Ўзбекистон ўз истицлол ва тарацциёт йўлимиз — бу гул билан цопланган йўл эмас, бу тоталитаризм меросидан халос бўлиш ва покланиш, мафкура вийлик иллати етказган зиён-зацматларни бар тараф этишнинг цийин, узоц давом этадиган йўлидир


  Мнллий этник омид ёкн республика аҳолиси миллий


Download 6.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/69
Sana18.10.2023
Hajmi6.51 Mb.
#1709227
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   69
Bog'liq
O\'zbekiston yo\'li 431-23

3. 
Мнллий этник омид ёкн республика аҳолиси миллий 
таркибининг хилма-хиллиги. Республикамиз аҳолиси эт- 
ник таркибида ўзбеклар кўпчиликни ташкил этса-да, баъзи 
вилоятларда маҳаллий аҳоли ҳисобланган зич яшовчи то- 
жик, қозоқ, туркманлар ҳам сезиларли ўрин эгачлайди 
(жами 11 фоиздан ортиқ), Ўзбекистон таркибига Қора- 
қалпоғистон Республикаси киради. Бундан ташқари, чор 
Россияси ва совет даврида республикамизга кўплаб бош- 
қа миллат вакиллари кўчирилиб еки ўзлари кўчиб келган. 
Юртимизда 90-йиллар бошида жами 100 дан ортиқ мил- 
лат ва элат вакиллари яшарди.
Маълумки, кўп миллатли мамлакатларда жамиятнинг 
жипслигини сақлаш осон эмас, айниқса, уларни куч би- 
лан бирпаштириб турган империя парчаланган шароитда.
1 Ўша асар, 42-6.
29 m\%


ЎЗБЕКИСТОН ЙЎЛИ
Зртанги куни нима бўлиши номаълумлиги, одатда, мам- 
лакат ҳудудида қадимий илдизларига эга бўлмаган этник 
гуруҳ вакилларида руҳий безовталик уйғотади. Бундай ша- 
роитда фақат қатъий ижтимоий адолат, тартиб-ингизом
тинчлик-осойишталикни таъминлиш, миллий камситиш- 
ларга, миллатлараро муносабатлар маданияти пасайишига 
йўл қўймаслик жамият жипслигини сақпаб қолади.
Аҳоли таркибининг кўп миллатлилиги кўплаб ижобий 
жиҳатларга ҳам эга. Ундан унумли фойдаланилса, ислоҳот- 
лар ва тараққиёт суръатлари тезлашиши мумкин. «Ўзбекис- 
тоннинг миллий-маданий жиҳатдан ғоят ранг-баранглиги 
миллий ўзлигини англаш ва маънавий қайта тикланиш- 
нинг кучайиб борииш билан узвий бирликда жамиятни 
янгилаш, уни очиқ жамиятта айлангариш учун қудратли 
омил бўлиб хизмат қилади ва республиканинг жаҳон ҳам- 
жамиятига қўшилиши учун қулай шароитларни вужудга 
келтиради»1.
4. Географик (геостратегик) ва табиий-иқанм омили.
Ўзбекистон қадим замонлардан буён Буюк Ипак йўли 
чорраҳасида жойлашгани боис қулай геостратегик мавқе- 
га эга. Юртимяз Марказий Осиё республшсалар^шинг ўзаро 
савдо-сотиқ ва коммуникацион алоқаларида боғловчи 
бўғин бўлиб хизмат қилади. Лекин, айни пайгда, ўзи ҳам 
узоқ хорижга чиқишда қўшни республикаларнинг комму- 
никацион воситаларидан фойдаланади.
Мустақилликка эришилган дастлабки йилларда чет эл 
билан боғловчи коммуникациялар, айниқса, жанубий ва 
шарқий йўналишда ниҳоятда чегараланган эди. Ислоҳот- 
ларни амалга оширишда, Ўзбекистоннинг тараққиёт кон- 
цепцияси назарияси ва амалий дастурини ишлаб чиқиш- 
да ушбу ҳолатни эсдан чиқариш мумкин эмас эди.
Яна бир ҳолатни ҳисобга олиш зарур; «Ўзбекистонда 
ислоҳотларни амалга ошириш йўллари ва ёндашувларини 
танлашға табиий иқпим шароитларининг ўзига хослиш 
белгиловчи таъсир ўтказмоқца»1
2.
1 Ислом Карнмов. Ўзбекистон: кнллий истикдол, иқгасод, сиёсзт, 
мафк)>ра. Асарлар, 1-жилд, Т., «Ўзбекистон», 1996, 42-6.
2
Уша асар, 43-6.
# / / / 30


ЎТИШ ДАВРИ: ТАРАҚҚИЁТ НАЗАРИЯСИГА АСОС СОЛИНИШИ
Энг аввало, Ўзбекистон ёғингарчилик кам, деҳқончили- 
ги асосан сунъий суғориш орқали амалга ошириладиган 
ҳудудца жойлашган. Унинг катта қисмини қумли саҳролар 
ва сувсиз чўллар ташкил қилади, ички сув ресурслари 
етишмайди. Суғориладиган деҳқончилик таркиби ҳам совет 
даврида ўга бир ёқпамалик касб этиб, унда пахтазорпар 
учдан иккидан ҳам кўпроқ, баъзи вилоятларда 90 фоизга 
яқин майдонни (масалан, Андижонда 88 фоиз) эгаллаган 
зди.
Озиқ-овқат хавфсизлиги борасида Ўзбекистон анча 
заиф эди. Қишлоқ хўжалиги тузидмасини ўзгартириш, 
озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, сувни тежаш
қишлоқ хўжалиги самарадорлигини кескин ошириш зарур 
эди. Айни пайтда республикамиз табиий-иқлим шароити- 
нинг афзал жиҳатларидан, бой минерал ресурсларндан 
оқилона ва самарали фойдаланиш ҳам мумкин бўлиб, 
буларнинг ҳаммаси ислоҳотлар стратегиясида ҳисобга 
олиниши лозим эди. Қишлоқ хўжалиги ва саноатда, таш- 
қи иқгисодий алоқаларда мамлакатимиз бойликларидан 
самарали фойдаланиш иқгисодиётдаги асосан хом ашё 
етказиб беришга мўлжалланган бир ёқламаликни барта- 
раф этиш, унда керакли таркибий ўзгаришларни амалга 
ошириш учун имкон берарди.

Download 6.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling