Ўзбекистон ўз истицлол ва тарацциёт йўлимиз — бу гул билан цопланган йўл эмас, бу тоталитаризм меросидан халос бўлиш ва покланиш, мафкура вийлик иллати етказган зиён-зацматларни бар тараф этишнинг цийин, узоц давом этадиган йўлидир


Download 6.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/69
Sana18.10.2023
Hajmi6.51 Mb.
#1709227
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   69
Bog'liq
O\'zbekiston yo\'li 431-23

нинг объекти сифатида қарар эди. Шу боис инсон мақсадга 
эришиш воситасига, давлат назорати ва кузатувининг 
объектига айланди. Демократия эса, аксинча, инсонга во- 
сита эмас, мақсад леб, бошқарувнинг субъекти. яъни амалга 
оширувчиси деб қарайди. Демократик жамиятда инсон 
сайловларда фаол қатнашиб, ўз вакиллик органларини 
шакллантиради (халқдепутатлари туман кенғашидан Олий 
Мажлисгача), турли жамоат, нодавлат нотижорат ташки- 
лотлари ишида нштирок этиб, давлат тузилмалари, идо- 
ралари фаолияти устидан назорат ўрнатади. Шундай 
қилиб, у давлат ҳокимиятининг манбаига, бошқарувнинг 
субъектига айланади.
Бунинг учун эса инсоннинг сиёсий, ҳуқуқий билимла- 
ри, маданияти маълум талабларга жавоб бериши керак. 
Сиёсий ва ҳуқуқггй жиҳатдан онги етук бўлмаган аҳолини 
жазавага тушириб, митингбозликка тортиш, қонуний 
сайланган давлат ҳокимияти органларига босим ўтказиш 
инсонни яна бошқарув объекшга айлантиршцдан ўзга нарса 
эмас. Ўтиш даврининг дасглабки босқичларидаги бундай 
усулни қўллаган шахслар ва гуруҳлар демократия ниқоби 
остида аслида ўзларининг ғаразли мақсадларига иншлган 
эди. Уларнинг хатти-ҳаракатлари, инсонга муносабати 
шаклан тоталитаризмга ўхшамаса-да, моҳиятан ундан фарҚ 
қилмас эди: инсон улар учун бошқарув обьекги ва ўз мақ- 
садларига эришиш йўлида бир восита эди, хшос,
# / / / 122


ИСЛОҲОТЛАРНИНГ АСОСИЙ КОНЦЕПЦИЯЛАРИ
Ислом Каримов иқтисодий ислоҳотларни ҳам, де- 
мократик ислоҳотларни ҳам бир зум бўлса-да, инсон оми- 
лидан, унинг онги, тафаккури, иқтисодий, сиёсий мада- 
Ш
1
яти юксалишидан ажратиб қарамади. У барча ислоҳот- 
ларнинг субъекти инсон эканини, ислоҳотларнинг мақ- 
сади инсонга қаратилганини мустақилликнинг биринчи 
кунларидан бошлаб ҳамма нутқларида, чиқишларида, асар- 
ларида қайта-қайта такрорлаб келди.
Ҳокимиятни марказлашувдан ва бошқарувни сиёсий- 
лашувдан холи этишни Юртбошимиз бевосита инсон 
омяли ривожи билан боғлайди: «Одамларнинг сиёсий 
онги, сиёсий маданияти, сиёсий фаоллиги юксалиб бор- 
гани сари, давлат ваэифаларини нодавлат тузилмалар ва 
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига бос- 
қичма-босқич ўтказиб бориш зарур. Бу борада ўзини ўзи 
бошқарадиган идораларнинг, маҳаллаларнинг нуфузини 
ва мавқеини ошириш, уларга кўпроқ ҳуқуқлар бериш кат- 
та аҳамият касб этади»1.
Демократия бевосита инсоннинг, жамиятнинг сиёсий 
маданият даражасига боғлиқ. Аслида, демократия сиёсий 
маданиятнинг амалий кўринипш бўлиб, социумнинг (ин- 
сон, оила, меҳнат жамоаси, ижтимоий синфлар, табақалар, 
гуруҳлар, злат, миллат, халқ), давлат ва жамоат институт- 
лари (ташкилотлари)нинг фаолиятида намоён бўлади, 
рўёбга чиқади.
Фуқароларнинг сиёсий онги, ўзгача қарашларга нис- 
батан бағрикенглик муносабати (толерантлиги), қонунга 
итоатгўйлиги, турли давлат ва жамоат ташкилотлари иши- 
да, мамлакатда, жамиятда содир бўлаётган жараёнларда 
фаол иштирок этиши, бу жараёнларга ҳамда давлат ва 
Жамият институглари ишига ўз муносабатини билдириш 
орқали таъсир этиши «сиёсий маданият* деган тушунча- 
нинг асосини ташкил этади. Сиёсий маданият тушунчаси 
соццумнинг барча гуруҳлари ҳамда давлат ва жамият таш- 
килотларининг — энг қуйи давлат идораси ва жамоат таш-
1 Ислом Каримов. 
Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт - пи- 
Р°вард мақсадимиз. Асарлар, 8-жилд, Т„ «Ўзбекнстон-', 2000 й„ ЗЗЗ-б.
123 Ш


ЎЗБЕКИСТОН ЙЎЯИ
килотидан Олий Мажлис ва ҳукумат институтларигача -
барчасининг бошқарувчилик, ташкилотчилик фаолияти- 
ни, қонун чиқарувчинннг (парламентнинг), қонун лойи- 
ҳасини таклиф этувчи ташаббускорларш-шг савияси ва про- 
фессионаллик даражасини ҳам ифода.тайди.
Демократик ҳуқуқий давлатда, фуқаролик жамиятида 
бирорта синфнинг, сиёсий партиянинг, диний конфессия- 
нинг, оқимнинг еки мазҳабнинг мафкураси расмий дав- 
лат мафкураси сифатида ўрнагилиши мумкин эмас. Чун- 
ки расмий, яккаҳоким мафкура ҳурфикрлиликка, ғоялар 
рақобатига, баҳсига путур етказади, догматизм ва мутаас- 
сибликка йўл очади. Шу боис мафкура яккаҳокимлигига 
барҳам бериш масаласига юртимиздагн ислоҳотлар наза- 
рияси муаллифи таянч тамойиллардан бири сифатида қара- 
ди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 12-мод- 
даси эса ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида 
ўрнатилиши мумкин эмаслипши, ижтимоий ҳаёт, сиёсий 
институтлар фикрлар ва мафкуралар хилма-хиллиги асо- 
сида ривожланишини мустаҳкамлаб қўйди.
Кейинчалик, миллий истиқлол ғояси ва мафкураси 
фаол таҳлил ва тарғиб қилинаётган пайтларда Ислом Ка- 
римов жамоатчиликка у давлат мафкураси даражасига 
кўтарилмаслиги (давлат мафкураси сифатида талқин ва 
тарғиб этилмаслиш) тўғрисида яна бир бор эслатиб қўйди:.
Демократиянинг ривожланиши ҳуқуқий давлат шакл- 
ланишининг муҳим шарш ва воситасидир. Ҳуқуқий дав- 
лат жамиятнинг шундай ташкилотидирки, унда демокра- 
тик меъёрлар, инсон ҳуқуқлари, қонуннинг барчага баро- 
барлиги ва ҳамма (ҳам жисмоний шахслар — фуқаролар, 
ҳам юридик шахслар — корхоналар, муассасалар, идора- 
лар ва ҳ.к.) учун мажбурийяиги умумий устувор тамойил- 
га, давлат тузумининг асл таянчига айланади. Хукуқий дав- 
латда ҳокимият тармокдари бир-биридан ажратили1Ш1 ва 
бир-биридан мустақил бўлиши юқорида айтилган эди. 
Хокимият тармоқлари фақат Консштуция ва қонунларга

Download 6.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling