Ўзбекистон ўз истицлол ва тарацциёт йўлимиз — бу гул билан цопланган йўл эмас, бу тоталитаризм меросидан халос бўлиш ва покланиш, мафкура вийлик иллати етказган зиён-зацматларни бар тараф этишнинг цийин, узоц давом этадиган йўлидир


  Миллий менталитет ва совет мафкураси таъснридан


Download 6.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/69
Sana18.10.2023
Hajmi6.51 Mb.
#1709227
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   69
Bog'liq
O\'zbekiston yo\'li 431-23

5. 
Миллий менталитет ва совет мафкураси таъснридан 
халос бўлнш. Маълумки, жамиятдаги ҳар қандай фаоли- 
ятнинг, бунёдкорлик ва ўзгаришларнинг, шу жумладан, 
ислоҳотларнинг амалга оширувчиси, субъекти инсоидир. 
Инсон эса ҳар бир ишини онгли равишда бажаради, ўз 
иши натижаларига, жамиятда содир бўлаёттан ўзгариш- 
ларга ўзича баҳо беради, муносабат билдиради. Жамият- 
даги йирик тадбирларнинг, ўзгариш ва ислоҳотларнинг 
тақдири унга одамлар қандай муносабатда бўлиши, қўллаб- 
Қувватлашига боғлиқ. Шу сабабдан ушбу омил ислоҳот- 
лар назариясцда ҳисобга олиниши зарур.
Шу муносабат билан Юртбошимиз қуйидагиларни таъ- 
киддайди: «Кейинти ўн йиллар мобайнида маълум қадри- 
ятларга эга бўлган кишиларнинг муайян ижтимоий онги 
шаклланганлигини ҳам эътиборга олмаслик мумкин эмас.
31 Ш \


ЎЗБЕКИСТОН ЙЎЛИ
Бир томондак, бу нжтимоий тенгликка, кафолатланган 
меҳнат қилшд ҳуқуқига, ялпи бепул таълим ва тиббий 
хизматга қатьий тарафдорликка интилишда намоён бўл- 
моқца. Иккинчи томондан эса, бу якка ҳокимлиқдан ибо- 
рат маъмурий - буйруқбозлик тизими келтириб чиқарган 
инсонни мулкка эгалиқцан ва хўжайинлик туйғусидан бе- 
гоналаиггирилгани, тайёрга айёрлик руҳияти юзага кел- 
тирилганлигида кўринмокда»1.
Совет турмуш тарзига хос тақсимотдаги (меҳнатга ҳақ 
тўлашдаги) текисчилик ва боқимандалик психологияси- 
дан қутулиш, одамларда мулкка, жумладан, деҳқонларда 
ерга эгалик ҳиссини тиклаш осон иш эмас зди. Бусиз эса 
ислоҳотлар бир жойца депсиниб қолиши, қутилган сама- 
ра бермаслиги аниқ эди, Ушбу фикрнинг ҳақиқатлигини 
исботлаш учун режали нқгисодиётни бозор иқтисодиёти 
билан таққослаш зарур.
Режали иқгисодиётда маъмурий-буйруқбозлик бошқа- 
рувнинг негизи ва асосий усули, воситаси ҳисобланади. 
Корхонада ишни ташкил қилиш, иш ҳақи тўлаш, техно- 
логик асбоб-ускуналарни янгилаш, корхона фаолиятини 
кенгайтириш еки қисқартириб оптималлаштириш, янги 
маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, маънавий 
эскирган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни тўхтатиш каби 
масалаларнинг бирортасида объектив иқтисодий зарурат 
ҳисобга олинмайди. Бу масалаларда корхона мустақил- 
ликка мутлақо эга эмас. Уларни ҳал қилиш учун юқоридан 
рухсат олиниши зарур. Технологик қайта жиҳозлаш тад- 
бирларини ўтказиш ва янги маҳсулотлар ишлаб чиқа- 
ришни эса беш йиллик режаларига киритиш талаб қшш- 
нарди.
Хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ўзаро муста- 
қил алоқалар ўрнатилишига, хом ашё ва бутловчи қисмлар- 
ни, ишлаб чиқилган маҳсулотни мустақил, шартномалар 
асосцда етказиб берилишига деярли рухсат берилмасди. 
Корхона ўзидан 4—5 минг километр узоқликда жойлашган
'И слои Карнмов. Ўзбекистон: миллий истиқпол, иқтисод, сиёсат, 
мафкура. Асарлар, 1-жилд, Т „ «Ўзбекистон», 1996, 43-6,
ШШ
32


ЎТИШ ДАВРИ: ТАРАҚҚИЁТ НАЗАРИЯСИГА АСОС СОЛИНИШИ
бошқа корхонага ёки савдо ташкилотига қанча маҳсулот 
жўнатиш тўғрисида юқоридан топшириқ, наряд оларди. 
Совет тузумининг турғунлик йиллари деб аталган дав- 
рида корхоналар фаолиятига хужалик ҳисоби ва баъзи 
бир эркинликларни жорий қилишга бўлган уринишлар 
ҳеч қандай натижа бермади. Чунки иқтисодий тизйм, ўз 
табиатига кўра, бундай ўзгаришларни қабул қила олмас 
эди.
Маъмурий-буйруқбозлик усули ё масьулиятдан, жавоб- 
гарликдан чўчиб, ташаббус кўрсатмайдиган, ҳеч нарсани 
ўзгаргирмайдиган (гарчи ақли ва билими етарли бўлса- 
да) раҳбарларни етиштирди (улар аксарият кўпчиликни 
ташкил этди), ё лаганбардор, қўлидан иш келмайдиган, ё 
оёғи ердан узилган, ўта бюрократ, қўпол ва манман 
раҳбарларни тарбиялади. Биринчи раҳбарнинг сўзи, топ- 
пшриғи қонунга айланди. Бу нафақат ишлаб чиқаришда, 
балки иқгисодиёт ва жамият қаетининг бошқа барча со- 
ҳаларида ҳам қарор топди. Субъективизм ва волюнтаризм 
бошқарув мазмунини ташкил этувчи тамойиллар қатори- 
дан жой олди.
Режали иқтисодиёт мақсулотларга нисбатан мавжуд 
реал талабни ва ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш тар- 
моғи таклиф қилиши мумкин бўлган имкониятларни аниқ 
ҳисоблашга уринса-да, ҳеч қачон бунинг уддасидан чи- 
қолмайди. Чунки ҳар бир маҳсулотга бўлган талабни ка- 
бинегларда ўтириб ҳисоблаб чиқиш, сўнгра ишлаб чиқа- 
риш режаларига киритиш, барча тармоқларда буни ҳисобга 
оляб, мувофиқлаштириш учун бениҳоя кўп иқгисодчи- 
режачилар, ҳисоблаш техникаси ва бошқа воситалар ке- 
рак. Ҳар бир янги маҳсулот бўйича эса ҳисоб-китоблар 
геометрик прогрессияда ўсиб кетаверади.
Айтайлик, туман марказида 300 киши ишлайдиган ти- 
кувчшшк фабрикаси очидди. Унга ҳар хил ниналар зарур. 
Бир йилда фабрика 30 килограмм нина ишлатади. Уни 
нина билан таъминлаш учун қайсидир нина ишлаб чиқа- 
рувчи заводга наряд (топшириқ) бериш, заводнинг ишлаб 
чиқариш режасига киритиш, ўз навбатида заводга етка- 
зиб бериладиган мегалл, электр энергияси, транспорт ха-
2 — Ўзбекистон йўли 
33 W \ %


ЎЗБЕКИСТОН ЙЎЛИ
ражатлари ҳажмини кўлайтириш керак. Лекин бу билан 
иш битмайди. Металлургия заводига ҳам, электр тармоқ- 
лари корхонасига ҳамда бошқа хом ашё ва ёнилғи, еқилғи 
етказиб берадиган ташкилотлар режасини кўпайтириш, 
умуман, руда қазувчигача бўлган занжирни режалаш- 
тириш, фондларни тақсимлашни амалга ошириш лозим. 
Агар ўша тикув фабрикасига мато, газлама, ип, тугма ва 
бошқа фурнитура ҳам кераклигини ва уларнинг ҳар бири 
бўйича, ҳар бир маҳсулот бўйича ҳам худди шундай 
режалаштирилиш, ҳисоб-китоб қилиниши лозимлигини 
назарда тутсак, бунинг амадда ҳеч қандай иложи йўқли- 
ги ойдинлашади...
Биз юқорнда рисоладагидек тўлиқ режалаштириш схе- 
масини келтирдик. Аммо амалда бунинг иложи йўғу^иги 
сабабли режали иқгисодиётда барча режалар тахминан 
тузилган, кўпчилик кўрсаткичлар аҳолининг ўсиши ва тур- 
муш фаровонлиги 2—3 фоиз ошишидан келиб чиқиб тавак- 
калига белгиланган, моддий ва молиявий ресурслар би- 
лан етарлича таъминланмай қолиб кеттан.
Натижада режали иқтисодиёт, диалектика қонунига 
мувофиқ, ўзининг тескарисига, қарама-қарши кўриниши- 
га, яъни режасиз, самараси паст иқтисодиётга айланади. 
Шу сабабдан режали иқтисодиётда доимо нимадир етиш- 
майди, нимадир режалаштирилмасдан қолади. Халқ хўжа- 
лиги бир маромда ишлай олмайди. Унинг тармоқлари 
ўртасида мутаносиблик бузилади. Режали иқгисодиёт ша- 
роитида ишлаб чиқариш ва истеъмол ўртасида катта фарқ, 
зиддият вужудга келади. Режали иқгисодиётда Паркин- 
сон ва Мерфи қонунларининг хусусий кўринишлари дои- 
мо намоён бўлади. Паркинсон қонунига биноан, бошқа- 
рувга (бизнинг ҳолатда - режалаштиришга) қанча кўп одам 
жалб қилинса, шунча камлик қршади. Барча кишилар
ходимлар оқибатда фақат бошқарувга жалб этилиши ке- 
рак, бевосита ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган одам 
қолмайди. Паркинсон қонунининг яна бир қоидаси - ишга 
(бизнинг мисолимизда — режалаштириш га) қанча кўп вақг 
ажратилса, шунча камлик қилади. Барча вақгни фақат 
ўша иш эгаллайди, биэнинг ҳолатда шундай тенденция 
Й Ш
34


УТИШ ДАВРИ; ТАРАҚҚИЁТ НАЗАРИЯСИГА АСОС СОЛИНИШИ
вужудга келадики, жамият фақат режалаштириш билан 
шуғулланиб, ишлаб чиқаришни йиғиштириб қўйиши 
лозим.
Паркинсон қонуни социализмда нима сабабдан иқги- 
содий бошкдрув тизими ва унинг жойлардаги тузилмала- 
рида дггатлар ҳаддан ташқари катта бўлиб, кечаю кундуз 
тинимсиз иш олиб борилса-да, самара паст бўлганини ту- 
шуншцда ёрдам беради.
Мерфи қонунининг хусусий кўриниши режалашти- 
риш жараёнида нима сабабдан унинг энг муҳим бўғинла- 
ридан бири e эсдан чиқиб, режалаиггирилмай қолншини, 
ёки хато, нотўғри режалаштирилишнни тушунтиради. 
Оқибатда бутун занжир заиф бўлиб қолади ёки ишла- 
майди.
Режали иқғисодиётда кимлар, қайси корхоналар нима 
ишлаб чиқариши белгилаб қўйилгани учун маҳсулот иш- 
лаб чиқарувчилар (хизмат кўрсатувчилар) монопол мавқе- 
га эга бўлади. Сурункали етишмовчилик (дефицит) ва 
ишлаб чиқарувчининг монопол мавқеи, рақобатнинг мут- 
лақо йўқлиги маҳсулот сифатини яхшилашга, техноло- 
гияларни янгилаб боришга ҳеч қандай эҳтиёж туғдир- 
майди. 
^
Корхона ўз фаолияти учун зарур хом ашени, ёқилғи 
ва энерғия ресурсларини, ишлаб чиқариш воситаларини 
мустақил харид қила олмайди. Чунки уларни эркин со- 
тадиган тузилманинг ўзи йўқ. Молиявий таъминот ҳам 
худди шундай. Корхоналарга эркин кредит берадиган 
тижорат банклари йўқ. Ҳамма нарса марказдан тақсимла- 
нади, ҳамма нарса давлатники. Корхона ишлаб чиқарган 
маҳсулотига ўзи хўжайин эмас. У маҳсулотқдан тўлиқ 
бегоналаштирилган. На корхона, на унда ишлайдиган- 
лар ўз хўжалик фаолиятининг пировард натижасидан ман- 
фаатдор.
Барча фондлар, ресурсларнинг маркаэдан тақсимла- 
ниши турли кўринишдаги суиистеъмолчиликларни кел- 
тариб чикдради. Корхоналар ўзларининг фонддарга бўлган 
жуда зарур эҳгиёжларини қондириш ёхуд сифатсиз маҳ- 
сулотларини реализация қилиш учун мазкур соҳалар му-
35 m


ЎЗБЕКИСТОН ЙЎЛИ
тасаддиларининг «кўнглини топишга» уринади. Кўшиб 
ёзишлар, ҳисоботларни сохталаштиришлар, порахўрлик ва 
коррупция каби иллатлар иддиз ота бошлайди, шу тариқа 
иқгисодиёт қолоқликка юз тутади.
Бозор иқтисодиёти шароитида давлатнинг ҳар бир 
маҳсулотни, хизматни режалаштириши ва уни ишлаб чи- 
қаришни ташкил этишига ҳожат қолмайди. Маҳсулот ва 
хизматлар ҳажмини (таклифни) бозордаги реал талаб бел- 
гилайди. Корхоналар шуг талабларни ўрганиб, ўз фаолия- 
тини уларга мослаштиради. Тикувчилик фабрикаси қанча 
нина, газмол ёки бошқа хом ашё ишлатса, бозордан эркин 
сотиб олади, давлатта (ўз вазирлигига) буюргма бериб ўтир- 
майди. Хом ашё ва бошқа зарур ресурсларни ҳам у биржа 
орқали хариц қилади ёки уларни ишлаб чиқарувчи, етка- 
зиб берувчи корхоналар билан тўғридан-тўғри шартнома 
тузади.
Давлат бозорда
1
И талаб ва таклифни ҳисобга олиб, та- 
лаб юқори бўлган баъзи маҳсулотларни (хизматларни) 
ишлаб чиқарувчи корхоналарни иқгисодий усуллар би- 
лан рағбатлантиради (солиқ имтиёзларини беради ва ҳока- 
зо) ҳамда маҳсулот етиштирувчи корхоналар ўртасида 
монопол ҳолат вужудга келмаслигини назорат қилади. Иж- 
тимоий йўналтарилган бозор шароитида давлатнинг иқги- 
содий ва режалаштириш фаолияти фақат мамлакатнинг 
ҳарбий ва иқгисодий хавфсизлиги, таълим, соғлиқни сақ- 
лаш, ижтимоий муҳофаза билан боғлиқ соҳаларда маълум 
даражада сақлаб қолинзди.
Бозор иқтисодиёти кўпгина масалаларда ўзини ўзи 
тартибга солади. Давлат эса қонунлар, солиқ, молия- 
1
федит сиесати ва рағбатлантириш, чеклаш орқали иқ- 
тисодиётга асосан билвосита таъсир кўрсатади. Фақат 
ижтимоий йўналтирилган бозор шароитида юқорида ай- 
тилган масалаларда ва стратегик жуда.муҳим ва йирик 
лойиҳаларда ҳамда баъзи бир шаҳар ўзагини ташкил этув- 
чи, ижтимоий-иқтисодий аҳамияти катта бўлган, аммо 
ночор аҳволга тушиб қолган корхоналарни санация йўли 
билан соғломлаштиришда қатнашнши мумкин. Давлат 
бозорнинг цивилизациялашган, ижтимоий йўналтирил- 

Download 6.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling