Ўзбекистонда таълим ва илм-фан тараққиёти


Download 222.23 Kb.
bet1/6
Sana02.12.2023
Hajmi222.23 Kb.
#1779236
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ўзбекистонда илм-фан тараққиёти


  1. Ўзбекистонда таълим ва илм-фан тараққиёти

Ўзбекистонда мустақиллик йилларида таълим тарбия тизимини ислоҳ қилиш, қадрлар тайёрлашни замон талаблари даражасига кўтариш соҳасида муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Фан ва маданият қадимдан улкан салоҳиятли ривожланиб келаётган давлатдир. Ўзбекистон олимлари илмий меросни ўрганиб, ўзларининг янги кашфиётлари билан жаҳон фанни ривожига муносиб ҳисса қўшмоқдалар.
9-10-асрларда Марказий Осиёда илк илмий жамиятлар ташкил этила бошлаган ва Шарқдаги йирик илмий ва маданий марказлардан бири бўлган.
Урганч Хоразм пойтахти, 12-асрда, юксак маданиятга эга шаҳар бўлган. Хоразмшоҳ Абул Аббос ибн Маъмун маданият ва илмга қизиқувчан ҳукмдор бўлгани учун олимлар, шоирлар, мусиқачилар, хаттотлар, архитектор ва рассомларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаган. Урганчдаги Хоразмшоҳлар саройида тиббиёт ходими Абу Али ибн Сино, аниқ фанлар вакили Абу Райҳон Беруний, математик Абу Наср ибн Ироқ, файласуф Абу Сахл Масихий, табиб ибн Хаммар ва бошқа Шарқ мутафаккирлари, қомусий олимлар хизмат қилишган. Мусулмон Шарқдаги биринчи академия – “Байтул Ҳикмат”ни ер меридиани узунлиги даражасини ўлчашда қатнашган машҳур математик ал-Хоразмий (783-850) бошқарган. Астролябия (устурлоб) қуриш ҳақидаги асар, “Китоб алжабр вал муқобала”, дунёдаги илк “Астрономик жадвал”лардан бири ҳамда қатор илмий рисолалар – “Ҳинд ҳисоби ҳақида рисола”, “Қуёш соатлари ҳақида рисола”, “Мусиқа ҳақида рисола” ва бошқа илмий ишлар унинг қаламига мансуб. Ал-Хоразмий биринчи бўлиб қатор алгебраик тенгламаларни ечди, биринчи бўлиб сонлар қаторига янги “нол” сонини киритди, бу сонлар назариясини кенгайтирди ва манфий сонларга ўтиш имконини берди. Шу муваффақиятлари учун математиканинг янги бўлими ал-Хоразмий шарафига “алгебра” деб аталган. Ал-Хоразмийнинг машҳур “Китоб ал-жабр ван-муқобала” (Тиклаш ва қарама-қарши қўйиш ҳақидаги китоби) да алгебра илк бор математиканинг мустақил соҳаси сифатида қаралади. Замонавий кибернетиканинг асосий тушунчаси, унинг зарурий асосларидан бири “алгоритм” этимологик жиҳатдан ал-Хоразмийнинг исми билан боғлиқ. Урганчда ўзига хос академия – “Билимдонлар уйи” ташкил қилинган эди, унда астрономия, фалсафа, математика, тиббиёт бўйича тадқиқотлар ўтказилган. Лекин бу ҳолат Урганчда 1017-йилда Маҳмуд Ғазнавий Хоразмни истило қилгунича сақланиб қолди.
Шундай қилиб Шарқда, хусусан, Ўрта Осиёда, илмий фаолиятни академия шаклида ташкил қилиш анъанага айланди ва Урганчдаги академияга ўхшаш муассасалар кейинги асрларда ҳам яратилган (тузилган). Самарқандда академия Мирзо Муҳаммад Тарағай Улуғбек томонидан ХВ асрда ташкил этилган. Академия қошида обсерватория, ўша даврнинг бой кутубхонаси ва олий ўқув юрти – мадраса бўлган. Мадрасада диний фанлар билан бир қаторда математика, геометрия, астрономия, тиббиёт, география ва бошқа дунёвий илмлар ўқитилган. Улуғбекнинг академиясида машҳур олимлар – Қозизода Румий,Ғиёсиддин Жамшид ал-Коший ва Али Қушчи дарс берган, ўтказиладиган тадқиқот соҳалари ҳам уларнинг йўналишларига мос бўлган. Самарқанддаги Улуғбек академияси математика, астрономия ва география фанларининг юксалишига салмоқли ҳисса қўшди.
ИХ-ХВ асрларда аниқ ва табиий фанлар (математика, астрономия, геодезия, минералогия, тиббиёт, доришунослик ва бошқа) тез суръатларда ривожлана бошлади. Платон, Аристотел, Гиппократ, Гален, Архимед, Птоломей, Евклид ва бошқа буюк мутафаккирларнинг асарлари араб тилига таржима қилинди. Муҳаммад ал-Хоразмий, Аҳмад ал-Фарғоний, Абу Наср Фаробий, Абу Райҳон Беруний, Маҳмуд Кошғарий, Абу Али ибн Сино, Насриддин Тусий, Қозизода Румий, Жамшид Коший, Мирзо Улуғбек, Али Қушчи ва Шарқнинг бошқа олимларининг илмий тадқиқотлари даражаси баъзи соҳаларда бошқа мамлакатларнинг мутафаккирлари анча кейин ўтказган изланишлар натижаларидан юқори эди. Абу Райхон Беруний тарих, хронология, фармакология, минералогия, астрономия, математика бўйича асарлар ёзди, Ерда янги қитъа борлигини назарий жиҳатдан асослаб, ҳисоблаб чиқди ва жаҳон тан олган кўплаб масалаларни ечди. Кўплаб тадқиқотчилар Урганчдаги академиянинг ташкил қилинишини шаҳарга Абу Райҳон Берунийнинг ташрифи ва узоқ вақт ишлагани билан боғлашади.
Худди шу пайтда бу ерда Ўрта Осиёнинг буюк олими – Абу Али ибн Сино ишлаган. Ибн Сино ҳақиқатдан қомусий олим – табиатшунос, тиббиёт ходими, астроном, математик, мусиқашунос, ёзувчи ва шоирдир. У Авитсенна номи билан машҳур бўлган. Ибн Сино фаолиятини англатувчи ибора – “Мадади Сино” - Европа тилларига мослаштирилиб, фандаги йўналишни билдирувчи “Медитсина” сифатида ўзлаштирилган. ХВИИИ асрнинг машҳур табиатшунос олими Карл Линкей ибн Синонинг ботаникадаги хизматларини юксак баҳолаб доим яшил нодир ўсимликлардан бирига унинг исмини берди. Ибн Сино 400 дан ортиқ асар ёзган, шулардан 240 таси бизнинг кунларимизгача етиб келган. Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида олимнинг 50 дан ортиқ асарлари ва бир қатор уларга ёзилган шарҳлар сақланади. Бу асарлар орасида олим ижодининг тожи ҳисобланмиш беш жилдлик “Ал қонун фит тиб” (“Тиб илми қонунлари”) ҳам бор. Бу асар ўз даврида тиббиёт фани даражасини жуда юқори кўтарди, ибн Сино вафотидан юз йил ўтгач Ғарбий Европа мамлакатларида кенг тан олинди. ХИИ асрда “Тиб илми қонунлари” лотин тилига таржима қилинди ва қўлёзмадаёқ тарқалиб кетди. Бу асар 1493-йилда Венетсияда лотинча таржимада нашр қилинди ва юз йил мобайнида 16 марта чоп этилди. Осиё ва Европанинг барча машҳур ўқув юртларида 500 йил тиббиёт мана шу асар асосида ўқитилди. Ушбу бебаҳо тиб қонунлари ҳозирги кунда ҳам ўз илмий аҳамиятини йўқотмаган.
Математик ва астроном Қозизода Румий (Салоҳиддин Мусо ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд, тахминан 1360-1437) Мирзо Улуғбекнинг устози эди. Улуғбек мактаби шаклланишига унинг қўшган салмоқли ҳиссасини инкор этиш мумкин эмас. Илмдаги муваффақиятлари учун уни “Афлотуни замон (ўз даврининг Платони) деб аташган. Машҳур математик ва астроном ал-Коший (Ғиёсиддин Жамшид Коший) биринчи бўлиб математикага позитсион асосда ўнли касрларни киритди ва буни назарий жиҳатдан исботлади, Син ни 1 градус аниқликкача, П ни 17 рақамгача ҳисоблаб чиқди. У ўзининг қатор машҳур асарларини астрономияга бағишлаган. Ал-Коший Қозизода Румий билан биргаликда Улуғбек обсерваторияси қурилишини бошқарган.
Муҳаммад Тарағай Улуғбек (1394-1439) ўзидан улкан илмий ва маданий мерос қолдирди, “Зижи жадиди Кўрагоний” (“Янги Кўрагон астрономик жадваллари”) – “Улуғбек зижи” буюк олимнинг дунёга машҳур асари. Улуғбек Самарқандда обсерватория ва мадраса қурди, ўз академиясини ташкил қилди. Ўз шогирдлари билан мингдан ортиқ юлдузни ўрганиб, рўйхати – “юлдузли осмон харитаси”ни тузди. Улуғбек академиясида олимлар фақат астрономия бўйича эмас, балки математика, фалсафа, тарих ва бошқа фанларга оид тадқиқотлар ҳам олиб боришган. Улуғбек академиясида ишлаган атоқли астроном Али Қушчи (Мавлоно Аловиддин Али ибн Муҳаммад Қушчи (1403-1474) ўзидан математика ва астрономияга бағишлаган дунёга машҳур илмий ишларини қолдирди. У йил фаслларининг ўзгаришини Ернинг Қуёшга яқинлашиши натижасида Қуёш нурларининг Ер сатҳига таъсири билан боғлиқ деб ҳисоблаган, Қуёшнинг тутилиши жараёнини илмий нуқтаи назардан аниқлаган. Али Қушчининг асарлари ХВИ-ХВИИ Ўрта ва Яқин Шарқда астрономия ва математика ривожига салмоқли таъсир қилган.
Мирзо Улуғбек, ал-Коший, Али Қушчи сонлар назарияси равнақига салмоқли ҳисса қўшишди ва астрономик кузатув билимларини янада юқори даражада кўтаришди. 1428-1429-йилларда Улуғбек радиуси 40 метр квадрант бош ускунаси бўлган, ўлчамлари тенгсиз, ноёб астрономик расадхона қурган. Самарқандда 30 йиллик кузатишлар асосида тузилган 1018 юлдуз каталоги узоқ йиллар дунёда тенгсиз бўлиб қолди. Улуғбек астрономия мактаби ютуқлари Шарқ ва Ғарб фани юксалишига катта таъсир кўрсатди. Унинг илмий асарлари дунёнинг кўп тилларига таржима қилинди, Европа ва Америкада кенг тарқалди. Мирзо Улуғбек жаҳон фани тарихида Тихо Браге, Иоганн Кеппер, Николай Коперник ва Галилео Галилей билан бир қаторда туради. М.В. Ломоносов номидаги МДУ катта залида барча даврлар олимларига бағишланган тарихий хотира галереясида ўрта асрларнинг машҳур олими Мирзо Улуғбекнинг портрети ҳақли равишда ўзига мос жойни эгаллаган. Ўзбекистоннинг бир қатор шаҳарлари ва Белгияда Мирзо Улуғбекка ҳайкал ўрнатилган, қадимий Самарқанд обсерваториясига, қатор университетларга, жумладан Ўзбекистон Миллий университетига, мактабларга, шаҳарга қарашли туманларга ва Ўзбекистондаги физик-ядрошунослар қўрғонига унинг номи берилган.
ХИХ асрда Ўзбекистонда биринчи илмий муассаса – Тошкент физик – астрономик обсерваторияси (ЎзР ФА Астрономия институти) 1873-йилда ташкил қилинган. Бошида обсерватория экспедитсиялар уюштириш билан шуғулланган ва натижада минтақадаги мингдан ортиқ жойнинг координаталари аниқланган, ХХ асрнинг 30- йилларидан обсерватория астрономиянинг фундаментал масалаларини тадқиқ қила бошлади.
1918-йилда Туркистонда иқтисод ва маданиятнинг турли соҳаларига кадр тайёрловчи махсус муассасалар очилган. Улардан бири 1918-йил 21-апрелда очилган Туркистон халқ университетидир. Сал кейинроқ Андижон, Қўқон, Самарқанд, Фарғона, Жиззах ва бошқа шаҳарларда унинг филиаллари очилди. 1919-йилда Тошкентда физиотерапия илмий-текшириш институти тузилди. 20-йилларда тарих, тиббиёт, табиий фанлар соҳасида қатор илмий-текшириш институтлари очилди. 1920-йилда Туркистон Давлат университети (1923-йилдан Ўрта Осиё давлат университети, 1960-йилдан Тошкент давлат университети, ҳозир- Ўзбекистон Миллий университети) ташкил қилинди. Кейинчалик минтақадаги табиий бойликларни ўрганиш мақсадида университет негизида мустақил олий ўқув юртлари ва фаннинг турли йўналишлари бўйича қатор илмий муассасалар очилди. 1940-йилда Тошкентда 1932-йилда тузилган илмий комитет асосида Ўзбекистондаги СССР ФА филиали ташкил этилди ва шу вақтдан бошлаб филиал Ўзбекистондаги бош илмий-тадқиқот маркази бўлиб келаяпти. Ўша пайтда унинг таркибига геология, ботаника, кимё, сув хўжалиги муаммолари (1941-йилдан энергетика институти), тарих, тил ва адабиёт институтлари; тупроқшунослик, зоология, физика ва математика (гелиотехника лабораторияси билан) бўлимлари; Тошкент астрономик обсерваторияси (Китоб кенглик стансияси билан); картография ва иқтисодий тадқиқотлар бюроси кирган. 1940-йилда Ўзбекистоннинг илмий-текшириш институтларида ва олий ўқув юртларида 3 мингдан ортиқ илмий ва илмий-педагогик ходимлар ишлашган. ИИ жаҳон уруши (1941-1945) даврида республикада 40 дан ортиқ илмий-текшириш институтлари ва олий ўқув юртлари иш олиб борган.
1943-йилда Ўзбекистондаги СССР ФА филиали Ўзбекистон ССР Фанлар академияси сифати қайта ташкил қилинди. Бу вақтда унинг таркибида 10 та илмий-текшириш институтлари, шу жумладан 1943 йилда тузилган физика-техника, тарих, шарқшунослик, иқтисодиёт институтлари бор эди. 11 та академик-таъсисчи, 18 та мухбир аъзо, 3 та фахрий аъзо академия аъзолари бўлишди. Академия муассасаларида 210 нафар илмий ходим ишларди, улардан 28 нафари фан доктори ва 80 таси фан номзоди эди. 40- йилларнинг иккинчи ярмида республика олимларининг кучлари асосан урушдан кейинги иқтисод, маданият, тиббиёт ва бошқа соҳаларни юксалтиришга йўналтирилганди.
1958-йили Тошкент шаҳри яқинида ядро реактори қурилди, у ядро физикаси тараққиётига асос бўлди. 60-70-йилларда Ўзбекистон табиий ва ижтимоий фанлар соҳаларида иш олиб бораётган илмий муассасаларнинг фаолияти бутунлай республика олдида турган муҳим иқтисодий ва маданий масалаларни ечишга йўналтирилганди. Пахтачилик, ирригатсия, энергетика, рангли металлургия ва бошқа тармоқлар юксалишининг комплекс тадқиқига алоҳида эътибор қаратилди. 1987-йили Тошкент вилоятининг Паркент туманида нодир “Катта қуёш пеги” бизеркал оптик-гелио-энергетик тизим қурилиши тугалланди ва ишлатишга топширилди.
Мамлакатда фаннинг янада ривожланишига Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг 1992-йил 8-июлдаги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат томонидан фаннинг ривожланиши ва инноватсион фаолиятни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги юқоридаги Фармонни бажариш юзасидан чиқарган Қарори анча таъсир қилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2004-йил 9-ноябрда 532-сонли “Хоразм Маъмун Академиясининг 1000 йиллигини нишонлаш тўғрисида” ва 2005-йил 1-ноябрдаги 240-сонли “Хоразм Маъмун Академияси фаолиятини такомиллаштириш ва 1000 йиллик юбилейини нишонлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” қарорлар қабул қилди. Шундай қилиб, Хоразм Маъмун Академияси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг минтақавий бўлими сифатида тикланди.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ташқи ишлар вазирлиги ва ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси билан ҳамкорликда 2006-йил 20-сентабрдан – 12-октабргача ЮНЕСКОнинг штаб-квартирасида (Париж ш.) кўргазма ташкил қилишди ва Хоразм Маъмун Академиясининг 1000 йиллигига бағишланган илмий анжуман ўтказишди. Ўзбекистондаги хориж давлатларнинг қатор элчихоналари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси олимлари иштирокида Хоразм Маъмун Академияси фаолиятига бағишланган тадбирлар ўтказишди, шундай конференсияни яна Саудия Арабистони Илмий-тадқиқот маркази Кореянинг Кёнгхи университети билан биргаликда ўтказишди.
Фанлар академияси фаолиятини кучайтиришда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 2006-йил 7-августдаги “Фан ва технологиялар ривожланишини бошқариш ва мувофиқлаштиришни такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ва Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қошида Фан ва технологиялар ривожини мувофиқлаштириш комитетини ташкил қилинганлиги алоҳида аҳамиятга эга бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси бозор иқтисодига ўтиш даврида илмий-текшириш муассасалари олиб бораётган асосий, амалий ва инноватсион тадқиқотларга катта эътибор қаратади. Бугунги кунда юқори билимни талаб қилувчи маҳсулотлар ва илмий-текшириш муассасалари хизматларини кенг тарғиб қилиш, муҳим амалий илмий натижалардан фойдаланишнинг янги йўллари аниқланиб, ҳаётга татбиқ қилинмоқда, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий бўлимлари фаолияти такомиллаштирилмоқда.

Download 222.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling