Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг моҳияти қандай хужжатларда ўз ифодасини топган деб ўйлайсиз?


Download 295.41 Kb.
bet45/54
Sana19.06.2023
Hajmi295.41 Kb.
#1612660
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   54
Bog'liq
Javoblar Krill

Сўровнома методи. Бу метод ўрганилувчи шахс эътиборига туркум саволлар ҳавола этиш ва бу саволларга унинг муносабатини аниқлаш имконини беради.
Сўровнома методи функсиялари:
- сўровнома саволлари аниқ мақсадларни кўзда тутиб мантиқий ва тизимли асосда тузилиши лозим;
- саволларни белгилашда респондентнинг ёши, маълумоти, билими савияси ва дунёқараши, хизмат лавозими, хизмат ва ҳаётий тажрибаси, жинси ва бошқа жиҳатларини инобатга олиш зарур;.
- сўровнома ўтказиш вақти, жойи аниқ белгиланиши лозим;
- респондентнинг саволларга аниқ, эркин ва холисона жавоб бериши учун руҳий муҳит яратиш керак;
- олинган жавоблар тадқиқотчи томонидан холисона баҳоланиши шарт.


Курсантлар ижтимоий амалий фаолиятини ўрганиш методи қандай амалга оширилади?
Ҳарбий хизматчилар амалий фаолиятини ўрганиш методи. Бу методнинг мақсади ҳарбий хизматчиларнинг жанговар ва сиёсий тайёргарлик жараёнидаги, ички ва қоровул хизматини ўташ, турли хизмат вазифаларини бажаришдаги муваффақиятлари ва камчиликлари, бўлинма ва қисм ижтимоий ҳаётидаги иштироки, жамоат топшириқларини бажаришга бўлган муносабатларини ўрганиш ва бошқа муҳим жараёнларни тадқиқ қилишдан иборатдир. Бундай тадқиқот натижасида уларнинг хизматга, жамоага ва бир-бирларига муносабатлари, бўлинмадаги ахлоқий-руҳий ҳолат ўрганилади ҳамда таълим-тарбия жараёнига тегишли тузатишлар киритилади.
Бунда нафақат алоҳида олинган ҳарбий хизматчи, балки ҳарбий жамоа ёки бирон-бир жараён тўғрисида ҳам маълумот олиш мумкин.
Ҳарбий хизматчиларнинг амалий фаолиятини ўрганишда санаб ўтилган қоидаларга амал қилиш натижаларнинг ҳақоний бўлишига ҳамда шахс, жамоа ёки жараён тўғрисида реал тасаввур олишга имкон беради.


Ўқитиш жараёнининг методологик асосини қайси жараён ташкил этади?
Ҳарбий хизматчиларга таълим бериш жараёнининг педагогик моҳиятини ҳарбий педагогиканинг муҳим таркибий қисми бўлган ҳарбий дидактика ўрганади.
Дидактика (юнон тилида “дидаско” – ўқитаман) педагогиканинг таълим жарёнини ташкил этишнинг назарий асослари (таълим қонуниятлари, принсиплари, шакл ва методлари)ни ўрганишга, шунингдек таълимнинг янги принсиплари, стратегияси, методикалари, технологиялари ва тизимини излаш ва ишлаб чиқишга йўналтирилган соҳасидир.



Download 295.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling