Ибн Синонинг отаси Абдуллоҳ катта бой бўлиб,
ўша даврда подшохга
солик терадиган вазирлардан
бўлган. Сомонийлар даврида Афшона катта
шаҳарлар сирасига кирган ва шаҳар ичида калъа
ҳам бўлган. Солик
йигиш учун унинг отаси
Абдуллоҳ Бухорога келган.
Табобат илмининг султони бўлмиш Ибн Сино
Бухоро яқинидаги Афшона қишлоғида тугилган, 5
ѐшгача Ибн Сино Афшона қишлоғида яшаган.
Кейин Ибн Сино оиласи билан биргаликда
Бухорога кўчиб келган.
Ибн Синонинг тўлиқ номи
Абу Али – Ал Хусеин
Ибн Абдулло ибн Ал – Ҳасан ибн Али Ибн Сино
13 та сўз 47 та харфдан иборат. Европада ибн Сино
Авиценна номи билан машҳур бўлган. 10 ѐшида
Куръон, тил адабиѐт, кейинчалик эса мантиқ,
алжабр, ҳисоб, фалаккиѐт каби фанларни тўлиқ
ўзлаштиради
Буюк аллома тиб илмида жуда тез
камол топа
бошлайди. Ибн Сино 17 ѐшидаѐқ Бухоро халки
орасида мохир табиб сифатида танилди. Ўша
кезларда Сомонийлар давлатининг ҳукмдори
Нух
ибн Мансур
касал бўлиб, сарой табиблари уни
даволашдан ожиз эдилар. Бухорода ўсиб – улғайган
янги ѐш табибнинг овозаси саройга ҳам етиб
борган эди, уни амирнинг даволаш учун саройга
таклиф қиладилар ва табибнинг назоратида
даволанган бемор тез фурсатда оѐққа туради.
Бунинг эвазига Ибн Сино сарой кутубхонасидан
фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
Бу кутубхона
ўша вақтда бутун Ўрта ва Яқин Шарқдаги энг катта
ва бой кутубхоналардан саналарди
«Тиб қонунлари»
китобининг асл арабча матни
биринчи марта 1593
йили Римда, кейинчалик у
ҳозирги Кохира (1873,1877,1879), Техрон (1889),
Лакнав (1906) ва Лохур (1906) шаҳарларида чоп
этилди. Испаниянинг Толеда шаҳрида 1130 йили
таржимонлар коллегияси ташкил қилинади ва
Кремоналик Гевард (1114 – 1187 й) «Тиб
қонунлари» ни араб тилидан лотин тилига таржима
қилишга киришади. Шундан бошлаб «Тиб
қонунлари» китоби Европа врачлари қўлидаги
асосий қўлланмага айланади ва университетларда
медицина фани шу асар буйича ўқитилган.
Ўзбекистон шарқшунослари «Тиб қонунлари» нинг
беш китобини арабчадан ўзбек ва
рус тилларида
таржима қилдилар ва уларни 1954 –1961 йиллар
мобайнида Тошкентда шифокорлар билан
ҳамкорликда нашр этдилар.