“Равзат ас сафо”
(Жаннат боғлари)
асарининг муаллифи
Мирхонд Улуғбек
яратган маданий шароитда
ўсиб улғайдилар. Улуғбек давридаги маданий
марказ кейинчалик
“Улуғбек академияси”
номини олиб, даставвал машҳур француз
ёзувчиси ва олими Волтер (1694-1778)
томонидан эътироф этилган эди. Аждодларимиз
тарихида 1010
йилда тузилган Маъмун
академиясидан сўнг, Улуғбек академияси Ўрта
Осиё тарихида иккинчи академия сифатида юзага
келди.
ХV асрнинг забардаст ўзбек
шоирлари ичида,
Навоий Лутфий,
Дурбек, Саккокий, Гадоий, Атоий
ва
бошқаларнинг ҳам
номлари маълум ва
машҳур бўлган. Жумладан, Навоийдан
аввал энг машҳур туркий шоир
Лутфий (1366-1465)
бўлган. Унинг ўз
вақтида 20 дан зиёд
ажойиб асарлари
мавжуд бўлиб, бизгача фақат машҳур
“Гул ва Наврўз”
ва ғазаллар девони
этиб келган холос.
Бу
даврларда шунингдек, Шарафиддин
Али Яздийнинг (1454 йили вафот) Темур
тарихига бағишланган, Низомиддин
Шомийдан сўнг ёзилган бир
хил номдаги
“Зафарнома”
асари яратилди. Форс-тожик
адабиётида айниқса машҳур
шоир ва
олим, Навоийнинг замондоши ҳамда дўсти
Нуриддин Абдураҳмон Жомийнинг (1414-
1492) роли буюк бўлди. Жомий ва
Навоийнинг дўстлиги эса,
тарихда
халқларимиз иттифоқлигининг буюк
рамзи бўлиб қолди.
ХУЛОСА
Роппа-роса қирқ йил (1409-1449) давом этган,
манбалар тили
билан айтганда
“темурийлар
салтанатининг ёрқин гавҳари”
Мирзо Улуғбек
ҳукмронлиги шу тариқа ўз поёнига етади. Бу
давр кескин, мураккаб курашлар саҳнасида ўтса-
да, бироқ Мирзо Улуғбек ўз давлатини
мустаҳкамлаш, бирликни сақлаш, иқтисодий
барқарорликни юзага келтириш, маданий ҳаётни
юксалтириш борасидаги хизматлари темурийлар
тарихида алоҳида аҳамиятга эга бўлди.