Нажмиддин Кубро (1145-1221 йй.)
Нажмиддин Кубро (1145-1221 йй.) - тасаввуф
таълимотининг Ўрта Осиёдаги йирик
вакилларидан бири. Суфийликдаги Кубравия
оқимининг асосчисидир. У ўз таълимотини
ривожлантириб, шу ерда янги суфийлик
оқимига асос солади. У “
Фавоих ал
-
Жамол ва
фовотих ал
-
Жалол” (“Жамолининг
муаттарлиги ва камолотнинг эгалари”), “Ас
-
усул ал
-
ашара” (“Ўнта қонун ва қоидалар”)
номли қатор рисола ва асарлар ёзиб, ўз
таълимотини такомиллаштиришга эришди.
Кубровия тариқатининг асосини 10 тадан
иборат қонун-қоидалар ташкил этади. Уларга
асосан “тавба”, “зухд” (“мол-дунёдан воз
кечиш”), “таваккал” (“Оллоҳ йўлида”),
“қаноат”, “узлат”, “доимий зикр”,
“таважжуз”, “сабр”, “муроқаба” (“камолот
топиш”) ва “ризо” (халққа етишиш) каби
қоидалар киради.
Кубровия тариқати Яссавия тариқатидан фарқ
қилиб, тарки дунёчилик рад этилади. Унда
камолот йўлида олиб бориладиган машаққатли
меҳнат жараёнида бу дунё ноз-неъматларидан
баҳраманд бўлиш кераклиги илгари сурилади.
Бу таълимотда ватанга, халққа бўлган муҳаббат
ғояси ниҳоятда кучли бўлиб, ҳар қандай оғир
шароитда ҳам халқ билан бирга бўлиш, ватан
ҳимояси учун курашиш, унинг мустақиллигини
сақлаш зарурлигини даъват қилинади.
Ўз
ғоясига содиқ Нажмиддин Кубро ватан ҳимояси
йўлида шаҳид бўлди ва жасорат намунасини ўз
Do'stlaringiz bilan baham: |