Ўзбекистон ўз истицлол ва тарацциёт йўлимиз — бу гул билан цопланган йўл эмас, бу тоталитаризм меросидан халос бўлиш ва покланиш, мафкура вийлик иллати етказган зиён-зацматларни бар тараф этишнинг цийин, узоц давом этадиган йўлидир


Download 6.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/69
Sana18.10.2023
Hajmi6.51 Mb.
#1709227
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   69
Bog'liq
O\'zbekiston yo\'li 431-23

'Ислом Каримов. Ўзбекиетон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, 
мафкура. Асарлар, 1-жилд, Т., «Ўзбекистон», 1996 й., 63-6.
2Ўша асар, 303-6. 
'
ш т
40


ЎТИШ ДАВРИ: ТАРАҚҚИЁТ НАЗАРИЯСИГА АСОС СОЛИНИШИ
Эркин бозор шароитида иқтисодиётни, ишлаб чиқа- 
ришни ички мувозанатга келтириш ва истеъмол меъёри- 
ни белгилаш, меҳнат бозорини тартибга солиш, миллий 
даромадни кам таъминланган ва муҳгож қатламлар қамда 
ижтимоий дастурлар фойдасига қайта тақсимлаш билан 
давлат шуғулланмайди. Натижада иқгисодиёт соҳалари тур- 
ли суръатларда номутаносиб ривожланади, ижтимоий му- 
аммолар кўпайиб, таранглашиб бораверади. Иқгисодиёт- 
нинг баъзи тармоқ ва соҳаларида монополлашув кучаяди. 
Бу эса нарх-навонинг сунъий ўсиши ёки, аксинча, баъзи 
маҳсулотлар нархининг сунъий пасайишига сабаб бўлиб, 
кичик ва майда корхоналарнинг аҳволи, аҳоли турмуш да- 
ражаси ёмонлашувига олиб келади. Эркин бозор иқгисо- 
диётида монопол зўравонликнинг кучайиши рақобатнинг 
тўғри ва цивилизациялашган шаклда кечишига халақит 
беради. Рақобат e юзакилик, сохталик, ё зўравонлик ва 
нотенглик касб этади. Икки ҳолатда ҳам ижтимоий адо- 
лат бузилади.
Эркин бозор иқгисодиёти монополиялар вужудга кел- 
гунга қадар (XIX аср охирлари) ишлаб чиқариш анархияси- 
дан, тез-тез такрорланиб турадиган иқгисодий инқироз- 
лардан, синфий қарама-қаршилик ва курашлардан қутула 
олмади.
Монополияларнинг вужудга келиши ишлаб чиқариш 
анархиясига барҳам бериб, иқгисодий инқирозларни гўё- 
ки енггандай бўлди. Синфий кураш ҳам аста-секин сўна 
бошлади. Ҳарҳолда, унинг сиёсий шакяи, инқилоблар XX 
асрнинг 20-йилларидан бошлаб ўтмишда, ортда қолди. 
Аҳолининг турмуш даражаси анча ўсди. Аммо бунга эр- 
кин бозор ютуқлари туфайли эмас, балки кўпроқ мустам- 
лака мамлакатларни қаттиқ эксплуатация қилиш, улар- 
нинг бойликларини, хом ашесини сув текин ўзлаштириш 
туфайли эришидци.
Эркин бозор барча муаммоларни ҳал қила олмаслигини, 
инқироз хавфи сақланиб қолишини XX асрнинг 20-йилла- 
ри охирида АҚШда бошланган Буюк Депрессия ҳодисала- 
Ри аниқ кўрсатди. Иш ташлашлар, забастовка ва стачка- 
лар, яъни синфий курашнинг иқгисодий шакллари эркин
4 i i m


ЎЗБЕКИСТОН ЙЎЛИ
бозор қоидалари ҳукм сурган давлатларда XX аср мобай- 
нида давом этди. Тўғри, бу даврга келиб марксисгик ту- 
шунчадаги синфларнинг ўзи ўзгарди. Жамият ижтимоий- 
синфий таркибида «ўрта синф» деб ном олган қатлам 
кўпчиликни ташкил этди. Соф ҳолдаги эркин бозор та- 
мойилларини қўллайдиган мамлакатларнинг ўзи деярли 
қолмади. Барча мамлакатларда ижтимоий масалаларга 
муайян даражада давлат маблағ ажрата бошлади. Ҳомий- 
лик ва хайрия ишлари ривожланди. Шунга қарамай, 
ижтимоий кескинлик ва норозиликлар такрорланиб тур- 
ди. Аксинча, Иккинчи жаҳон урушидан кейин ижтимо- 
ий йўналтирилган бозор иқғисодиётини барпо этган, кенг 
қўллаган Швеция, Дания, Голландия, Швейцария, Нор- 
вегия, Финляндия ва бошқа қатор мамлакатларда юксак 
тараққнёт суръатларига эришилди ва ижтимоий-иқгисо- 
дий, сиёсий барқарорлик ҳукм сурди. Шунга асосан му- 
аллиф қайд этадики: «жаҳон тажрибаси самарали бозор 
иқгисодига кўпроқ умумий ижтимоий қадриятлар доира- 
сида ўтиш мумкинлигини кўрсатди. Ҳар бир иқтисодий 
ривожланган мамлакат хўжалиги ижтимоий жиҳатдан 
йўналтирилган бўлади»'.
Агар эркин бозор биринчи навбатда хўжалик юритувчи- 
нинг манфаатларини ифодалаб, истеъмолчига маҳсулот- 
нинг (хизматнинг) шунчаки харидори сифатида қараса, 
жамиятнинг ижтимоий-иқғисодий аҳволи уни кўпроқ ис- 
теъмолчининг харид қобилияти даражаси нуқгаи назари- 
дан қизиқгирса, ижтимоий йўналтирилган бозорда «ис- 
теъмолчи ўзининг шахсий ва ижтимоий эҳтиёжи билан 
асосий шахс ҳисобланади»2. Ижтимоий Йўналтирилган 
бозор жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларига 
бефарқ эмас. У ижтимоий зидциятлар кучайиб кетмасли- 
гидан, аҳолининг таълим, соғлиқни сакдаш, маданий дам 
олиш, спорт билан шуғулланиш ва бошқа эҳтиёжлари 
қондирилишидан манфаатдор. Бунинг учун у миллий даро- 1
1 Ислом Каримов. Ўзбекистон; миялий истиқлол, иқгисод, сиёсат, 
мафкура. Асарлар, 1-жилд, Т., «Ўзбекистон», 
1996
й., ЗОЗ-б.
’Ўша асар, 303-304-6.
# / / / 42


ЎТИШ ДАВРИ: ТАРАКҚИЁТ НАЗАРИЯСИГА АСОС СОЛИНИШИ
маднинг маълум қисми ижтимоий соҳага қайта тақсимла- 
нишига, ҳомийлик ва хайрия ишларида қатнашишга қарши 
эмас. «Унинг (ижтимоий йўналтирилган бозорнинг -
А
, Э
.) 
эркин бозордан муҳим фарқи шундан иборатки, у иқги- 
содий ва ижтимоий асосларнинг синтези ҳисобланади. Бу 
шуни бшвдирадики, ижтимоий йўналтирилган бозор иқти- 
содиёти тўла-тўкис ҳам бозор иқгисодиёти, ҳам ижтимо- 
ий иқгисодиёт ҳисобланади, иқгисодий ривожланиш са- 
марадорлигини ижтимоий кафолатлар ва ижтимоий адо- 
лат билан боғлаш мақсадини кўзлайди»'.
Ижтимоий йўналтирилган бозорда иқгисодий муноса- 
батларнинг, рақобатнинг, хўжалик юритишниьи тўла эркин- 
лиги сақланиб қолгани ҳолда, истеъмолнинг ва иш ҳақининг 
минимал меъёрлари ҳамда қашшоқлик чегараси белгиланиб, 
даромадлари мазкур меъёрга тўғри келмайдиган, қаипиоқ- 
лик чегарасидан қуйида яшайдиган кишилар ҳамда иш- 
сиэларга ижтимоий ёрдам турли шаклларда — молиявий 
ёрдам, ишсизлик нафақаси, янги касбга ўқитиш, малакаси- 
ни ошириш, хусусий бизнесини очиш учун имтиёзли кре- 
дит бериш ва ҳ.к. шаклларда кўрсатилади. Бу ижтимоий 
тейглаштиришнинт ўзига хос тарзда намоён бўлишидир.
Ўзбекистонда ижтимоий йўналтирилган бозор иқги- 
содиётини яратишда дунё миқёсида умум тан олинган 
ҳуқуқий асослар, ижтимоий кафолатлар, иқгисодий эр- 
кишшклар билан бир қаторда Ислом Каримов қуйидаги 
муҳим элементларни алоҳида ажратиб кўрсатади:
1. Иқгисодиёт одамларнинг турмуш фаровонлиги оши- 
рилишига қаратғшган пировард натижага эришишга йўнал- 
тирилади.
2.
Иқгисодиётни барқарорлаштириш, макроиқғисодий 
ўсиш муаммоси ечими меҳнатға лаёқатли аҳолининг оп- 
тимал бандлиги билан мувозанатга келтирилади.
3. Хўжалик юритувчи субъектларнинг энг кўп самара 
олишга қаратилган фаолияти қиймат, талаб ва таклиф 
Қонунига асосланган бозор механизми ёрдамида иқгисо- 
дий тартибга солинади. 1
1 Ўша асар, ЗОЗ-б,
43 \ \ \ t


ЎЗБЕКИСТОН ЙЎЛИ
4. Ишлаб чиқаришнинг давлат томонидан бошқари- 
лишидан воз кечшшб, товар ишлаб чиқарувчиларга фой- 
да олиш мақсадқца ўз фаолият турларини, маҳсулот ҳажми 
ва хилларини, ўз хўжалик алоқаларини белгилашда эр- 
кинлик берилади.
5. Инвестиция сиёсатининғ устувор йўналишларини 
танлашда ва чет эл сармояларини жалб қилишда, иқғисо- 
диетни «андозавий шароитлар» киритиш, иқгисодий дас- 
таклар, шкғимоий кафолатлар орқали тартибга солишда 
давлатнинг фаол роли сақлаб қошшади.
6. Бозор муносабатларини шакялантиришнинг барча 
босқичларида кучли ижгимоий сиесат юритилиб, аҳоли- 
нинг ижтимоий заиф қатламлари — болалар, пенсионерлар, 
ногиронлар, ўқувчи-галабалар ва бошқалар ижтимоий 
ҳимоя қилинади.
Муаллиф ижтимоий йўналтирилган бозор иқгисодиети 
турли мулк шаклларига асосланган аралаш, кўп укладли 
иқтисодиёт эканини қайд қилади.
Туб ислоҳотларнинг биринчи босқичи якунлари ва 
сабоқлари 
тўғрисндаги 
«Ўзбекистон иқгисодий ислоҳот- 
ларни чуқурлаштириш йўлида» асарида Юртбошимиз 
иқгисодиётни ислоҳ қилигцда бешта стратегик мақсад бел- 
гилаб олинганини таъкидлайди. Уларни қисқача шундай 
таърифлаш мумкин: 1) ижтимоий йўналтирилган бозор 
иқгисодиётини босқичма-босқич шакллантириш; 2} кўп 
укладли иқгисодиётни яратиш, инсоннинг мулкдан бего- 
налаштирилганига барҳам бериш; 3) корхоналар ва фуқа- 
роларга кенг иқгисодий эркинликлар бериш; 4) иқгисо- 
диётда таркибий ўзгаришлар қилиш; 5) одамларда янгича 
иқгисодий тафаккурни шакллантириш1.
Муаллиф дастлабки босқичдаги фикр ва мулоҳа- 
заларини умумлаштириб, янги ғоялар билан бойитиб, та- 
комиллаштириб Ўзбекистонда ислоҳотлар ўтказишнинг 
ўзига хос хусусиятлари сифатида қуйидагиларни эъти- 
роф этади: 1

Қаранг:

Download 6.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling