Ўзбекистон республикасининг


-модда. Солиқ агентлари томонидан дивидендлар


Download 5.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet232/314
Sana02.06.2024
Hajmi5.06 Mb.
#1836638
TuriКодекс
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   314
Bog'liq
Soliq kodeksi 2023

 
345-модда. Солиқ агентлари томонидан дивидендлар
ва фоизлардан солиқни ҳисоблаб чиқариш,
ушлаб қолиш ҳамда тўлаш тартиби 
 
Дивидендлар ва фоизлар тарзида даромадлар тўловчи юридик 
шахслар ушбу Кодекс 343-моддасининг биринчи ва 344-моддасининг 
иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда солиқ агентлари деб 
эътироф этилади. 
Солиқ агенти Ўзбекистон Республикаси солиқ резидентлари деб 
эътироф этиладиган юридик ва (ёки) жисмоний шахсларга дивидендлар
ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадларга нисбатан ҳар бир солиқ 
тўловчи бўйича алоҳида солиқ суммасини ушбу Кодекс 337-моддасининг 
биринчи қисми 11-бандида ёки 381-моддасида назарда тутилган солиқ 
ставкалари бўйича кўрсатилган даромадларни ушбу моддада белгиланган 
тартибда ҳар бир тўловга татбиқан белгилайди. 
Дивидендлар олувчи солиқ тўловчининг даромадларидан ушлаб 
қолинадиган солиқ суммасини аниқлашда солиқ базаси ҳар бир олувчига 
нисбатан солиқ агенти томонидан шу олувчига тўғри келадиган солиқ 


364 
солинадиган дивидендлар жами суммасининг улуши сифатида аниқланади. 
Дивидендларнинг солиқ солиниши лозим бўлган бундай жами суммаси 
юридик шахс томонидан барча олувчиларнинг фойдасига тақсимланиши 
лозим бўлган, ушбу юридик шахс томонидан жорий ҳисобот (солиқ) 
даврида ва ўтган ҳисоботда (солиқ даврларида) олинган дивидендларни 
дивидендларни олувчилар фойдасига тақсимлаш санасидаги дивидендлар 
умумий суммасига камайтирилган дивидендларнинг умумий суммаси 
сифатида аниқланади. Бунда тақсимланадиган дивидендларнинг умумий 
суммасини ушбу юридик шахс томонидан олинган дивидендлар суммасига 
камайтириш, башарти ушбу олинган дивидендлар суммаси аввал ушбу 
юридик шахснинг дивидендлар тарзида олинган даромадларига нисбатан 
солиқ базасини аниқлашда ҳисобга олинмаган бўлса, амалга оширилади.
Солиқ агенти ушбу Кодекс 344-моддасининг иккинчи қисмида 
кўрсатилган фоиз тарзидаги даромадларга нисбатан солиқ суммасини, ушбу 
модданинг иккинчи қисмида белгиланган тартибга айнан ўхшаш тартибда 
аниқлайди.
Дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ 
ҳисоботи ўзининг солиқ ҳисобига олинган жойидаги солиқ органига 
дивидендлар ва фоизлар ҳисобланган ойдан кейинги ойнинг йигирманчи 
кунидан кечиктирмай солиқ агентлари томонидан тақдим этилади. 
Солиқ суммаси дивидендларни ва фоизларни тўлаш муддатидан 
кечиктирмай бюджетга тўланади.
Солиқ агенти дивидендлар ва фоизларни олувчининг талабига кўра, 
ушбу шахсга солиқ даври учун даромад суммаси ва ушлаб қолинган 
солиқнинг умумий суммаси тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат 
солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 
тасдиқланадиган шаклдаги маълумотнома тақдим этиши шарт. 

Download 5.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   314




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling