"Ўзбекистон темир иўллари" датк


Чизма. Пулга талаб графиги


Download 1.26 Mb.
bet18/27
Sana30.01.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1141191
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   27
Bog'liq
Иытисодиёт назариси

Чизма. Пулга талаб графиги

Пулнинг айланиш тезлигини ҳисобга олмаганда, реал пул қолдиғига талаб формуласи қуйидагича бўлади:




(M/P) D=f (R,Y).

Бу ерда: R - фоиз ставкаси; Y - реал даромад.


Чизиқли боғлиқликни эътиборга олсак, қуйидагича формула ҳосил бўлади:


(M/P)D=kY-hR.

Бу ерда: k ва h - пулга талабнинг даромадлар ва фоиз ставкасига таъсирчанлигини ифодаловчи коэффициентлар; k - фоиз ставкаси (реал фоиз ставкаси).


Реал фоиз ставкаси номинал фоиз ставкасидан инфляция суръатини айириб топилади.
Даромад даражасининг ўзгариши фоиз ставкаси ўзгармас бўлган шароитда ҳам пулга талабнинг кўпайишига олиб келади. Бу графикда пулга талаб эгри чизиғининг силжиши кўринишида намоён бўлади.


Пул таклифи. Банк мультипликатори.

Пул таклифи (Ms) ўз ичига банк тизимидан ташқаридаги нақд пуллар


(С) ва зарур бўлганда (Д) иқтисодий агентлар битимлар учун ишлатиши мумкин бўлган депозитларни олади:


М8 = С+Д.

Аксарият мамлакатларда давлат пул чиқаришда монопол ҳуқуққа эга. Уни амалга ошириш ҳуқуқи нисбатан мустақил муассаса Марказий банк ихтиёрида. “Марказий банк Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний тўлов воситаси сифатида банкнотлар ва тангалар кўринишидаги пул белгиларини муомалага чиқариш мутлақ ҳуқуқига эга”*. Аммо пул таклифини кўпайтириш имконига ёки пул яратиш қобилиятига тижорат банклари ҳам эга. Улар кредитлар бера бориб, тўлов воситалари эмиссиясини ёки кредит мультипликациясини амалга оширади. Бу жараённи формула кўринишида қуйидагича ёзишимиз мумкин:




М = (1/rr) хД

Бунда: М-пул таклифи ҳажми; rr - мажбурий заҳиралаш нормаси;


Д—дастлабки депозит.
Келтирилган формуладан кўриниб турибдики, пул таклифи . 1/rr коэффицентига боғлиқ бўлиб, уни банк мультипликатори ёки пул экспансияси мультипликатори, деб аталади. У ушбу банк заҳиралар нормасида ортиқча захираларнинг бир пул бирлиги билан яратилиши мумкин бўлган янги кредит пулларининг энг кўп миқдорини билдиради.



Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling