Ўзбекистон ўз истицлол ва тарацциёт йўлимиз — бу гул билан цопланган йўл эмас, бу тоталитаризм меросидан халос бўлиш ва покланиш, мафкура вийлик иллати етказган зиён-зацматларни бар тараф этишнинг цийин, узоц давом этадиган йўлидир
Download 6.51 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'zbekiston yo\'li 431-23
Эркаев, Абдураҳим.
Ўзбекистон йўли (Президент ]4сяом Каримов- нинг ислоҳотлар назарияси ҳаҚВДа мулоҳаза- лар) / А. Эркаев. — Т.: «Маънавият*1» 2011. — 272 б. УДЮ 94(575.1) б БК 66.3(5Ў) 4702629204-35 М 2 5 (0 4 )-И ISBN 978-9943-04-153-0 © «М аънавият'>, 2011 КИРИШ Бугун, мамлакатимиз мустақшшипшинг 20 йшишк улуғ байрами арафасида, беихгиёр ортга назар ташлаб, тари- хан қисқа муддатда асрларга тенг йўлни босиб ўтга- шшиздан, истиқлол даврида қўлга киритилган улкан ютуқ- ларимиздан қалбимиз ғурур-ифтихор туйғуларига тўлади. Албатта, Ўзбекистоннинг ўзига хос тараққиёт йўли, унинг маъно-мазмуни, устувор жиҳатлари ва аҳамияти ҳақида, ана шу йўлни ҳар томонлама асослаб, изчил амалга оши- риш, тарихнинг ўта оғир ва мураккаб синовларига муно- сиб жавоб топа олишда Президент Ислом Каримовнинғ хизматлари қанчалик беқиёс бўлгани хусусида мамлака- тимизда ҳам, хорижда ҳам кўп ёзилган. Зеро, ҳар бир соҳа ва тармоқда қанча-қанча тўсиқ ва муаммоларни ен- гиб ўтишга, кенг кўламли ислоҳотлар жараёнини тиним- сиз таҳлил этиб, янги-янги фикр ва ғоялар билан бойи- тиб боришга тўғри келгани табиий. Биз ушбу рисолани ёзиш асносида Президентимиз асарларини мутолаа қилар эканмиз, бунга яна бир бор тўла ишонч ҳосил қидцик. Истиқлолимизнинг ўзига хос солномаси, миллий тарақ- қиёт йўлимизнинг асосий назарий манбаси бўлган бу китобларни варақтар эканмиз, Юртбошимиз Ўзбекистон- нинг тараққиёт йўлини аввал-бошданоқ нақадар тўғри ва ггухта белгилаб берганини такрор-такрор эътироф эта- миз. Собиқ Иттифоқ ягона халқ хўжалигининг бир қисми сифатида шаклланган Ўзбекистон иқгисодиёти истиқлолга эришган пайтимизда аҳолининг озиқ-овқат ва оддий истеъмол молларига бўлган эҳтиёжини ўзича мустақил қон- Дира олмайдиган даражада ночор аҳволда эди. Чунки мав- жуд меҳнат ва ишлаб чиқариш тақсимотида юртимиз зим- масига биринчи навбатда пахта хом ашёси етказиб бериш мажбурияти юклатилган, ҳаётимиз учуи зарур маҳсулот- 3 ЎЗБЕКИСТОН ЙЎЛИ ларнинг аксарият қисмини эса Иттифоқ фондидан олар эдик. Республика ғалла ва ун маҳсулотлари, гуруч, гўшт ва баъзи бир чорвачилик маҳсулотлари билан ўзини ўзи тўлиқ таъминлай олмас, чунки суғориладиган ерларнинг асосий қисмига пахта экиларди. Нафақат қишлоқ хўжалигида, бал- ки саноатда ҳам ана шундай номутаносиблик ҳукмрон эди. Миллий иқгисодиётимизнинг бирёқламалиги, кўпроқ хомашё етказиб беришга йўналтирил гани, аҳоли фаол қис- мияинг, айниқса, қишлоқца яшаётган одамларнинг дои- мий иш ва барқарор даромад манбаига эга эмаслиги жид- дий иқгисодий ҳамда ижтимоий муаммоларни келтнриб чиқарарди. Мустақилликни қўлга киритганимиздан кейин, ана шундай ўткир ва долзарб масалаларни ҳисобга олган ҳолда, ҳар томонлама чуқур ўйланган оқилона сиёсат олиб бо- рилмаса, таъминотнинг ишончли ва кафолатли манбала- ри топилмаса, иқгисодий хавфсизлик издан чиқиб, очар- чилик хавфи туғилиши, республикада ижтимоий-сиёсий портлаш юз бериши ҳеч гап эмас эди. Яна бошқа бир қийинчилик ҳам бор эди, Иттифоқдав- рида Ўзбекистонда мустақил банк тизими бўлмагани са- бабли пул чиқарилмас, бу борада ҳеч қандай амалий таж- риба йўқ эди. Республика Марказий банки амалда Итги- фоқ банкидан келган пул массасини вилоятларга тақсим- лаш ва жойларда касса режаси бажарилишини назорат қилиш билан чекланарди. Маълумки, совет даврининг сўнгги йилларида собиқ марказнинг Ўзбекистонга нисбатан тазйиқни кучайтири- ши, мавжуд муаммоларни ҳал этиш ўрнига уларни баттар чигаллаштиришга қаратилган калтабин сиёсати туфайли республикамиз иқгисодиёти қолоқдикка юз тутди. Бун- дай оғир аҳволдан чиқишнинг имконияти эса йилдан- йилга камайиб борарди. Зеро, Иттифоқ ҳукуматининг ин- вестиция сиёсати, биринчи навбатда, республикани уй- ғун ривожлантиришга эмас, аксинча, унинг ер ости ва ер усти бойликларндан фақат ўз манфаати йўлида фойдала- нишни назарда тутар эди. Яъни, инвестициялар асосан я т 4 КИРИШ Иттифоқ эҳтиёжлари учун зарур тармоқ ва соҳаларга ки- ритиларди. Шу боис Мирзачўл ва Қарши чўлларини узлаш- тириш, нефть-газ, олтин ва рангли металлар соҳасини ри- вожлантири шга маблағ йўналтирилди. Бу соҳалар учун мутахассислар, ишчи кучи асосан Иттифоқнинг бошқа ҳудудларидан олиб келинар эди. Айни вақтда, саноатнинг бошқа тармоқларига, биринчи галда қайта ишлаш саноа- тига, истеъмол моллари ишлаб чиқаришга, ижтимоий инфратузилмани ривожлаштиришга, айниқса, қишлоққа қайта ишлаш саноатини олиб киришга ва ободончиликка Иттифоқ ҳукумати пул ажратмас, бу масалалар ечимини республиканинг ўзига ташлаб қўяр эди. Юртимизда тайёр маҳсулот кам ишлаб чиқарилгани туфайли қўшилган қиймат ҳам кам яратилар, натижада республика бюджетига кедиб тушадиган солиқ микдори, хўжалик ва корхоналарнинг даромадлари арзимас дара- жада бўлиб қолаверар эди. Баъзи бир табиий хом ашё ва бойликларни қазиб олиш ва маҳсулотлар ишлаб чиқариш (масалан, олтин, уран ва қимматбаҳо ноёб кимёвий элементлар) фақат махсус Ит- тифоқ вазирлиги ваколатига тегишли бўлгани сабабли уларни қазиб олиш ҳажми ҳам, ишлаб чиқариш миқцори ҳам республикада ҳеч кимга, ҳатто энг юқори лавозимдаги раҳбарга ҳам маълум бўлмаган. Президент Ислом Каримов Ўзбекистон олтини мустабид тузум томонидан қандай адолатсизлик билан ўзлаштирилгани ҳақида гапириб, қуйи- дагиларни алоҳида таъкидлагани бежиз эмас, албатта: «Адолатсизлик шу даражага етган эдики, ана шу оттин- нинг қиймати ва айланмаси СССРнинг ялпи ички маҳсу- лоти ва миллий даромади таркибига Ўзбекистоннинг ҳис- саси сифатида киритилмас эди»1. Даромадлар ва солиқтушумини, масалан, 1 килограмм пахта толаси мисолида кўриб чиқсак, манзара анча ой- динлашади. Совет пулида шунча миқцордаги 4—5 тип 1 Ислом Карвмов. Мамлакатни мадсрнизация қилиш ва иқгисодиё- тнмизни барқарор ривожлантириш йўлида. Асарлар, 16-жилд, Т., «Ўзбе- кистон», 2008, 19-6. 5 Ш ЎЗБЕКИСТОН ЙЎЛИ юқори нав пахта толасини давлат ўртача 1,5 сўмга харид қилар эди. Унинг 45 фоизи солиқ сифатида давлат хази- насига (23 фоизи Иттифоқ бюджетига, 22 фоизи маҳал- лий солиқ сифатида республика бюджетига) кирим қшшн- ган. Бошқача айтганда, 1 килограмм пахта толасидан рес- публикамиз бюджети 33 тийин фойда кўрган, холос. Ле- кин 1 килограмм пахта толасидан чиқадиган кўйлакбоп газламадан 4—5 дона эркаклар кўйлаги, яъни 48—60 сўмлик пировард маҳсулот тайёрланган. Сир эмаски, пахта толасини тўлиқ қайта ишлаш жа- раёнида ип Йигирув, тўқимачшшк ва тикувчилик фабри- каларида кўплаб кишилар меҳнат билан банд бўлади, ой- лик маош олади. 48 сўмлик маҳсулотнинг 22 фоизи совет даврида 10 сўму 56 тийинни ташкил қилган. Яъни, Ўзбе- кистон пахтасини қайта ишлайдиган бошқа штифоқдош республика бюджетйга 1 килограмм пахта толасининг пи- ровард маҳсулотидан энг камида 10 сўму 56 тийин тушса, юртимиз фақат бирламчи 33 тийин билан чегараланиб қолаверарди. Бизнинг пахтамизни қайта ишлайдиган рес- публика ўз аҳалиспни иш ва барқарор даромад манбаи билан таъминлашда анча муаммоларини ҳал этиши баро- барида, енгил саноатда банд бўлган ишчи-хизматчилар- нинг ойлик маошидан яна қўшимча даромад солиғи ҳам олган. Натижада унинг бюджети салмоқли даромадга эга бўлган. Етиштирадиган пахта толасининг 7 фоизини қайта иш- лайдиган Ўзбекистон амалда потенциал даромаднинғ 90— 95 фоизидан маҳрум эди. Тез кўпайиб бораётган респуб- ликамиз аҳолиси эса банд бўлмаганлар сафини муттасил тўлдириб борарди. Янги яратилаетган иш ўрнилари сони аҳолининг ўсиш суръатларидан анча ортда қоларди. Биз фақатгина 1 килограмм пахта толасидан тушадиган пиро- вард даромад ва уйдан республикамиз кўрадиган фойда ҳақида тўхталиб ўтдик. Arap Ўзбекистон ўша йиллари 1,8- 1,9 миллион тонна (1,8-1,9 миллиард килограмм) пахта толаси етиштирганини ҳисобга олсак, демак, келтирил- ган ҳар бир рақамни: 48 сўмни, 10,56 сўмни ва ўзимизга қоладиган 33 тийинни 1,8—1,9 миллиардга кўпайтириш вт 6 КИРИШ лозим бўлади. Қазиб олинаётган олтин ва бошқа табиий бойликлардан келадиган даромадцан эса Ўзбекистон уму- ман бебаҳра эди, десак, янгилишмаймиз. Шундай адо- латсиз сиёсат туфайли республикамиз Иттифоқ бгодже- тидан дотация олувчилар қаторига тушиб қолган, унинг ўз иқгисодиётига инвестициялар киритиш имкониятла- ри бизнинг пахтамизни қайта ишлаётганларга нисбатан жуда паст эди. Бу ҳақца гапирганда Ислом Каримовнинг 1991 йил 4 июль куни «Халқ сўзи» газетасида босилиб чиққан «Де- мократия қонунга ва шахсга ҳурмат демакдир» деб ном- ланган суҳбатини эслаш ўринлқцир. Москвада чиқадиган «Рабочая трибуна» газетаси мухбири саволларига берил- ган ушбу жавобларда Юртбошимиз, жумладан, шундай деб езади: «Аввалига бизни хўп ишонтиришди: пахта бўлса бас, қолган нарсаларни республикага Иттифоқ етказиб бе- ради. Пахга толаси белгилаб қўйилган паст нархларда Ўзбе- кистондан ташқарига жўнатилди ва ҳамон жўнатилмокда. Бунинг эвазига нима берилмоқда? Пахта етиштиришда меҳнатнинг 84 фоизи бизнинг зиммамизга тушмоқца ва уни қайта ишлашдан тушадиган даромаднинг атиги 16 фоизи бизга тегмоқда. Пахтани олаётган бошқа респуб- ликаларда нисбат аксинча бўлмоқда. Масалан, айтайлик, Россияда тўқилган ва тикилган тайёр кўйлак ғоят катта фойда келтирмоқда. Меҳнати — бизга, пули — бошқалар- га. Мамлакатнинг «пахта цехи» бўлиш, мана, нимани анг- латади». Аслини олгақца, мустамлакачиликнинг моҳияти ҳам иқгисодий эксплуатациянинг ички яширин шаклларидан фойдаланиб бойиш, айни пайтда ўзини гўёки қолоқ мамла- катга иқгисодий ёрдам бераётгандек қилиб кўрсатишдан иборатдир. Шу маънода, совет давлатининғ Ўрта Осиё рес- публикаларида, энг аввало, Ўзбекистонда олиб борган иқгисодий сиесати мустамлакачилик сиёсатининг типик намунаси эди, деб баҳоланса, тарихий ҳақиқатга мувофиқ бўлади. Қазилма бойликларни ўзлаштириш учун киритилган инвестициялар ҳам халқимиз манфаатига деярли хизмат 7 Л \1 ЎЗБЕКИСТОН ЙЎЛИ қилмас эди. Янги саноат корхоналари ва шаҳарларига собиқ Марказдан кўплаб ижчи-хизматчилар, мутахассис- лар кўчириб келтирилар, аҳолининг таркиби сунъий ра- вишда байналмилаллаштирилар эди. Натижада шаҳарга хос турмуш тарзи ва таъминоти қулайликларидан кўп ҳол- ларда маҳаллий аҳоли бебаҳра қоларди. Айниқса, Чирчиқ, Ангрен, Навоий, Зарафшон, Бекобод каби саноат ша- ҳарлари аҳолисининг бундан 20 йил аввалги миллий тар- киби таҳлил қилинса, Ўзбекистонда урбанизация жараёни маҳаллий аҳоли фойдасига ўтказилмаганига гувоҳ бўла- миз. Маҳаллий аҳоли шаҳарларда кўпроқ юксак малака талаб этмайдиган соҳаларда ва хизмат кўрсатиш тармо- ғида банд эди. Қишлоқ аҳолиси эса шаҳарларни хом ашё ва озиқ-овқат билан таъминлайдиган кучга айланиб қол- ган эди. Ижтимоий адолатнинг бузилиши нафақат иқгисодиёт- га, балки жамият ҳаетининг барча соҳаларига хос эди, Бу ҳақда кўп галирмасдан, биргина мисол — ўзбек тилини қўллаш доирасининг чеклаб борилганини эслашнинг ўзи кифоя, деб ўйлаймиз. Ўтган асрнинг 60-йилларидан бошлаб ўзбек тилининг қўлланиш доираси рус тилини қўллашни кенгайтириш ҳисобидан қисқартирила бошлади. 1961 йилда қабул қилинган КПССнинг янги програм- масида рус тили совет халқининг миллатлараро мулоқот воситаси деб эълон қилинди. Шундан сўнг ўзбек мактаб- ларида она тилини ўқитиш соатлари қисқартирилиб, рус тилини ўқитиш соатлари кўпайтирилди. Завод ва фабри- каларда, паргия-совет ташкшютларида иш юритиш тўла рус тилига кўчирила бошлавди. ОлиЙ ўқув юртларида ҳам (педагогик институтлардан ташқари) 3-курсдан бошлаб дастлаб айрим фанлар, сўнгра бошқа фанлар ҳам рус ти- лвда ўқитилди. 1975 йидда эса олий аттестация комиссияси диссертациялар фақат рус тилида ёзилиши лозимлиги тўғрисида қарор чиқарди. Шу тариқа рус тилининг қўлланишини сунъий рағ- батлантириш кучайди. Бу жараён маънавий ҳаётда мил- лий руҳдан бегоналашиш билан боғлиқ салбий оқибат- Download 6.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling