Ўзбекистонда таълим ва илм-фан тараққиёти


Иккинчидан, илм-фан ва инноватсияларни ривожлантиришга қаратилган ягона комплекс ёндашувни қўллаш билан боғлиқ муаммолар


Download 222.23 Kb.
bet4/6
Sana02.12.2023
Hajmi222.23 Kb.
#1779236
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ўзбекистонда илм-фан тараққиёти

Иккинчидан, илм-фан ва инноватсияларни ривожлантиришга қаратилган ягона комплекс ёндашувни қўллаш билан боғлиқ муаммолар. Ўзбекистон Республикасида илм-фан ва инноватсияларни бошқаришнинг ўрнатилган тизими кўп векторли ёндашув мавжудлигидан далолат беради. Ушбу соҳада давлат бошқаруви Инноватсион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестатсия комиссияси томонидан амалга оширилади.
Хусусан, Инноватсион ривожланиш вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг инноватсион ва илмий-техник ривожланиши соҳасидаги ягона давлат сиёсатини олиб боради. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасаларига ўқув-педагогик ва илмий-методик раҳбарликни амалга оширади, уларда илмий-тадқиқот ишларини ҳамда белгиланган тартибда илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни ташкил этади. Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестатсиядан ўтказиш бўйича ваколатли давлат органи эса Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестатсия комиссияси ҳисобланади.
Ушбу тизим илм-фан ва инноватсияларнинг тармоқ сифатида ривожланишига қаратилган эди. Бироқ ушбу механизм таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг тўлиқ интегратсиясига имкон бермайди. Ушбу ёндашув муаммоси илмий кадрлар тайёрлаш масалаларида яққол намоён бўлади. Мисол учун, Инноватсион ривожланиш вазирлиги илмий даражага эга кадрлар тайёрлаш тизимини мувофиқлаштиради, шу жумладан, докторантурага қабул квоталарини ажратади. Илмий кадрларни тайёрлаш, қоида тариқасида, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан илмий-услубий раҳбарлик амалга ошириладиган олий таълим муассасаларининг ўзида амалга оширилади. Илмий кенгашлар фаолиятини мувофиқлаштириш, хусусан, фан доктори ёки фалсафа фанлари доктори дипломини бериш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестатсия комиссияси томонидан амалга оширилади. Моҳиятан яхлит бўлган ушбу тизимдаги давлат бошқарувига нисбатан бундай ёндашувни самарали ва комплекс, деб аташ қийин.
Бу қисмда Фанлар академиясининг илмий ҳамжамиятнинг етакчи ташкилоти сифатидаги ўрни ва аҳамияти ҳам оширилиши лозим. Фан ва технологияларни ривожлантириш, инноватсияларни жорий этишнинг услубий асосларини яратишда Фанлар академияси ташаббускор бўлиши лозим. Фанлар академияси етакчи давлат илмий муассасаси сифатида миллий илм-фан ва инноватсияларни ривожлантиришга нисбатан ягона ёндашувни ишлаб чиқиши керак.

Download 222.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling