363
даромадларни олувчи томонидан солиқ базасини аниқлашда
чегириб
ташланади.
Агар дивидендлар Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган
юридик шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси солиқ резидентига
тўланса, олинган дивидендларга нисбатан тўланадиган солиқ суммаси уни
олувчи томонидан олинган дивидендлар
суммасидан ва ушбу Кодекс
337-моддаси
биринчи қисмининг 11-бандида белгиланган солиқ
ставкасидан келиб чиқиб, мустақил равишда аниқланади. Бунда дивиденд
олувчилар ушбу моддага мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасини
даромад манбаи жойлашган жой бўйича тўланган солиқ
суммасига
камайтиришга, агар Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларида
бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ҳақли эмас.
344-модда. Фоиз тарзидаги даромадларга солиқ солишнинг
ўзига хос хусусиятлари
Агар ушбу модданинг иккинчи қисмида бошқача қоида
белгиланмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси солиқ резидентига
тўланадиган фоизлар ушбу даромадларни олувчининг солиқ
базасида
ҳисобга олинади ва унга ушбу бўлимда назарда тутилган тартибда солиқ
солинади.
Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахс томонидан
нотижорат ва бюджет ташкилотларига тўланадиган фоизларга тўлов
манбаида ушбу Кодекс 337-моддаси биринчи қисмининг 12-бандида
белгиланган миқдордаги солиқ ставкаси бўйича солиқ солинади ва бундай
даромадлар олувчиларнинг солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланади.
Do'stlaringiz bilan baham: