Ўзбекистон ўз истицлол ва тарацциёт йўлимиз — бу гул билан цопланган йўл эмас, бу тоталитаризм меросидан халос бўлиш ва покланиш, мафкура вийлик иллати етказган зиён-зацматларни бар тараф этишнинг цийин, узоц давом этадиган йўлидир


Download 6.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/69
Sana18.10.2023
Hajmi6.51 Mb.
#1709227
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   69
Bog'liq
O\'zbekiston yo\'li 431-23

шт 2
46


КЕЛАЖАК КОНЦЕПЦИЯСИ
раётган воқеаларни ёритишда ва шарҳлашда ўз ҳамкасб- 
ларидан яққол ажралиб турадиган иш услубига ва ориги- 
нал қиёфасига эга эмас.
Ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркин- 
лигини ривожлантириш том маънода Ўзбекистоннинг ҳар 
томонлама тараққиётини, жаҳон ҳамжамиятига интегра- 
циялашувини тезлаштиради,
Ислом Каримов маърузасида оммавий ахборот воси- 
талари умумий сони 1200 тага етгани, барча телеканал- 
ларнинг 53 фоизини, радиоканалларнинг эса 85 фоизини 
нодавлат оммавий ахборот воситалари ташкил этиши ай- 
тиб ўтилган1.
Журналистларнинг турли ижодий ва уларни ижтимо- 
ий ҳимоя қилувчи, рағбатлантирувчи уюшмалари, жамғар- 
малари, ассоциациялари ва бошқа жамоат ташкилотлари 
пайдо бўлди. Улар мустақил ахборот агентликлари ва ом- 
мавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш, моддий- 
техника базасини мустаҳкамлаш ва модернизация қилиш, 
кадрлар салоҳиятини ва малакасини ўстириш ҳамда бошқа 
ташкилий, ижодий масалалар билан фаол шуғулланмоқда. 
Ахборот соҳасида юз берган институционал ислоҳотлар 
давлат ва жамият қурилиши соҳасида амалга оширилган 
барча институционал ислоҳотлар орасқца энг илғор йўна- 
лишлардан бири, десак хато қилмаймиз.
Лекин, бошқа соҳалардаги каби, бу соҳада ҳам ислоҳот- 
ларни чуқурлаштириш талаб этилади. Ушбу зарурат қатор 
омиллар билан белгиланади. Биринчидан, ривожланган 
демократия ва очиқ фуқаролик жамиятцца оммавий ахбо- 
рот воситалари ҳақиқий «тўртинчи ҳокимият»га айлани- 
ши, аҳолини давлат ҳокимият тармоқлари, идоралари 
фаолияти тўғрисида холис ахборот билан таъминлаши, 
эришилган ютуқ ва камчиликларни кўрсатиши, жамоат- 
чилик эътиборини мавжуд муаммоларга қаратиши керак.
Фақат ушбу вазифаларни муваффақиятли амалга ошира 
олсашна, оммавий ахборот воситалари «тўртинчи ҳоки- 
мият»га, яъни ҳокимият тармоқтари ва идоралари ўрта-
1 Исяом Каримов. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни яма-
да чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концеп-
цияси. Т. «Ўзбекистон», 2010 Й., 30-6,
247 
'Л \ \


ЎЗБЕКИСТОН ЙЎЛИ
сида мувозанатни таъминловчи, ҳокимият идоралари фа- 
олияти устидан жамоатчилик назорати ўрнатилишига хиз- 
мат қилиб, тийиб туриш механизми омилларидан бирига 
айланиши мумкин.
Иккинчцдан, давлат цензураси бекор қилинганига, сўз 
эркинлиги ҳуқуқий кафолатланганига, соҳани ислоҳ 
кдпишда қўлга киритилган ютуқларга, ижобий натижа- 
ларга қарамасдан, оммавий ахборот воситалари ўзларига 
давлат томонидан яратилган барча ҳуқуқий ва ижодий им- 
кониятлардан тўла фойдалана олмаяпти, худди шундай жа- 
мият томонидан зиммасига юкланган вазифаларни ҳам 
тўла ва муваффақиятли адо этаяпти, деб бўлмайди. Ис- 
лом Каримов деярли барча чиқишларида оммавий ахбо- 
рот воситаларида чуқур таҳлилий ва танқидий материал- 
лар камлигини, уларга баъзи ҳолларда принципиаллик 
етишмаётганини, оммавий ахборот воситалари фаолли- 
гини кучайтириш лозимлигини таъкидлайди. Уларнинг 
ислоҳотларни чуқурлаштиришдаги, мамлакатни модерни- 
зация кдишш, жамиятни демократлаштириш ва янгилаш- 
даги, инсон манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш- 
даги ролини кучайтириш лозимлигини уқтиради.
Шу сабабдан Ислом Каримов концепцияда «Ахборот- 
лаштириш тўғрисида»ги Қонунни янги таҳрирда қабул 
қилиш ташаббусини олға сурди. Бу оммавий ахборот во- 
ситаларини модернизациялашга ва жадал ривожлантириш- 
га ёрдам беради.
Узбекистон Президенти фуқароларнинг ахборот соҳа- 
сидаги ҳуқуқ ва эркинликлирини таъминлаш борасида 
мамлакатимизда мустагугллик йилларида қилинган иш- 
ларни танқидий баҳолаб, қатор чора-тадбирларни амалга 
ошириш таклифини киритди:
1. «Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолия- 
тининт очиқлиги тўғрисцда» қонун қабул қилиш.
2. «Телерадиоэшиттиришлар тўғрисида» қонун қабул 
ғузлиш.
3. ‘Юммавий ахборот воситалари фаолиятининг иқти- 
содий асослари тўғрисида», «Оммавий ахборот воситала- 
рини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кафолатлари 
тўғрисида» қонунлар қабул қилиш.
4. Мавжуд «ОммавиЙ ахборот воситалари тўғрисида»- 
MMiJ
248


КЕЛАЖАК КОНЦЕПЦИЯСИ
ги, «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғри- 
сида»п
1
ва бошқа қатор қонун ҳужжатларига тегишли ўзгар- 
тишлар ва қушимчалар киритиш, «Телекоммуникациялар 
тўғрисида»ги қонун нормаларини янада такомиллаштириш.
Концепцияда мазкур қонунчилик ташаббуслари амал- 
га оширилишининг демократик ислоҳотларни янада чу- 
қурлаштириш ва очиқ фуқаролик жамиятини ривожлан- 
тиришдаги аҳамияти очиб берилди. Масалан, концепция 
муаллифи «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари 
фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонуннинг аҳамия- 
ти ҳақида шундай дейди: «Ушбу қонун давлат ҳокимияти 
органлари фаолияти ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиб 
бориш тартибларини аниқ белгилаб бериши, аҳолининг, 
жамоат бирлашмаларининг давлат ҳокимияти органлари 
томонидан қабул қилинаётган қарорлар, авваламбор фу- 
қароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаат- 
лари билан боғлиқ қарорлар ҳаққцаги ахборотлардан кенг 
хабардор бўлиб боришини таъминлаши лозим»1.
Таклиф қилинаётган қонунлар нафақат мазкур соҳа- 
даги ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини чуқурлаштириш- 
га, шунингдек, оммавий ахборот воситалари моддий-тех- 
ник базасини ва иш услубларини такомиллаштириш, за- 
монавийлаштириш, муаллифлик ҳуқуқдари ва интеллек- 
туал мулкни ишончли ҳимоя қилиш, ахборот соҳасига 
бозор механизмини жорий этиш ва бошқа кўплаб долзарб 
масалаларни ҳам қамраб олади. Ислом Каримов «Телера- 
диоэшиттиришлар тўғрисида»ги қонун хусусида қуйида- 
гиларни таъкидлайди: «Ушбу қонуннинг қабул қилини- 
ши телерадиодастурларни тайёрлаш ва тарқатиш соҳаси- 
да рақобатни янада кучайтириш, телерадиодастурларни 
узатиш борасида мобиль ва рақамли телевидение каби 
илгор замонавий технологияларни жорий этиш, телеин- 
дустриянинг янги тармоқларини ташкил қилиш учун за- 
рур шароитларни яратиш имконини беради»2.
Олға сурилган ташаббусларнинг амалға оширилиши 
сиёсий модернизация жараёнларида замонавий ахборот-
1 Ислом Қаримов. 
М амлакатим и зда демократик ислоҳотларни яна- 
да чуқурлаштгфиш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш кокцсп*

цияси. Т., «Ўзбекистон», 2010 й,. 31—32-6,
• Ўша асар, 32-6,
249


ЎЗБЕКИСТОН ЙЎЛИ
коммуникация технологияларидан давлат ва жамият қури- 
лиши тизимида кенг фойдаланишга йўл очади, энг асо- 
сийси, «Оммавий ахборот воситаларининг фуқаролик жа- 
мияти институтлари тизимидаги ўрни ва ролини янада 
мустаҳкамлашга, фуқароларнинг сўз эркинлигинн таъмин- 
лашга қаратилган конституциявий қуқуқларини янада 
тўлиқ рўёбга чиқаришга ёрдам беради»1.
Концепциянинг тўртинчи устувор йўналшии Ўзбекис- 
тонда сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлашга ва сайлов 
қонунчилигини ривожлантиришга бағишлангаи. Мустақил- 
лик йиллари бу борада ҳам улкан ишлар амалга оширидди. 
Энг аввало ҳар бир фуқаронинг давлат ҳокимияти вакил- 
лик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи Конституция- 
мизда кафолатланди. Ушбу конституциявий ҳукуқни амалга 
оширишнинг қонунчилик базаси ва механизми яратилди. 
Улар жамият сиёсий маданияти юксалиши ва демократик 
меъёрлар ҳаётимизга кириб бориши, ҳақиқий кўп партия- 
вййлик қарор топиши жараенида ҳар томонлама такомил- 
лаштириб, либераллаштириб борилди. Масалан, ислоҳот- 
ларнинг дастлабки босқичида барча даражадаги вакиллик 
органларига депутатликка номзодларни сиёсий партиялар 
билан бир қаторда жамоатчилик ташаббускор гуруҳлари ва 
давлат ижроия органларига ҳам кўрсатиш ҳуқуқи берилган 
бўлса, кейинчалик бу амалиёт бекор қилинди,
Айнан сайлов тизимининг такомиллаштирилиши ва 
ривожлантирилишида ислоҳотларни босқичма-босқич 
амалга ошириш тамойили, ҳар янги босқичда аввалги 
босқичга нисбатан эркинлик ва либераллашиш даража- 
сининг ўсиши жуда ёрқин ва изчил намоён бўлмоқда.
Марказий сайлов комиссияси томонидан Олий Маж- 
лисга ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига ўтка- 
зилган охирги сайлов арафасида ишлаб чиқилган сайлов- 
га тайёргарлик кўриш ва ўтказиш концепцияси «хорижий 
экспертлар томонидан фуқароларнинг сайлов ва ўз хо-
1 Ислом Корнмоо. Мамлакатямизда демократик ислоҳотларни яна-
да чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантмриш концеп-
цияси, Т. «Ўзбекистон», 2010 Й., 34-6.
# / / /
250


КЕЛАЖАК КОНЦЕПЦИЯСИ
ҳиш-иродасини эркин билдириш борасидаги конституция- 
вий ҳуқуқпарига риоя этилиши бўйича ноёб ҳужжат си- 
фатида баҳоланган эди»1.
2008 Йилда Қонунчилик палатасига сайланадиган де- 
путатлар сонининг 30 тага кўпайиб, 150 тага етказилиши, 
шундан 15 таси Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайла- 
ниши, сайловда ипггирок этадиган сиёсий паргияларни 
рўйхатдан ўтказиш мудцатининг 6 ойдан 4 ойга қисқарти- 
лиши, сайловларда иштирок этиш учун сиёсий партиялар 
йиғиши зарур бўлган имзолар миҳдорининг 50 мингтадан 
40 мингтага туширилиши сайлов тизимини босқичма-бос- 
қич демократлаштиришга яна бир мисолдир.
Сайлов тизимида ривожланган демократия лалабла- 
рини ҳисобга олиб ислоҳотларни чуқурлаштириш мақса- 
дида концепцияда қатор қонунчилик ташаббуслари олға 
сурилди:
1. 
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сай- 
лов тўғрисида*>ги қонуннинг 27-моддасига ҳамда «Халқ 
депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сай- 
лов тўтрисида»ги қонуннинг 25-моддасига ўзгартиш ва 
қўшимчалар киритиш. Ушбу қонунчилик ташаббуси сай- 
ловолди ташвиқотида депутатликка номзодлар ва сиёсий 
партияларга тенг шароитлар яратиш механизмларини яна- 
да такомиллаштиради.
Хориж мамлакатлари тажрибасидан яхши маълумки, 
сайловодди ташвиқотларида катта маблағи бор сиёсий 
партиялар номзодлари анча устун имкониятларга эга бўла- 
ди. Бундан ташқари, сайловолди ташвиқотларида баъзи 
партиялар ва депутатликка номзодлар ўз рақибларининг 
обрўйини тўкишга қаратилган «қора пиар»дан фойдала- 
нади, чунки улардаги сайлов қонунчилига ушбу масала- 
ларни тартибга солишда баъзи бир ҳолатларни назарда 
тутмаган.
Ўзбекистонда сайлов кампаниясининг бирон-бир иш- 
тирокчисига ҳеч бир босқичда имтиёзлар ва преференция- 
лар берилмаслиги белгилаб қўйилган бўлса-да, сайлов
! Ўша асар, 36-6.
251


ЎЗБЕКИСТОН ЙЎЛИ
қонунчилигининг ўзини ҳар жиҳатдан мазмунан чуқур- 
лаштириб, вужудга келиши мумкин бўлган ҳар қандай 
муаммоларни адолатли ҳал қила олиш имкониятини ку- 
чайтириб бориш мақсадга мувофикдир.
2. «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сай- 
лов тўғрисида»ги қонуннинг 27-модцасига сайловолди таш- 
виқотини овоз беришдан бир кун олдин тўхтатиш лозим- 
лиги ҳақидаги нормани киритиш.
Бу, энг аввало, сайловчиларга қайси номзод учун овоз 
беришда тарғибий-ташвиқий босимсиз, онгли равишда, 
шошилмасдан муайян қарорга келиш имконини беради, 
овоз бериш арафасида турли суиистеъмолчилик ва қонун 
бузилиш ҳолатларининг олдини олишда ҳам фойдали 
бўлади.
3. «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сай- 
лов тўғрисида»ги қонуннинг 41-моддаси ҳамда «Халқ де- 
путатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов 
тўғрисида»ги қонуннинг 38-модқасига қўшимча киритиш.
Ушбу қўшимчалар ҳам сайлов комиссиялари дуч ке- 
лиши мумкин бўлган турли вазият ва муаммоли ҳолатларни 
(масалан, муддатдан оддин овоз беришга ўхшаш ҳолатлар- 
ни) тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган.
4. «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сай- 
лов тўғрисида»ги, «Халқ депутатлари вилоят, туман ва 
шаҳар Кенгашларита сайловлар тўғрисида»ги қонунларга 
«овоз бериш кунига қадар қолган беш кун ичида, шунинг- 
дек, овоз бериш куни жамоат фикри сўровлари натижала- 
рини, сайлов натижалари прогнозларини ва ўтказилаётган 
сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни нашр қилипг 
(эълон қилиш), шунингдек, уларни умумий фойдаланиш- 
даги ахборот-телекоммуникация тармоқларига (шу жум- 
ладан, Интернет тармоғига) жойлаштириш тақиқяанади» 
деган нормани киритиш»1.
Мазкур қўшимча ҳам сайловчилар онгига, номзодлар- 
ни холис танлашига босим ўтказмасликка, сайловчилар
1 Ислом Каримов. Мамлакатимизда демократик исдоҳотларни яна-
да чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концеп-
цияси. Т., «Ўзбекистон», 2010 й., 40—41-6.
f / l / 252


КЕЛАЖАК КОНЦЕПЦИЯСИ
ўз хоҳиш-иродасини эркин ифодалашини таъминлашга 
қаратилган. Унутмаслик керакки, турли сўровлар, социо- 
логик тадқиқотлар, «обрўли ташкилотлар» прогноэлари- 
нинг эълон қилиниши жамоатчилик фикри муайян йўна- 
лишда шаклланишига катта таъсир кўрсатади. Зеро, ин- 
сонда жамоавийлик психологияси, кўпчиликнинг орти- 
дан эргашиш майли мавжуд. Сайлов кампанияси жараё- 
нида овоз беришдан беш кун олдин турли сўровлар, прог- 
нозлар натижасини ёритишнинг тақиқланиши сайловчи- 
ларга эркин танлашда психологик ва информацион босим 
ўтказишнинг олдини олихцца қул келади.
5. 
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сай- 
лов тўғрисида»ги қонуннинг 6-моддасига Ўзбекистон Эко- 
логик ҳаракати ўз конференциясида Қонунчилик палата- 
си депутатларини сайлаёттанда кузатувчилар иштирок эти- 
ши ҳуқуқларини белгиловчи қўшимчалар киритиш.
Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, таклиф қилинаётган 
ушбу қўшимча Олий Мажлисга сайловнинг ушбу йўна- 
лишда ҳам янада очиқ ва ошкора бўлишига ердам беради.
Концепциянинг бешинчи йўналиши фуждролик жа- 
мгогти институтларини шакллантириш ва ривожлантириш 
масалаларига бағишланган. Рисоламизнинг аввалги боб- 
ларида бу борадаги ўзгаришлар тўғрисида гапирилган, 
давлат ва жамият қурилишида институционал ислоҳотлар, 
қонунчилик базасини яратиш билан бир қаторда, асосий 
ўрин тутиши таъкидланган эди. Шунингдек, ислоҳотлар 
жараёнида эски тузум билан боғлиқ айрим жамоат ташки- 
лотлари тугатилгани, бошқалари тубдан қайта тузилгани, 
кўплаб янги жамоат тузилмалари, айниқса, нодавлат ноти- 
жорат ташкилотлари вужудга келгани гўғрисида ҳам гапи- 
рилған эди. Концепцияда келтирилган баъзи бир далиллар 
ва рақамларга мурожаат этамиз: «Бугунги кунда мамлака- 
тимизда жамият ҳаётининг турли соҳаларида 5100 дан зиёд 
нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият юритмоқда... 
Фуқаролар йиғинлари ва ўзини ўзи бошқариш органлари 
— маҳаллалар сони 10 мингдан ортиқни ташкил этади»1.
1 Ўша асар, 42-6.
253 m


Ў36ЕКИСТОН ЙЎЛИ
Ислоҳотлар жараёнида фуқаролик инсгитутларининг жа- 
мият ҳаётидаги роли ва аҳамнятини кучайтиришга қара- 
тилган 200 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинган1.
Фуқаролик институтлари демократик қадриятлар, ин- 
сон ҳуқуқ ва эркинликлари, одамларнинг қонуний ман- 
фаатларггни ҳимоя қилиб, жамиятда манфаатлар мувоза- 
натини таъмиьшашда, энг асосийси — фуқародарнинг барча 
соҳаларда фаоллигини оширишда, ўз ижодий ва бунёд- 
корлик имкониятларини юзага чиқаришда тобора катга 
роль ўйнамоқда.
Концепцияда фуқаролик институтлари фаолиятини 
янги сифат босқичига кўтариш мақсадида қатор қонун- 
чилик ташаббуслари олға сурилди:
1. «Ижтимоий шерикчилик тўғрисида» қонун қабул 
қилиш.
2. «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари 
тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.
3. «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг мас- 
лаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва 
қўшимчалар киритиш.
4. «Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик назора- 
ти тўғрисида» қонун қабул қилиш.
5. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобғар- 
лик тўғрисидаги кодексига тегишли ўзгартиш ва қўшим- 
чалар киритиш.
6. «Экологик назорат тўғрисида» қонун лойиҳасини иш- 
лаб чиқиш ва бошқа қатор қонун ҳужжатларини қабул қилиш.
Таклиф қилинаётган қонунчилик ташаббусларининг 
амалга оширилиши Ўзбекистонда очиқ фуқаролик жами- 
яти барпо этиш ва ривожлантириш ни янада тезлаштира- 
ди. Бу борадаги ишлар бундан кейин ҳам халқаро ҳуқуқ 
нормалари ва миляий анъаналар, қадриятларни уйғунлаш- 
тириш асосида давом этади.
Масалан, ижтимоий шерикчилик йўналишлари, тур- 
лари ва шакллари хилма-хил. Шерикчилик қиладиган
1 Ислом Карнмов. 
Мамлакатимизда демократик ислохотларни яна-
да чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш коннеп-
цияси. Т., «Ўзбекистон», 2010 й., 43-6.

Download 6.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling