Ўзбекистонда археология фанининг ривожланиш босқичлари
Download 0.52 Mb.
|
JAVOB
- Bu sahifa navigatsiya:
- 28.Замонбобо маданияти.
СОПОЛЛИТЕПА — Сурхондарё вилоятининг (Музрабод тумани) Шеро- бод чўлини кесиб ўтган Ўланбулоқсой ёқасига жойлашган жез даврига оид археологик ёдгорлик. У 1968 й. археолог Л. Альбаум томонидан топилган. 1969—74 й.ларда А. Асқаров томонидан ўрганилган С.нинг майдони тахм. 3 га. Унинг 1 га.га яқин марказий қисми мудофаа деворлари билан ўраб олин- ган. Қалъа атрофидаги майдоннинг ката қисми бузилиб, пахта далаларига ай- лантирилган. Тепанинг устки қисмида сопол синикдари калашиб ётганлиги учун у маҳаллий аҳоли орасида С. деб
аталган. С.да ўтказилган археологик ка- зишмалар натижасига кўра, унинг мар- казий қисми мурабба (82x82 м.) шаклида қурилган қалъадан иборат. Қалъанинг томонлари гўё 3 қатор мудофаа девор- лари билан ўраб олинган. Аслида эса, қалъани ўраб олган деворлар тизими ички ва ташқи йўлаксимон қопқонлардан ташкил топган бўлиб қалъа ташқи му- дофаа чизиғида томонларга параллел қилиб 8 та йўлаксимон қопқонлар жой- лаштирилган. Қалъанинг ички мудофаа чизиғининг марказига ва ҳар тўрт томон бурчакларига биттадан, ҳаммаси бўлиб 8 та йўлаксимон қопқонлар жойлашти- рилган. Йўлаксимон қопқон тизимининг жойлашиш режасига кўра, қалъага кириш дарвозаси ҳам гўё 8 та. Аслида эса ҳақиқий дарвоза қалъа жан. Томонининг марказига жойлашган, қолган «дарвозалар» ҳарбий хавф туғилганда қопқон ва- зифасини бажарган. Қалъанинг ички му- дофаа тизимида, йўлаксимон қопқонлар оралиғида, ҳар томонда иккитадан мурабба шаклида қурилган хоналар бўлиб, уларга қалъа ички томонидан эшик очилган. Айнан ана шу хоналар томон қалъа ичига жойлашган турар жой мажмуалари оралаб тор кўчалар ўтган. Қалъа ичидаги турар жой мажмуалари унинг ички де- ворлари бўйлаб жойлашган. Улар ана шу кўчалар орқали 8 та маҳаллага бўлинган. Қалъа марказида эса очик, майдон бор. Қалъа дарвозасидан бошланган кенг йўл ва тор кўчалар ана шу майдон билан боғланган. Буларнинг барчаси С. жамоаларининг мудофаа тизимини ташкил этган. Бундай мураккаб меъморий иншо- от олдиндан ўйланган аниқ режа ва ғоя асосида қурилган. С. қалъа қўрғонининг меъморий тарҳи протошаҳар таркиби- ни эслатади, уни махсус ўйлаб топилган мудофаа режаси эса амалий тажрибадан келиб чиқиб, қалъа бош режаси ғоясига қатьий бўйсундирилган. Айнан, мана шундай мудофаа тизими С. хавфсизли- гини юкрри даражада таъминлай олган. С. мудофаа тизимини ташкил этган узун йўлаклар дастлаб мудофаа иншооти ва- зифасини бажарган. Уларга мудофаа ин- шооти сифатида талаб сўнгач, секинаста бошқа мақсадларда фойдаланилган. Mac, шим. ва шарқий ички йўлаклар хилхона сифатида фойдаланилса, ғарбий ва жан. йўлаклар кулолчилик устахоналари сифа- тида фойдаланилган. Ҳар бир маҳаллада уруғ жамоаларининг хилхоналари бўлиб,тмарҳумлар мудофаа деворлари остига, уйларнинг поли остига кўмилган. Уруғ бошликларининг қабрлари эса, одатда,оила ўчоғи рўпарасида учратилади. С.да ўтказилган қазиш жараёнида 150 дан ортиқ турар жой мажмуалари очилди. Уларни маҳалла бўйича тақсимлаганда ҳар бир маҳалла майдонига 15—20 та- гача оилавий турар жой мажмуалари тўғри келади. Лекин, улар бир вақтда бу-нёд этилмаган. С.да одамлар канча вақт яшаганлигини ўрганиш мақсадида унинг ҳар хил жойларида шурфлар солинди. Шурф кесмаларига кура, мудофаа иншоотлари ва уйжой мажмуалари пойдеворсиз қурилган. Оилавий уйжой мажмуа- лари кўп хонали бўлиб, ҳар бир оилага қарашли кўп хонали уйнинг бири дево- рининг остида мўрили ўчоқ, иккинчиси- да сандал ўрни ёки тоза кулли қурбонгоҳ чуқурчаси, учинчисидан эса омборхонасифатида фойдаланилган. Булар оила бирлигини англатувчи муҳим белги эди. Бир неча шундай оила бирликлари катта патриархал уруғ жамоасини ташкил эт- ган. С. ана шундай катта патриархал уруғ жамоаларидан 8 тасини бирлаштирган қишлоқ жамоаси эди. С. уйлари ва му- дофаа иншоотлари сомон қўшилган хом ғиштлардан қурилган. Уй деворлари ан- давалар ёрдамида силлиқ килиб сувалган (топилмалар орасида сопол андава ҳам бор), сувоқ устидан ҳаворанг оҳак билан окданган. Ҳар бир патриархал жамоа маҳалласи қошида уларнинг кундалик эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда кулолчилик цехи ва металл эритиш устахоналари мавжуд. Хо-наларнинг баъзи бирлари тўқимачилик мақсадларига мослаб қурилган. Улар кенг ва узун бўлиб, тўқув дастгоҳини ўрнатишга мўлжаллаб қурилган. Ана шундай хоналарда урчуқ тошлар, суяк тароқлар, тош ва сопол қадоқтошлар кўпроқ учратилган. С.да тўқимачилик ипак, пахта ва ҳайвон юнги хом ашёси асосида қурилганлиги ҳақида далолат бе- рувчи топилмалар бор. С. сополлари чархда ясалган, 2 қаватли хумдонда пиширилган. Улар нафис, жарангдор, нақшсиз. Кулоллар сопол и. ч.да асосий эътиборни мутано- сиблик ва шаклга қаратган. Улар жуда сифатли узун оёқли вазалар, конуссимон косалар ва нимкосалар, қадахлар ва хурмачалар, кўза ва кўзачалар, хум ва хумчалар, чойнак ва пиёлалар, тоғора ва лаганлардан иборат. С.да жездан қирғич ва пичоқлар, болта ва тешалар, игна ва бигиз, искана ва ранда тишлари, кўзгу ва муҳр, сурмадон ва хилма хил идишлар, билагузук, соч тур- маклагичлар, сирға ва узуклар, тиллақош ва қош тергичлар ишлаб чиқарилган. С. да 158 та қабр очилган. Уларнинг деярли барча ашёвий далиллари бутунлигича бизгача етиб келган. Қабрлар ҳоз. замон қабрларидан фарқ қилмайди: айвонча, айвончаларнинг ғарбий чети- да, ундан пастроқда лаҳад — жасад- хона, унинг оғзи ярим энгаштирилиб терилган ғиштлар билан беркитилган. Айвонча лаҳаддан чиққан тоза тупроқ билан тўлғизилиб усти суваб қўйилган. Биргина фарқи С. лаҳадлари кенгроқ, қабр оғзига яқин бўш майдонга тур- ли идиш товоқлар, меҳнат ва б. ҳарбий қуроллар, тақинчоқ, безак буюмлари ва б. қўйилган. Лаҳадда эркаклар ғужанак ҳолда ўнг томони билан, аёллар эса чап томони билан ётибди. Ҳар икки жинс ҳам кафанда эмас, балки ҳаётлик вақтидаги байрамона кийимда кўмилган. Эркаклар қабрида меҳнат ва ҳарбий қуроллар, аёл- лар қабрида турли хил тақинчоқ ва без- аклар учрайди. Қабрлардан топилган ашёлар таркибига қараб, марҳумларнинг касбини аниқ айтиш мумкин. Демак, со-поллитепаликлар эътиқодига кўра, улар нариги дунёда ҳам яшашда давом этиш- ларини тасаввур қилганлар. Мозордаги ашёларнинг «бой ва камбағаллиги» уларнинг ёши ва жамоада тутган мавқеи билан боглик бўлган. Қабрларда битгадан, баъзан эса иккитадан скелетлар уч- райди. Баъзида аёлни эмизикли боласи билан кўмиш ҳоллари ҳам учрайди. Узоқ ўтмишдаги аждодларимиз удумига кўра, она ўлса унинг эмизикли боласи билан кўмиш табиий ҳол ҳисобланган бўлса керак. С.да ўрганилган жуфт қабрларда эркак ва аёл бирга кўмилган бўлиб, улар- нинг биронтасининг суягида мажбурий ўлим излари учрамайди. Демак, улар ўз ажали ила ҳаёт билан видолашганлар. Кейинроқ, кўчманчи мулкдор чор- вадорлар орасида кўп хотинлик табиий ҳолга айланган ҳарбий демократия даврида «нариги дунёда ҳаётнинг давом этиши» ҳақидаги ибтидоий ақидага кўра, скиф подшолари ва қабила сардорлари билан уларнинг хотин ва чўриларидан бир қисмини мажбурий ўддириб бирга кўмиш одат тусини олган. Ана шу одат- нинг дастлабки илдизлари С.да кўзга ташланади, қабрларда одам жасади ўрнида майда ҳайвон скелетлари учра- тилган, бундай қабрлар кенотаф номи билан аталади. Уларга бедарак йўқолган марҳум ўрнига жамоа дафн анъанаси- га кўра, унинг тирик жон мулкидан бир қўйни ўлдириб кўмиш лозим топилган. С. кенотаф қабрларининг деярли барчаси эркакларга тегишли эди. С аҳолиси эътиқодида қуёшга, олов- га сиғиниш ўз аксини топган. Унинг излари айрим хоналар майдонида уч- ратилган сандал ўтхонаси сифатида қабул қилинган тоза кулли чуқурчалар эди. Буларнинг барчаси оташпарастлар эътиқодига алоқадор белгилар эди. С. жамоаси мазкур масканда 150—200 й.лар чамаси яшаб, сув танқислигидан, сувга қулай янги унумдор ерлар қидириб, Шеробод дарёнинг қад. Ўзани Бўстонсой сохилларига кўчиб кетади- лар. Бу воқеалар мил. ав. 2минг йил- ликнинг биринчи ярмида содир бўлди. С. деҳқонлари янги жойни ўзлаштириб, Ўзбекистон жан.да энг қад. илк шаҳарни барпо этадилар. У шаҳар Ўзбекистон тарихида Жарқўтон номи билан аталиб, унинг протошаҳри С хисобланади. Ад.: Аскаров А., Сапаллитепа, Т., 1973; Аскаров А., Древнеземледельче- ская культура эпохи бронзы юга Узбекистана, Т., 1977. Аҳмадали Аскаров. 28.Замонбобо маданияти. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling