Ўзбекистон ўз истицлол ва тарацциёт йўлимиз — бу гул билан цопланган йўл эмас, бу тоталитаризм меросидан халос бўлиш ва покланиш, мафкура вийлик иллати етказган зиён-зацматларни бар тараф этишнинг цийин, узоц давом этадиган йўлидир


Download 6.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/69
Sana18.10.2023
Hajmi6.51 Mb.
#1709227
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69
Bog'liq
O\'zbekiston yo\'li 431-23

' - Л
1 Ислом Каримов. Ма 
низация қнлиш ва иқтисодиё-
тимизни барқарор ривож
кистон», 2008 й„ 20-6.
шт
20
(ўЯида. Асарлар, 1Ь-жилд, Т., «Ўзбе-


I боб. ЎТИШ ДАВРИ: ИЗЛАНИШЛАР ВА 
ЎЗБЕКИСГОННИНГ ЎЗ ИСТИҚЛОЛ ВА ТАРАҚҚИЁГ 
ЙЎЛИ НАЗАРИЯСИГА АСОС СОЛИНИШИ
Совет тузуми парчаланиб, Ўзбекистон мустақил тарақ- 
қиёт йўлига қадам қўйганда, табиийки, бу йўл қандай бўли- 
ши тўғрисида бирор-бир концепция, назария у ёқца тур- 
син, жамият аъзолари ўртасида лоақал аниқ бир фикр ва 
ижтимоий мўлжал ҳам йўқ эди. Кимлардир ижгимоий- 
сиёсий муносабатларда, иқтисодиётда, умуман, жамиятни 
ривожлантиришда тўла ғарбча либерализмга асосланган 
моделларни жорий қилиш тарафдори бўлса, бошқалар со- 
циалисгик ижтимоий муносабатларни замонга мослаш- 
тириб, баъзи бир бозор муносабатлари билан аралаштириб 
қўллаш ғоясини ёқларди. Яна кимлардир диний тараққи- 
ёт йўли - ислом республикасига мойнллик кўрсатарди. 
Ҳар учала йўналиш тарафдорларини шартли икки гуруҳга 
бирлаштириш мумкин: биринчиларини радикаллар, ик- 
кинчиларини консерваторлар деб атасак бўлади.
Ўз навбатида, радикаллар орасида ҳам ўзаро қарама- 
қарши - кескин дунёвий ва диний позицияда турганлар- 
ни ажратиш мумкин. Масалан, жамиятнинг тайёрлиги, 
институционал таркибининг ривожланиш даражасини
аҳоли онги, сиёсий ва маданий савиясини ҳисобга олмас- 
дан, тезлик билан совет тузумини демонтаж қилиб, де- 
мократия ва бозорнинг барча талабларини, тамойиллари- 
ни жорий қилишни истаганлар ҳам бор эди. Ҳолбуки, 
бундай радикал ёндашувлар иқтисодиётда «шок тера- 
пиясм» ва мулкнинг шошма-шошарлик билан адолатсиз 
хусусийлаштирилишига, талон-торожликка йўл очарди. 
Йнсгитуционал ўзгаришларда эса ижобий ҳолат билан бир 
қаторда салбий ҳолатларга, яъни жиддий ижтимоий-син- 
фий базага эга бўлмаган ўнлаб сиёсий партияларнинг, ўз 
ташкилотчиларининг ғаразли иқгисодий ва ижтимоий 
манфаатларини кўзловчи жамоат, нодавлат нотижорат таш- 
килотларининт пайдо бўлишига, жамият ҳаётида жиноий 
вазиятнинг ўта кескинлашувига олиб келиши тайин эди.
21 Ш 1


ЎЗБЕКИСТОН ЙЎЛИ
Шундай йўлни танлаган баъзи собиқ совет республика- 
ларининг аччиқ тажрибаси буни кейинчалик тасдиқлади 
ҳам.
Радикалларнйнг бир гуруқи жамиятни диний негизда, 
ислом фундаментализми (ақидапарастлиги) асосида қайта 
қуриш, шу мақсадда ҳатго экстремистик усуллардан фой- 
даланишни истисно қилмаслик кайфиятида эди. Диний 
радикализм оқибатлари миллий жипсликка путур етка- 
зиб, жамиятни иккига бўлиб юбориши, ҳатто қоили тўқна- 
шувлар ва фуқаролар урушига ҳам олиб келиши ҳеч гап 
эмас эди. Тожикистон воқеалари бундай фаразлар асосли 
эканини кўрсатди.
Консерватизм тарафдорлари кескин хатти-ҳаракат- 
ларни ёқлаб чиқмаган бўлса-да, айрим ўзгариш ва исло- 
ҳотлар ўтказиб, социализм даврида қарор топган муно- 
сабатларни тубдан янгиламаслик, баъзи бир эски урф- 
одатлар, анъанавий муносабатлар ва диний қадриятлар 
билан қориштириш эвазига уларни сақлаб қолиш ния- 
тида эди. Албатта, уларнинг давр талаби билан ҳисоб- 
лашмасдан иложи йўқ эди. Шу боис улар ўз нутқдарини 
бозор иқтисодиёти ва демократик муносабатлар ритори- 
каси билан бойитди, амалий хатти-ҳаракатларига янги 
либос кийдирди.
Радикализм ва консерватизмга қарши қандайдир ме- 
ханик ўртача йўлни қўллаб бўлмас эди. Агар шундай йўл 
танланса, бу радикалларни ҳам, консерваторларни ҳам 
қаноатлантирмас, икки томоннинг норозилигига, оқибатда 
жамиятнинг бўлинишига олиб келиши тайин эди. Айрим 
собиқ совет республикаларида бундай ҳолат муайян дара- 
жада кузатилди. Тожикистонда радикалларнинг икки ry- 
руҳи (ғарбчилар ва исломчилар) ўртасида ўзаро келиш- 
мовчилик ва бу гуруҳлар билан коммунистик консерва- 
торлар ўртасидаги келишмовчилик ўзаро муросасиз қара- 
ма-қаршиликни келтириб чиқарди, оқибатда бу зидцият 
беш йилга чўзилган фуқаролар урушига айланди.
Радикализм ва консерватизмга қарши фақат уларнинг 
ҳар иккаласидан устун турадиган, улардаги баъзи оқило- 
на ғояларни дабдурустдан инкор қилмайдиган ва механик
#### 22


ЎТИШ ДАВРИ: ТАРАҚҚИЁТ НАЗАРИЯСИГА АСОС СОЛИНИШИ
қориштирмайдиган, лекин жамият ва инсон манфаатла- 
рига яқин, ҳаётнинг ўзидан келиб чиқадиган прагматизм 
ва новаторликни қарши қўйиш мумкин эди. Ўзбекистон 
раҳбарияти Ислом Каримов бошчилигида айнан илмий 
новаторликка таянадиган прагматик сиёсагни танлади.
Прагматизм ҳар бир масалага, шу жумладан, давлат 
сиесатини белгилашда амалий ижобий натижага эришиш, 
турли догматик мафкуравий қолиплар, ақдозалар ёки гарт 
хаёлпарасгликдан иборат сароб орзу-исгаклар ва популис- 
тик янгиликлар нуқтаи назаридан эмас, балки аниқ ҳамда 
реал мақсадларни кўзлаб, мавжуд имкониятларни ҳисоб- 
га олиб, оқилона ёндашишдир.
«Бутун ислоҳ қшшш жараёнининг бошланғич нуқгаси 
стратегияни танлаб олишдан иборатдир. Бу — ғоят масъу- 
лиятли ва мураккаб жиҳат. Умумий стратегияга эга бўлмай, 
пировард мақсадни кўрмай туриб, иқгисодий ислоҳ қилиш- 
нинг таъсирчан чора-тадбирларини белгилаб бўлмайди»,1 -
деб ёзади Ислом Каримов «Ўзбекистон иқгисодий исло- 
ҳотларни чуқурлаштириш йўлида» асарида.
Ушбу сўзларда илмий-методологик позиция ҳам, оқи- 
лона амалий ёндашув ҳам ўз ифодасини топган.
Сиёсатдаги прашатизм — мавжуд имкониятларни юзага 
чиқара олиш, уларни изчил кўпайтириб бориш, жамият- 
ни аниқ мақсад йўлида жипслаштириш, барча куч ва маб- 
лағларни сафарбар этишдир. Бу, албатга, осон иш эмас. 
Чунки, биринчидан, аҳолининг ижтимоий-синфий тар- 
киби турли табақалар, қатламлар, гуруҳлардан иборат. 
Уларнинг ҳар бирида умумий манфаатлар билан бир қатор- 
да ўзаро фарқ қнладиган, баъзан анча фарқ қиладитан ман- 
фаатлар мавжуд. Жамиятда кескин бурилишлар, туб ўзга- 
ришлар содир бўлаётган даврда манфаатлардаги фарқдар 
бўртиб, юзага қалқиб чиқади. Улар орасидаги зиддиятлар 
кучайиб кетмаслиги учун давлат бошқаруви ҳар қандай 
кўринишдаги ижтимоий адолат бузилишининг олдини 
олиши зарур. Умумий (умуммиллий) манфаатлар устувор-
‘Ислом Карнмов. Ваган саждагоҳ 

Download 6.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling