учун маъмурий жазо кўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, - энг кам ойлик иш хакининг эллик бараваригача микдорда жарима ёки икки йилгача ахлок тузатиш ишлари билан жазоланади.


Ўша харакатлар:
а) ўз баданига шикаст етказиш;
б) хужжатларни калбакилаштириш ёки бошкача алдаш йўли билан содир этилган бўлса, - энг кам ойлик иш хакининг юз бараваригача микдорда жарима ёки уч йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.
Фукароларнинг Ўзбекистон Республикаси Куролли Кучларига сафарбарлик бўйича чакирувдан бўйин товлаши - уч йилдан беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Конуни тахриридаги модда), (Олдинги тахририга каранг)
226-модда. Маъмурий назорат коидаларини бузиш

Устидан маъмурий назорат ўрнатилган шахснинг маъмурий назорат коидаларини бузиши, мазкур шахсга шундай килмиш учун маъмурий жазо кўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш хакининг эллик бараваригача микдорда жарима ёки икки йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.


Маъмурий назорат коидаларини бузиш:
а) маъмурий назоратдан бўйин товлаш максадида ўз истикомат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш;
б) маъмурий назорат озодликдан махрум килиш жойларидан озод килиш вактида шахсга нисбатан ўрнатилган бўлиб, у ўзи танлаган яшаш жойига узрли сабабларсиз муайян муддатда етиб келмаслиги туфайли содир этилган бўлса,икки йилдан тўрт йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.
227-модда. Хужжатлар, штамплар, мухрлар, бланкаларни эгаллаш,
нобуд килиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш

Корхоналар, муассасалар ёки ташкилотларнинг катъий хисобидаги хужжатлар, штамплар, мухрлар, бланкаларни эгаллаш, шунингдек, уларни нобуд килиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш гаразгўйлик ёки бошка паст ниятларда содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш хакининг йигирма беш бараваригача микдорда жарима ёки икки йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача камок билан жазоланади. (ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Конуни тахриридаги диспозиция)


Ўша харакатлар:
а) паспорт, харбий билет ёки бошка мухим шахсий хужжатларга нисбатан ёхуд ўта мухим ахамиятга эга бўлган хужжатлар, штамплар, мухрлар, бланкаларга нисбатан содир этилган бўлса;
б) огир окибатларга сабаб бўлса,
-энг кам ойлик иш хакининг эллик бараваридан юз бараваригача микдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланадиЎша харакатлар:
а) паспорт, харбий билет ёки бошка мухим шахсий хужжатларга нисбатан ёхуд ўта мухим ахамиятга эга бўлган хужжатлар, штамплар, мухрлар, бланкаларга нисбатан содир этилган бўлса;
б) огир окибатларга сабаб бўлса,
-энг кам ойлик иш хакининг эллик бараваридан юз бараваригача микдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Конуни тахриридаги кисм)

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling