Ўзбекистон ўз истицлол ва тарацциёт йўлимиз — бу гул билан цопланган йўл эмас, бу тоталитаризм меросидан халос бўлиш ва покланиш, мафкура вийлик иллати етказган зиён-зацматларни бар тараф этишнинг цийин, узоц давом этадиган йўлидир


Download 6.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/69
Sana18.10.2023
Hajmi6.51 Mb.
#1709227
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   69
Bog'liq
O\'zbekiston yo\'li 431-23

Ислом Карнмов. 
Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт - гшро- 
вард мақсадимнз. Асарлар, 8-жилд, Т., «Ўзбекистон», 2000 й., 332-333-6.
2
Ўша асар, 332-6.
5Ўша асар, ЗЗЗ-б.
*
Ўша асар, ЗЗЗ-б. - 
' Ўша асар. 334-6.
6Ўша асар, 334-6.
вт
i26


ИСЛОҲОТЛАРНИНГ АСОСИЙ КОНЦЕПЦИЯЛАРИ
Ислом Каримовнинг юқорида келтирилган фикрлари 
амалда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш кониеп- 
цияси бандларидир, десак хато бўлмайди.
Айнан демократик ҳуқуқий даалат ва фуқаролик жа- 
миятида ижтимоий гуруҳлар, табақалар, қатламлар, синф- 
ларнинг манфаатлари, ижтимоий жараёнларга таъсир 
кўрсата олиш имкониятлари динамик (ҳаракатчан) муво- 
занатга келади, ўзини ўзи тартибга солади. Манфаатлар 
ўртасадаги зиддиятлар, рақобатлар қонун доирасида, де- 
мократик тамойилларга мувофиқ кечади. Уларни мувоза- 
натга келтирувчи механизм давлат ва жамият тизимининг 
ўзида мавжуд. Мувозанатга келтириш учун ҳеч қандай куч 
ишлатиш, тазйиқ ўтказиш, инқилобий тўнтаришлар қилиш 
шарт эмас. Бундай тизимнинг ривожланиши тадрижий- 
табиий тарзда юз беради, инқилобий-сунъий тарэда эмас.
Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш концепция- 
сида давлат қурилиши ва бошқаруви соҳасида Ислом 
Каримов қатор вазифалар қўйди. Улар, биринчидан, ҳоки- 
мият тизимлари бўлинишининг конституциявий принци- 
пига амал қилинишини таъминлаб, вакиллик ҳокимияти 
турли даражалари вазифаларининг сўзсиз амалга ошири- 
лишига эришишдан, суд ҳокимиятининг мустақиллигини 
таъминлашдан, иккинчидан, маъмурий соҳада амалга оши- 
рилаетган ислоҳотларнинг самарадорлигини кучайтириш- 
дан; учинчидан, кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш 
ва янгилаш тизимини такомиллаштиришдан иборатдир.
Давлат қурилиши муаммолари ҳақида гапириб, давлат- 
нинг кучи унинг ҳукм ва тазйиқ ўтказиш вазифалари билан 
белгиланмаслигини таъкидлайди ва қуйидаги фикрни олға 
суради: «Давлатнинг куч-қудрати - аввало, демохратих 
институтларнинг мустақил фаолият кўрсатиши учун шарт- 
шароит яратиш, фуқаролар ва жамиятнинг барча сиёсий, 
ижтимоий салоҳиятини рўебга чиқариш, тадбиркорлик ва 
иқгисодий ташаббуслар эркинлиги учун зарур имконият- 
ларни ташхис этиб бориш қобилияти билан ўлчанади»1.
Демократик ҳуқуқий давлат қарор топиши миллий
: Ўша асар, 335-6.
127 
4
\ \ \


ЎЗБЕКИСТОН ЙЎЯИ
жипсликни тақозо этади. Маҳаллийчшшк, урут-аймоқчи- 
лик, гуруҳбозлик, шовинизм, миллатчилик авж олган, 
сиёсий партиялар кураши муросани, келишувчиликни 
билмай, салбий хусусият касб этган мамлакатда ҳақиқий 
демократия вужудга келмайди. Худди шундай, жиноятчи- 
лик, порахўрлик, коррупция, яширин ва ярим яширин 
иқгисодиёт ривожланган, иқгисодий муносабатлар адо- 
латсиз ва ноқонуний кечадиган мамлакатда ҳам демокра- 
тияни ривожлантиришнинг иложи йўқ. Чунки мустақил 
демократик тараққиёт ўзининг ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий 
ва маънавий-мафкуравий асосларидан ташқари, иқтисо- 
дий негизларига ҳам эга, Булар ҳакда Ислом Каримов ўзи- 
нинг бошқа бир асарида — «Ўзбекистон XXI аср бўсаға- 
сида: хавфсизликка тахдпд, барқарорлик шартлари ва та- 
раққиёт кафолатлари» китобида1 батафсил тўхталган. Ушбу 
асар нафақат миллий жипсликнинг аҳамиятини англаш- 
да, умуман, Ўзбекистонда ислоҳотлар назариясининг барча 
йўналишлари концепцияларини теран ўрганишда ҳам ул- 
кан илмий-методологик аҳамиятга эга. Айни вақгда, ишонч 
билан айтиш мумкинки, мазкур асарнинг аҳамияти, унда 
олға сурилган ғоялар, келтирилган таҳлилий материаллар 
ва илмий далиллар, тавсиялар миллий чегаралардан чи- 
қиб, халқаро аҳамият касб этади, Улардан кўпчилик ри- 
вожланаётган мамлакатлар ҳамда жаҳонда, турли ҳудуд- 
ларда тинчликни, ижтимоий-сиесий барқарорликни таъ- 
минлашга уринаётган халқаро ташкилотлар фойдаланиши 
мумкин. Асар, шубҳасиз, сиёсатшунослик ва ижтимоий 
фалсафа, назарий социология фанларинингбойишига, ри- 
вожланишига қўшилған муносиб ҳиссадир.
Миллий жипслик ва демократия масаласига қайтамиз, 
Миллий жипслик нуқгаи назаридан, биринчидан, демо- 
кратия — бу сиёсий партияларнинг парламентдаги баҳсли 
масалаларда келишувга (консенсусга) эришиши ва бир- 
бирига нисбатан ижобий мазмундаги мухолифлиги, рақо- 
батидир. Иккинчидан, турли ижгимоий гуруҳлар, табақа-
1 Ислом Карнмов. Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. Асар- 
лар, 6-живд, Т., «Ўзбекистон», 1998 й., 31—261-6.
f l / l 128


ИСЛОҲОТЛАРНИНГ АСОСИЙ КОНЦЕЛЦИЯЛАРИ
лар, синфларнинг ижтимоий ҳамкорлигидир. Аммо кон- 
структив мухолифликнинг йўқлиги ҳам демократияни 
мустаҳкамламайди, балки заифлаштиради. Шу сабабдан 
Ислом Каримов учинчи чақириқ Олий Мажлис Қонун- 
чилик палатасининг биринчи йиғилишида бундай деған 
эди: «Бизнинг заиф томонимиз - ҳақиқий оппозиция йўқ. 
Ҳукмронлик қилаётган кучга нисбатан оппозиния йўқ Биз 
оппозиция деганда расмий сиёсатга қарши кучни тушу- 
намиз. Қонунчилик палатасица ҳақиқий оппозидия бўли- 
ши лозим. Бу ерда тортишувлар бўлиши керак. Бўлмаса, 
ҳагдгқатни юзага чиқариб бўлмайди. Ҳақиқат баҳсларда 
туғилади', деб бежиз айтилмаган»1.
Демократдя ривожланиши учун сиёсий партиялар дас- 
туТрлари ва парламентдаги кураши, ўзаро мухолифлиги 
бунёдкорлик руҳида ва қонун доирасида бўлиши, миллий 
жипсликка зиён етказмаслиги лозим.
Демократиянинг муҳим белгиларидан яна бири озчи- 
лик манфаатларининг инобатга олиниши, улар ҳақ-ҳу- 
қуқтарининг давлат томонидан кафолатланиши ва ҳимоя 
қилинишидир. Бу нафақат миллатлараро муносабатларга, 
балки турли ижгимоий гуруҳлар, ночор ва муҳтож, ноги- 
рон фуқароларға ҳам тааллуқгти, Уларга ҳам жамиятнинг 
ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол қатнашиш имкониятла- 
ри яратилиши лозим.
Демократиянинг умумэътироф этилган тамойиллари
меъёрлари мавжуд бўлса-да, унинг ягона универсал шакли 
йўҳ ва бўлиши мумкин ҳам эмас. Чунки ҳар бир халқ- 
нинг, мамлакатнинг ноёб, такрорланмас ўтмиши, тарихи, 
ўзига хос табиати, яшаш шароити, урф-одатлари ва мада- 
нияти, турли-туман иқтисодий, ижтимоий муаммолари, 
шунингдек, ўзиға хос менталитети ва маънавий қадрият- 
лар тизими бор. Дўнёда мутлақбир хил икки инсон бўлма- 
ганидек, мутлақ бир хил бўлган икки халқ, икки давлат 
ҳам йўқ. «Ҳар бир жамиятнинг демократик нуқтаи назар- 
дан янғиланиши ва кжсалиши шу жамиятнинг, шу дав-
! Ислом Карнмов. 
Ўзбек халқн ҳеч қачон. ҳеч кимга қарам бўлмай- 
ди. Асарлар, 
13-жи,1ш, Т., 
«Ўзбекистон», 
2005 й., 170-6,
5 - Ўзбекнстон йўлн
129 \\%m


ЎЗБЕКИСТОН ЙЎЛИ
латнинг тараққиети маҳсули эканлигини ҳаммамш чуқур 
англаб олишимиз зарур»1, - деб ёзади Ислом Каримов 
«Юксак маънавият — енгилмас куч» асарица.
Умуман, давлат қурштишининг универсал модели йўқ. 
Яна учинчи чақириқ Олий Мажлис йиғилишига, бу са- 
фар Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма йиғили- 
шидаги Ислом Каримов маърузасига мурожаат этамиз: 
«Ишончимиз комилки, демократияни ва турли «очиқ жа- 
мият моделлари»ни экспорт қилиб бўлмаганидек, давлат 
қурилишининг универсал лойиҳасини ҳам ташқаридан 
импорт қилиш ёки тиқиштириш мумкин эмас. Аслида, 
ҳаммага бирдек маъқул бўладиган бунақа моделнинг ўзи 
умуман йўқ»1
2.
Демократияни олға силжитиш, демократик андозалар 
ҳақида гапирадиган ва бизни бу масалада танқид қилган 
Ғарбдаги баъзи доираларнинг асл мақсади мустақил дав- 
латларнинг ички ишларига аралашиш, уларнинг измидан 
юрмаётган мамлакатларда «рантли инкддоб»лар орқали 
раҳбариятни алмаштириш эди. Танқид қилиб, маслаҳат 
берадиганлар орасида нафақат ўнг позицияда, шунинг- 
дек, сўл позицияда турганлар ҳам бор. Танқидчи-масла- 
ҳатчиларга қарата Ислом Каримов: «Мамлакатимизни 
ривожлантириш стратегияси ҳақида гапирганда, шуни 
алоҳида таъкидлашни истардимки, «бошқариладиган иқти- 
сод» ёки «бошқариладиган демократия» деб аталадиган 
моделлар бизга мутлақо тўғри келмайди»3, - деган эди.
Ўзбекистон, ўз йўлига содиқ ҳолда, давлат ва жамият 
қурилишида инсгитуционал ва демократик ислоҳотларни 
босқичма-босқич амалга ошириб келди. Энг муҳим маса- 
лаларда халқ билан референдум орқали маслаҳзтлашиб 
олиқди. Масалан, миллий парламентимиз - Олий Маж- 
лисни икки палатали тизимга ўтказиш масаласи 2002 йич 
январь ойида ўтказилган референдумга қўйилди. Шунд;
1 Ислом Каримов. Юксак магьнавият - еягилмас куч. Т., «Маъна* 
ят*, 2010 й., 101-6.
2 Ислом Карммов, Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмг 
ди. Асарлар, 13-жилд, Т., «Ўзбекистон», 2005 й., 183—184-6.
3 Ўша асар, 177-6.
Й Ш
130


ИСЛОҲОТПАРНИНГ АСОСИЙ КОНЦЕПЦИЯЛАРИ
кейин 2003 йидда «Ўзбекистон Республикаси Олий Маж- 
лисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида», «Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида» 
конституциявий қонунлар қабул қилинди.
Учинчи чақириқ Олий Мажлисга 2004 йилнинг охи- 
рида сайяовлар бўлиб ўтди. У икки палатали асосда 2005 
йилнинг январидан бошлаб фаолият юритмоқда.
Ислоҳотларнинг ушбу босқичида Ислом Каримов
биринчицан, Президент ваколатларининг бир қисмини 
Парламентнинг юқори палатаси - Сенатга ва ҳукуматга 
ўтказиш, Қонунчилик палатасини доимий ишлайдиган 
профессионал органга айлантириш ва унинг ҳуқуқларини 
кенгайтириш; иккинчидан, ҳукуматнинг роли ва масъу- 
лиятини кучайтириш; учинчидан, суд ҳокимиятининг мус- 
тақиллиги ва эркинлигини ошириш масалаларини қўйди!.
Қонунчилик палатаси ўз фаолиягини профессионал 
асосда амалга оширяпти. Бу .мустақиллик йиллари Ўзбе- 
кистонда одамларнинг сиёсий онгида ва жамиятнин] иж- 
тимонй-сиёсий, ҳуқуқий маданиятида улкан юксалиш рўй 
берганидан далолатдир. Сенат кўпроқ ҳудудлар манфаати- 
ни ифодалаб, асосан халқдепугатлари маҳаллий кенгашла- 
ри вакилларддан шакллантирилади (86 фоиз). Сенатнинг 
юқори палата сифатида Қонунчилик палатаси қабул қилган 
қонунларни тасдиқлаши ва бошқа баъзи бир ваколатлари 
ўзаро тийиб туриш механизми ва манфаатлар мувозанати 
тизими кўринишларидан, восита ва шаклларидан биридир.
Сенатнинг асосан халқ депутатлари маҳаллий кен- 
гашлари вакиллари томонидан шакллантирилиши аҳоли- 
нинг мамлакат ижтимоий-сиесий ҳаётида, жамяятни 
бошқаришдаги иштироки кўламини амалда янада кенгай- 
тариш эди2. «Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жами- 
яти сари» тамойилини ҳаётга татбиқ этишда ҳокимият ва- 
колатларининг бир қисмини марказлашувдан ва сиесий- 
лашувдан холи этишга қаратилган мавжуд қонун ва 
Ҳуқуқий ҳужжатларни бир тизимга келтириш ва янгила- *
1
131 Ш 1
1 Ўша асар, 179-6.
1 Ўша асар, 181-6.


ЎЗБЕКИСТОН ЙЎЛИ
рини ишлаб чиқиш, «сиёсий партиялар ва фуқаролик инс- 
титутларининг давлат аҳамиятига молик энг муҳим қарор- 
ларни қабул қилишдага таъеирини тубдан кучайтириш»1 
вазифалари қўйилди.
2001 йилдан бошланган, фаол демократик янгиланишлар 
ва мамлакатни модернизация қилиш даврида ҳокимият- 
нинг учинчи тармоғи — суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш 
ва янада либераллаштиришга эътибор кучайшрилди. Та- 
биийки, ўтши даврининг ўзидаёқ (1991-2000 йиллар) бу 
борада >тпсан шилар қилиниб, ислоҳотларнинг умумий на- 
зарияси ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш концепцияси 
асосида соҳа тўлиқ қайта қурилди. Юқорида судлар ихти- 
сослашгани ҳақида айтилган эди. Унга яна шуни қўшимча 
қилиш мумкинки, суд қарорларини апеллядия ва кассация 
тарзида кўриб чиқиш институтлари жорий этилди, ишлар- 
ни судларда ғўриб чиқишнинг қатьий муддатлари белги- 
ланди, тергов-суриштирув ва айбланувчлни ҳибсда сақлаб 
туриш муддатлари қисқартиридли. Суд соҳасида кадрлар- 
ни танлаш ва тасдиқлашнннг янш демократик механизми 
яратилди. Судларнинт мустақидлигини ошириш, уларни 
ўзига хос бўлмаган вазифалардан озод этиш, прокуратура 
органларининг суд жараёнларига аралашувини жиддий 
чеклаш бўйича қонунчилик меъерларига ўзгаришлар кири- 
тилди ва ташкилий чора-тадбирлар амалга ошйрилди (суд 
қарорлари ижроси бўйича департамент ташкил этилди).
Жиноят ва жиноят-процессуал кодексга ўзгаришлар 
киритилиб. жиноят таснифлари ва улар бўйича белгила- 
надиган жазо ва уни ўташ шарт-шароитлари ҳам анча ли- 
бераллаштиридди.
Эндиги вазифа суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни 
янада чуқурлаштириш, унинг адолатпарварлиги ва инсон- 
парварлигини янада кучайтириш эди. Ўзбекистондаги суд- 
ҳуқуқтизими ислоҳотлари ушбу босқичда жазолашдан кўра 
кўпроқ тарбиялашга, инсон ҳуқуқ ва эркийликларини 
ҳимоя қилишга қаратилци. Чунки, биринчи навбатда, суд
Нслом Каримов. Ўзбек 
халқи 
ҳеч қачон, ҳеч кимга 
қарам бўлмай- 
ди. Асарлар, 
13-жндд, Т., *Ўзбекнстон», 
2005 й., 181-6.
ят
132


ИСЛОҲОГЛАРНИНГ АСОСИЙ КОНЦЕПЦИЯЛАРИ
жазоловчи органдан инсон ва жамиятни ҳимоя қклувчи 
органга айланиши лозим эди. Шу сабабдан Ислом Каримов 
судларнинг ҳақиқий мустақиллиги ва эркинлипши таъмин- 
лашга қаратилган қатор ғоя ва ташаббусларни қонун чиқа- 
рувчи орган - Олий Мажлис олдида олға сурди:
биринчидан, «бошқа демократик давлатлар каби Ўзбе- 
кистонда ҳам шахсни ушлаб туриш, қибсга олиш, шунинг- 
дек, бошқа процессуал мажбурий чораларни қуллаш учун 
санкция бериш ҳуқуқдарини ҳам судларга ўтказиш...*-1 
иккинчадан, ўлим жазосини бекор қилиш; 
учинчидан, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора- 
дар ходимларининг масъулиятини кучайтириш;
тўртинчидан, тадбиркорлик, бюнес ва хусусий сектор 
вакилларига нисбатан муносабатни тубдан ўзгартириш, 
улар фаолиятига нохолис ёндашиш, тирноқ остидан кир 
қидириш кайфиятидан воз кечиб, уларнинг манфаатлари 
ва қонуннй ҳуқуқларк ҳимоясини тўла таъминлаш каби 
ташаббуслар шулар жумласидандир.
Айтиш дозимки, ушбу гоя ва ташаббуслар изчиллик 
ва собшқадамлик билан ҳаётга татбиқ эгилди. Бухун санк- 
циялар бериш судлар ваколатига ўтказилди. 2008 йилнинг 
I январидан бошлаб мамлакатимизда ўлим жазоси бекор 
қилинди ва ҳ.к.
Маърузада, шунингдек, демократик янгиланишлар 
жараёнини чуқурлаштириш ва фуқароларнинг эркинлик- 
ларини 

Download 6.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling