Ўзбекистонда тадқиқотчилар учун илмий одоб-аҳлоқ Кодексини қабул қилиш орқали илмий-тадқиқот муҳитида академик ҳалоллик муҳитини ва соғлом рақобатни шакллантириш;
– ортиқча бюрократик тўсиқлар ва талабларни бартараф этган ҳолда, диссертатсия ҳимоясининг амалдаги тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш, фалсафа доктори ва фан доктори илмий даражаларини тасдиқлаш ваколатини тўғридан-тўғри илмий Кенгашларга босқичма-босқич ўтказиш имкониятини кўриб чиқиш;
– Илмий кенгашлар фаолиятига рақамлаштиришни жорий этиш орқали манфаатлар тўқнашуви, турли расмиятчиликларнинг олдини олиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, Илмий кенгашларнинг масъулиятини ошириш;
– тегишли давлат идоралари фаолиятини танқидий кўриб чиқиш орқали илм-фан ва инноватсия соҳасида давлат бошқарувининг ягона интегратсиялашган тизимига босқичма-босқич ўтиш;
– илмий тадқиқотлар ўтказиш учун самарали ва таъсирчан тизимни яратиш, сохта илмий фаолиятга йўл қўймаслик (сифатсиз илмий мақолалар, “йиртқич” илмий журналларда нашр этиш);
– халқаро илмий-техник маълумотлар базаларида индексланган журналларда илмий мақолалар тайёрлаш ва расмийлаштириш бўйича муаллифлар учун Услубий тавсиялар ишлаб чиқиш;
– мамлакатни инноватсион ривожлантириш бўйича чора-тадбирларнинг тизимли ва мақсадли қабул қилинишини таъминлаш (венчур инвеститсияларини фаоллаштириш, халқаро илмий ҳамкорлик, интеллектуал мулк соҳасидаги сиёсати).
Do'stlaringiz bilan baham: |