Ўзбекистонда таълим ва илм-фан тараққиёти
Фан соҳасидаги асосий муаммолар
Download 222.23 Kb.
|
Ўзбекистонда илм-фан тараққиёти
- Bu sahifa navigatsiya:
- “йиртқич” журналлар
- Публонс
Фан соҳасидаги асосий муаммолар
Биринчидан, диссертатсия ҳимояси ва илмий-педагогик фаолиятни амалга ошириш муаммолари. Замонавий илмий-педагогик кадр – бу ўз иши билан долзарб муаммони таҳлил қиладиган ва ушбу муаммонинг самарали ечимларини илгари сурадиган тадқиқотчи. Бундай таъриф олимнинг ўзидан ҳалоллик ва меҳнатсеварликни талаб қилади. Илм-фаннинг замонавий ривожланиши шароитида ушбу таърифнинг долзарблигига шубҳа қолдирмайди. Бугунги кунда илмий ва педагогик фаолиятни амалга оширишда бўлажак тадқиқотчи бир қатор муаммоларга дуч келмоқда. Улардан биринчиси – долзарб тадқиқот мавзусини танлашдир. Афсуски, ҳамма ҳам бунга эътибор бермайди. Баъзан тадқиқот мавзусининг тўғри танлангани муваффақиятнинг калити ҳисобланади. Танланган тадқиқот мавзуларининг таҳлили асосан эскирган ёки аҳамиятсиз бўлган тадқиқот мавзуларининг ҳали ҳамон мавжудлигини кўрсатмоқда. Баъзи мавзулар кўпроқ рефератлар мавзусига ўхшайди. Баъзида тадқиқотчилар мавзу номига тузатишлар киритишга мажбур бўлишади. Жумладан, тадқиқот мавзулари чоп этилиши лозим бўлган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестатсия комиссиясининг бюллетенларида тадқиқот мавзуси номидаги ўзгаришларни чоп этиш учун алоҳида саҳифалар ажратилади. Баъзи мавзуларнинг номлари уч-тўрт марта ўзгаради. Бундай ҳолда, табиий савол туғилади – бундай ўзгаришларнинг сабаби нима? Нима учун тадқиқотни амалга ошириш босқичида мавзуни ўзгартиришга эҳтиёж вужудга келади? Бу саволларга жавоблар турлича бўлиши мумкин. Иккинчи муаммо – илмий фаолият билан боғлиқ жараёнларда ортиқча расмиятчиликларнинг мавжудлиги. Юқорида айтиб ўтилганидек, тадқиқот мавзулари махсус бюллетенда эълон қилиниши керак. Акс ҳолда, мавзу расман тадқиқотчига бириктирилмаган ҳисобланади. Ҳар қандай ўзгариш, ҳатто таҳририй ўзгаришлар ҳам ушбу бюллетенда акс этиши лозим. Худди шундай диссертатсияни ҳимоя қилиш учун режалаштирилган ҳимоя ҳақидаги хабар ҳам Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестатсия комиссиясининг веб-сайтида эълон қилиниши керак. Баъзи тадқиқотчилар диссертатсияни ҳимоя қилиш тўғрисидаги хабарни нашр этиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқдалар (диссертатсия матни ва авторефератни белгиланган талабларга мувофиқ тўғри расмийлаштириш талаб этилади). Расмиятчилик жараёни айрим ҳолларда Илмий кенгашлар ва талабгорлар орасидаги муносабатларда ҳам кузатилмоқда. Қоида тариқасида, Кенгашга талабгорнинг ҳужжатларини тақдим этиш анъанавий усулда амалга оширилади. Илмий баҳс-мунозара майдони бўлган Илмий кенгашлар фаолияти, хусусан баённома юритилиши ва турли расмиятчиликка риоя қилиниши билан боғлиқ ҳолатлар ҳам рақамлаштириш орқали соддалаштирилиши мумкин. Учинчи муаммо – илмий кенгашларнинг нисбатан заиф ўрни. Ишнинг асосий қисми мазкур кенгашлар фаолият кўрсатаётган университет ёки илмий ташкилотда текширилса-да, диссертатсия ҳимояси бўйича якуний қарор Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестатсия комиссияси томонидан тасдиқланади. Шу ўринда университетлар ёки илмий ташкилотларнинг мустақиллигини ошириш, уларнинг тадқиқот сифати учун жавобгарлигини мустаҳкамлаш масаласини ўйлаб кўриш керак. Албатта, бунда Илмий кенгашлар фаолияти устидан мониторинг олиб бориш механизмлари яратилиши, очиқлик ва шаффофлик таъминланиши лозим. Илмий кенгаш фаолиятида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ҳам муҳим вазифа саналади. Айниқса, тақризчи ёки расмий оппонентларни белгилаш, илмий тадқиқот ишини муҳокама қилиш ва ҳимоянинг кейинги босқичларига тавсия қилиш масалаларида ахборот технологияларини жорий этиш орқали манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш мақсадга мувофиқдир. Диссертатсияни ҳимоя қилиш учун тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш долзарб муаммолардан бири саналади. Амалдаги тартибга кўра, диссертатсияни ҳимоя қилиш учун илмий тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш талаб этилади. Илмий натижаларни жорий этиш тўғрисидаги ҳужжатсиз фалсафа доктори ва фан доктори бўлиш мумкин эмас. Баъзан тадқиқот натижалари келажакда (узоқ вақт давомида) амалга оширишга қаратилган бўлиши мумкин, бу эса бажарилган диссертатсия иши унинг натижалари амалиётга жорий этилгани тўғрисидаги ҳужжат йўқлиги сабабли ҳимоя қилинмаслигига олиб келади. Бу баъзи тадқиқотчиларни натижаларини тезда амалиётга жорий этиш йўлларини топишга ундайди, бунга эса ҳар доим ҳам эришишнинг иложи йўқ. Фикримизча, энг катта муаммо илмий нашрлар муаммосидир. Халқаро ва миллий рейтингларга кириш замонавий тадқиқотчи олдида тадқиқот натижаларини халқаро маълумотлар базалари (Сcопус, Wэб оф Сcиэнcэ ва бошқалар) томонидан индексланган журналларда нашр этиш вазифасини қўяди. Бундай журналларда мақола нашр этиш тажрибасига эга бўлмаган тадқиқотчилар ўзларининг нашрлари билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқдалар – журнал таҳририяти уларнинг мақолаларини нашр этишдан бош тортади ёки мақолалар таҳрирлаш ва камчиликларни бартараф этиш учун қайтарилади (нуфузли илмий журналлар) ёҳуд нашр учун тўлов талаб қилинади. Мақолани якунлаш ва тузатиш ҳар ким ҳам ҳал қила олмайдиган қийин вазифадир. Шунинг учун, нашр учун тўловни амалга ошириш кўпчилик учун маъқул йўл, деб топилади. Бундай усулни танлашда муаллиф ҳақиқатан ҳам журналнинг сифати ва обрўсига эътибор бермайди. Баъзилар шубҳали обрўга эга бўлган бундай журналларда уларнинг мақолалари дарҳол, ҳеч қандай эътироз ва тақризларсиз, фақат нашр учун тўловни амалга ошириш шарти билан қабул қилинишига ҳайрон бўлмайдилар. Шунинг учун кўпчилик “йиртқич” журналлар, деб номланган журналларнинг қурбонига айланади. Мақолаларнинг тезкор нашр этилишига бўлган талаб тобора кўпроқ тадқиқотчиларни бундай “йиртқич” журналларга мурожаат қилишга мажбур қилмоқда. Публонс томонидан 2020-йилда ўтказилган тадқиқот Интернетдаги 1000 дан ортиқ “йиртқич” журналлар учун камида 6000 “сохта” тақризлар тақдим этилганини аниқлади. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, кенг қўлланиладиган Сcопус илмий маълумотлар базасида шубҳали нашр этиш амалиётига эга бўлган 300 дан ортиқ “йиртқич” журналлардаги мақолалар сақланади. Биргаликда ушбу журналларда уч йил ичида 160 мингдан ортиқ мақола чоп этилди – бу ушбу даврда Сcопусда индексланган тадқиқотларнинг деярли 3 фоизни ташкил этади. 2019 ва 2020-йиллар учун Сcопус тизимидан чиқариб ташланган мақолаларнинг юқори улуши (мос равишда 32,5 фоиз ва 59,7 фоиз) ўзбекистонлик муаллифларга тегишли эканлиги туфайли Ўзбекистон дунёда сифатсиз илмий мақолалар чоп этувчи “етакчи” давлатга айланиб бормоқда. “Йиртқич” журналларда мақолалар нашр этилишининг олдини олиш учун Сcопус, Сcиэнcэ ва бошқа нуфузли маълумотлар базасига киритилган журналлар сифатини кузатиш ва баҳолашнинг аниқ ва равшан механизмлари, муаллифлар учун илмий мақолаларни нашрга тайёрлаш ва лойиҳалаш бўйича мақолалар сифатини аниқлаш тартиби ва услубий тавсияларнинг йўқлиги ушбу муаммонинг тобора кескин тус олишига олиб келмоқда. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун халқаро маълумотлар базаларига киритилган ва тавсия этилган журналлар рўйхатини расман тасдиқлаш ва мунтазам янгилаб бориш ҳамда “йиртқич” журналлар рўйхатини эълон қилиб бориш лозим. Ўз навбатида, инсофли ва ҳалол олим образини шакллантириш, ёш олимларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Эътибор миқдорга эмас, сифатга қаратилиши керак. Download 222.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling