Берунийсиз тасаввур қилиш мумкин
эмас.Беруний Хоразмда яшаган вақтда
ҳали жуда ѐш бўлишига қарамай, Кат
шаҳрида муҳим астрономик кузатишлар
ўтказган. Бу кузатишлар учун ўзи
асбоблар ихтиро қилган. Беруний 22
ѐшида ўзи туғилиб ўсган ватанни ташлаб
кетишга мажбур бўлади ва аввал Райга,
кейин Журжонга келади. Бу ерда машҳур
табиб, астроном, файласуф Абу Сахл Исо
ал-Масихий билан танишади ва ундан
таълим олади. Беруний ўзининг машҳур
асарларидан бири бўлмиш
“Қадимги
халқлардан қолган ѐдгорликлар”
асарини
Журжонда ѐза бошлаган.
Беруний 1030 йилда
“Ҳиндистон”
номи билан
машҳур бўлган энг йирик асарини ѐзади. Бу
асар жуда катта аҳамиятига эга бўлган асар
бўлиб, бу ҳақда жуда кўп ғарб ва шарқ
олимлари ўзларининг фикр-мулоҳазаларини
билдирганлар. Берунийнинг бу асари устида 20
йил иш олиб борган Э.Захау унинг арабча
танқидий тексти билан ингилизча таржимасини
1888 йилда Лондонда нашр эттиради.
Абу Райҳон Беруний
хоразм тилидан ташқари
араб, сўғдий, форс, сурѐний юнон, ҳинд ва
қадимги яҳудий
тилларини билган. Қомусий
билимлар соҳиби Беруний ўз замонасининг
ҳамма фанларини, биринчи навбатда
астрономия, физика, математика, геодезия,
геология, минералогия фанларини пухта
эгаллаган.
Абу Али ибн Сино (980-1037)
Do'stlaringiz bilan baham: |