Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси


Download 1.43 Mb.
bet213/401
Sana25.01.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1122943
TuriКодекс
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   401
Bog'liq
30.12.2019 (1)

264-модда. Айрим ҳолларда ноль даражали ставканинг қўлланилиши
Товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси тўланган солиқни қоплаш (қайтариш) йўли билан ноль даражали ставкаси бўйича тортилади, агар ушбу товарлар (хизматлар) қуйидагича олинса:
1) чет эл дипломатик ваколатхоналарининг ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг расмий фойдаланиши учун, шунингдек ушбу ваколатхоналар дипломатик ва маъмурий-техник ходимларининг (шу жумладан улар билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг) шахсий фойдаланиши учун;
2) Маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида товарларни (хизматларни) сотиб олаётган солиқ тўловчилар томонидан, агар битимда ноль даражали ставка қўлланилиши назарда тутилган бўлса.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар тегишли чет давлатнинг қонунчилигида Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналарига ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарга, ушбу ваколатхоналарнинг дипломатик ҳамда маъмурий-техник ходимларига (шу жумладан улар билан бирга яшайдиган оила аъзоларига) нисбатан худди шундай тартиб белгиланган бўлса ёхуд бундай норма Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида назарда тутилган бўлса, ноль даражали ставкани қўллаш ушбу модданинг биринчи қисми 1-бандига мувофиқ амалга оширилади.
(264-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Сув таъминоти, канализация, санитария жиҳатдан тозалаш, иссиқлик таъминоти бўйича аҳолига кўрсатиладиган хизматларни реализация қилишга доир айланмага, шу жумладан бундай хизматларни уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан аҳоли номидан, шунингдек идоравий уй-жой фонди уйларида яшаётган аҳоли учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг бўлинмалари томонидан олишга, ноль даражали ставка бўйича солиқ солинади.
Ноль даражали ставка қимматбаҳо металларни ишлаб чиқарувчилар томонидан қимматбаҳо металларни олиш бўйича ваколатли органга реализация қилинадиган бундай металларга нисбатан қўлланилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 260 — 263-моддалари.
[ОКОЗ:

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   401




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling