Ўзбекистонда таълим ва илм-фан тараққиёти
Ўзбекистонда илм-фан тараққиётининг аҳволи. Унинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш борасидаги чора-тадбирлар, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш бўйича мулоҳазалар
Download 222.23 Kb.
|
Ўзбекистонда илм-фан тараққиёти
- Bu sahifa navigatsiya:
- Илм-фаннинг ҳозирги ҳолати Бугунги кунда Ўзбекистонда 30 мингдан
- 239 миллиард сўмдан
- Ўзбекистон Республикаси Инноватсион ривожланиш вазирлиги
- 342 та илмий ишланма
- 19 та муаммо
Ўзбекистонда илм-фан тараққиётининг аҳволи. Унинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш борасидаги чора-тадбирлар, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш бўйича мулоҳазалар.
Илм-фан — ҳар қандай давлатни ривожланишга етакловчи асосий куч ҳисобланади. Давлатнинг ривожланишини фан тараққиёти орқали баҳолаш жуда ҳам ўринли, десак муболаға бўлмайди. Шу боис Ўзбекистон учун илм-фан тараққиёти фаровонлик ва барқарорлик йўлидаги муҳим қадамлардан биридир. Конститутсиямизда давлат жамиятнинг илмий ва техникавий ривожланишига ғамхўрлик қилиши бежиз қайд этилмаган. Тарихдан ўзбек жамиятида илмга ҳурмат ва эҳтиром анъана сифатида сақланиб келган. Буюк бобокалонимиз Имом Бухорий айтганларидек, "дунёда илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай". Илм-фаннинг ҳозирги ҳолати Бугунги кунда Ўзбекистонда 30 мингдан ортиқ шахс илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланади, уларнинг 27 мингдан ортиғи олий маълумотга эга. Ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат буджетининг салмоқли қисми ижтимоий харажатларга, шу жумладан, таълим ва илм-фанга сарфланади. 2021-йилда мамлакат буджетидан фақат инноватсион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш, обектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструксия қилиш) ва жиҳозлаш учун 239 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилди. 2022-йилда бу кўрсаткич 671 миллиард сўмдан ортиқни ёки давлат буджети харажатларининг 0,39 фоизини ташкил этади. Ўтган тўрт йил давомида 28 та илмий ташкилот ва 4 та инноватсион технопарк ташкил этилди. Олимларнинг маошлари уч бараварга кўпайди. Соҳа ташкилотларининг моддий-техник базасини янгилашга катта маблағлар сарфланди. Давлат илмий-тадқиқот сиёсатининг муҳим иштирокчиси сифатида 28 та илмий-тадқиқот муассасаси ва 4 та давлат музейини ўз ичига олган Ўзбекистон Фанлар академиясининг фаолияти такомиллаштирилди. 2017-йилда Ўзбекистон Республикаси Инноватсион ривожланиш вазирлиги фаолияти йўлга қўйилгани инноватсион ғоялар ва технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни ташкил қилиш соҳасида муҳим қадам бўлиб, ушбу йўналишда салмоқли ишларни амалга оширишга хизмат қилди. Хусусан, вазирликнинг бевосита кўмаги билан 2018-2021-йилларда 342 та илмий ишланма тижоратлаштирилди. Натижада 151,2 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди, 128,7 миллиард сўмлик маҳсулотлар сотилди. Умуман олганда, сўнгги йилларда илм-фан ва инноватсияларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришнинг ҳуқуқий асослари яратилди. Жумладан, 2018-2021-йилларда илмий-инноватсион фаолият соҳасида 2 та қонун, Президентнинг 5 та Фармони ва 26 та қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 35 та қарори ва 7 та фармойиши қабул қилинди. Илмий ва инноватсион фаолиятни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича эришилган ютуқларга қарамай, ҳали ҳал қилиниши керак бўлган бир қатор муаммолар мавжуд. Айниқса, бугунги кунда глобаллашув ва рақамлаштириш даврида айнан инноватсион ёндашув мамлакат муваффақиятига замин яратади. Бундай ёндашувни фақат илм-фан ютуқлари туфайли қўллаш мумкин, шунинг учун илм-фан тараққиёти давлатнинг инноватсион ривожланишининг муҳим таркибий қисмидир. Илм-фан муаммолари иқтисодий ўсишга, аҳоли турмуш даражасини яхшилашга, ижтимоий соҳанинг долзарб муаммоларини ҳал қилишга бевосита таъсир қилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 29-октябрдаги ПФ–6097-сон Фармони билан тасдиқланган Илм-фанни 2030-йилгача ривожлантириш консепсиясида илм-фанни ривожлантириш йўлидаги 19 та муаммо алоҳида белгиланди. Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг илм-фанга эътибори юқори эмаслиги, илмий-тадқиқот ўтказадиган жамоалар ўртача ёшининг катталиги, илм-фан ва илмий фаолиятга молиявий ресурларнинг етарли даражада йўналтирилмаётгани шулар жумласидандир. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш муҳим бўлиб, ҳар томонлама ва чуқур ўйланган чоралар кўришни талаб қилади. Download 222.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling