Ӛзбекстан республикасы жоқары ҩӘм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги әжинияз атындағы нӛкис
Download 6.22 Mb. Pdf ko'rish
|
Топлам КОНФЕРЕНЦИЯ 2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- ИНФОРМАТИКА ФАНИ ТАРКИБИНИ СТРУКТУРАЛАБ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА ТАЛАБАЛАРНИ ФАОЛЛАШТИРИШГА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ Д.Ф.Юсупов
Әдебиятлар
1. Базарбаев Ж. Халқымыз уллы Бердақ нәзеринде // Еркин Қарақалпақстан. – Нӛкис, 2006. 7-декабрь. –№147 (18361). 2. Бердақ. Сайланды шығармалары. Нӛкис. «Билим». 2019. 40-41; 92-93; 134-бетлер. 3. Бердақ. Шежире. –Нӛкис: Қарақалпақстан, 1993. 36-бет. 200 ИНФОРМАТИКА ФАНИ ТАРКИБИНИ СТРУКТУРАЛАБ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА ТАЛАБАЛАРНИ ФАОЛЛАШТИРИШГА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ Д.Ф.Юсупов – катта ўқитувчи, Ур ДУ Талабанинг фикр юритишига, мантиқига, касбий маҳоратига ва мустақил шахсий фаолиятига, уларни тараққий эттириш ва фаол ривожлантиришга таъсир этувчи воситалардан биттаси ностандарт дарс ҳисобланади – ноанъанавий структура кўринишидаги ўқув машғулоти – ўқув жараѐнини демократиялаштиришга қўйилган дастлабки қадам, ҳамда педагогик фикрларни ривожлантирувчи сифатида. Бундай ташкил қилинадиган машғулотлар қуйидагича кўринишларда бўлиши мумкин, масалан, мусобоқалашувчи – дарс, дарс – консультация, талабаларнинг ўз-ўзини ўқитиш – дарси, ижодий дарс, пресс-анжуман – дарси, мансабдорлар, тадбиркорлар ўйинлари – дарси, предметлараро дарс, интеграллашган дарслар (масалан, инглиз тили дарсида компьютер технологниялари элементларининг моҳиятини тўла тушуниб етиш ва аксинча). Тажрибалар шуни кўрсатадики, бундай методик изланишлар тўғри танлаб олинган инновацион компьютерлашган ўқитиш дастурлари билан биргаликда талабага жуда қисқа вақт мобайнида ўрганиладиган предметнинг мазмунини анча чуқур ўзлаштиришга ҳамда ўқув жараѐнининг ижодийлигини оширишга имконият яратади. Шу боисдан ҳам ўқув жараѐнининг ижодийлик хоссаси олий таълимнинг барча предметлари бўйича ўқитувчи дастурларнинг ҳар хил турлари компьютерлашган курсларни яратишга асос сифатида қабул қилингани бежиз эмас. Махсус ўргатувчи-ўқитувчи дастурлар билан жиҳозланган компьютерлашган ўқитишни таълимнинг барча дидактик масалаларини ечиш учун қўллаш, тадбиқ қилиш мумкин: ахборотларни йиғиш қайта ишлаш, керакли шаклда бериш; ўқув жараѐнининг боришини бошқариш; натижаларни назорат қилиш ва тузатишлар киритиш; ўқув жараѐнининг самарадорлигини ошириш учун маълумотларни жамлаш ва бошқалар. Шундай қилиб, олий таълимда информатика курсини самарали ўқитишнинг компьютерлашган жадал усулларини қўллашда назарий ва амалий машғулотларни ўтишни компьютерда ташкил қилганда мантиқий жиҳатдан мақбул кетма-кетликни танлаш зарур. Худди шундай, компьютерлашган ўқув жараѐни ижодий ва жадал характерда бўлишини таъминлаш учун, информатика курсини ўрганишни қўллаб- қувватловчи махсус дастурий воситлардан фойдаланиш ва ўз навбатида замон талабларига тўлиқ мос келадиган янги ахборот – дастурий мажмуаларни яратиш талаб қилинади. Олий таълим муассасаларида ―Информатика‖ фанини ўқитиш тажрибаларини тизимли таҳлил қилиш натижасида, биз аниқладикки, замонавий ахборот коммуникация воситаларидан самарали фойдаланиб талабаларга билим бериш учун мазкур фаннинг таркиби етарли даражада ташкилий-методик жиҳатдан структуралаштирилмаган, мантиқий тугалланган порцияларга, элементларга ажратилмаган [1,2,3]. Информатика‖ фани бўйича билим олиш ва уни чуқурлаштириш талабаларда жуда кучсиз мотивацияланган, чунки структурлашмаган ахборотларни ўзлаштиришда психологик, методик ва бошқа турдаги қийинчиликларнинг келиб чиқиши табиий. Ўқув предметининг таркибий элементларини мустақил ўзлаштираолмаслик ―Информатика‖ фани бўйича ўзлаштиришнинг пасайиб кетишига олиб келади, бу эса ўз навбатида, кейинги блоклардаги касбий ва махсус фанларни ўқишда бир қанча қийинчиликларни келтириб чиқаради. Бундай ҳолатларни келиб чиқишининг яна битта сабаби аниқ фанлардан (математика, физика) дастлабки тайѐргарликнинг паст даражада эканлиги 201 ҳамда республикамизнинг олий таълим муассаларида (ОТМ) ―Информатика‖ фанидан кириш тест синовларининг йўқлигидадир. ОТМларда, айниқса техника йўналишидаги ОТМларда, ―Информатика‖ фанини ўқитишнинг сифатини оширишнинг мумкин бўлган вариантларидан биттаси, бизнингча, ахборот коммуникация воситалари, компьютер технологиялари, педагогик технологиялар, ҳамда талабаларнинг тайѐргарлик даражаларини, психологик ва методик имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ўқув материалини мантиқ тамойиллари асосида қатъий структуралаштиришдан иборат [2,3]. Бироқ, ўрганилган ва таҳлил қилинган ишларда кўп эътибор ўрта мактаб ўқув предметини ҳар хил структуралаштиришга бағишланган, олий таълимнинг мураккаб предмети ҳисобланган ―Информатика‖ фанини бирор методик, мантиқий мезонлар асосида структуралаштириш муаммолари деярли ўрганилмаган. Бундан ташқари, мустақил тарзда (ўқитувчи ѐки талаба) фанни мантиқий таркибий қисмларга, стуктураларга ажратиш методикаси, услублари, ѐндашувлари ишлаб чиқилмаган. Шундай қилиб, ―Информатика‖ фани бўйича талабаларнинг кейинги босқичларда ўқиш самарадорлигини ошириш, фаоллаштириш учун ўқув материалини ўзлаштириш даражасини янада ошириш масаласи билан бир томондан, ва иккинчи томондан, абутриентларнинг мазкур фан бўйича тайѐргарлик даражасининг пастлиги, ҳамда ОТМда фанни ўқитишнинг яхши мотивацияланмаганлиги, талабани ўқув материали билан мустақил ишлаш кўникмасининг тараққий этмаганлиги масаласи ўртасидаги қарама-қаршиликни ажратиб кўрсатишимиз мумкин. Бу масалани тўлиқ ечимини олиш жуда мураккаб муаммо ҳисобланади. Фанни ўқитиш жараѐни, фанни структуралашган методлари асосида ташкил қилинганда талабаларда фанга бўлган қизиқиши ортади, натижада талабаларда шахснинг шаклланиши, ўзини кўрсата билиш жиҳатлари намоѐн бўлади, унинг билим олиш фаолияти фаоллашади, ривожланади, ўқув материали билан ишлашнинг шахсий стили шаклланади, предметни мустақил ўрганиш асосида назариянинг элементларини мантиқий жиҳатдан тўғри тушуниб етиш ва уни тадбиқ қилиш жиҳатлари шаклланади. ―Алгоритмлаш ва дастурлаш асослари‖ бўлимини таркибий қисмларга ажратиш, структуралашни боғланишлар матрицаси ва ўқув ахборотлари (элементлари графи) кўринишида тавсифлаш методикаси ишлаб чиқилган. Ўқув элементларининг, яъни мавзудаги элементларнинг ўзаро боғланган мантиқли графи ўрнатилган, боғланишлар ва муносабатлар структуралаштирилган мавзунинг таркибини ифодаловчи элементлар тўпламидир. Бундай граф, дарахт кўринишида бўлиб ўқитувчининг ўқув материалини самарали баѐн қилиш бўйича ўйлаган ғояларини, фикрларини, танлаган методларини акс эттиради [4]. Мазкур мақолада такрорланувчи ҳисоблаш жараѐнларини алгоритмлаш ва дастурлаш (ҲЖАД) мавзуси ўқув элементлари орасидаги мантиқли боғланишлар граф- спецификацияларини ва мавзунинг семантик графини бир варианти ишлаб чиқилди (1- расм). Графнинг спецификациялари (тугунлари) қуйидагилардан иборат. 1. Мунтазам такрорланувчи ҲЖАД: 1.1. Асосий тушунчалар: 1.1.1. Итерацион такрорланиш; 1.1.2. Такрорланишлар сони; 1.1.3. Аргументнинг ўзгариш чегараси; 1.1.4. Аргументнинг ўзгариш қадами; 1.1.5. Аргументнинг дастлабки қиймати; 1.1.6. Такрорланишни хосил қилишнинг умумлашган стуктураси; 1.1.7. Такрорланишни тайѐрлаш; 1.1.8. Такрорланиш танаси; 1.1.9. ташкил этувчи параметрни қийматга ошириш; 1.1.10. Такрорланишни давом эттириш шарти; Такрорланишни ташкил килувчи буйруклар: 1.1.11. If-then-goto буйруғи билан; 1.1.12. For dowunto do буйруғи билан; 1.1.13. While ... do буйруғи; 1.1.14. Repear…until буйруғи. 2.2. Мумтоз усул, If- then-goto: 2.2.1. Санагич ѐрдамида; 2.2.1.1. If-goto пастда .... гача варианти; 2.2.1.2. If-goto 202 юқорида .... токи варианти: 2.2.2. Аргументни қийматини ўзгариши ѐрдамида; 2.2.2.1. If- goto пастда .... гача варианти; 2.2.2.2. If-goto юқорида .... токи варианти; 2.3. For буйруғи билан: 2.3.1. Тўғри санагич ѐрдамида; 2.3.1. Тескари санагич ѐрдамида. 2.4. while буйруғи билан: 2.4.1. Санагич ѐрдамида; 2.4.2. Аргументнинг қийматини ўзгариши бўйича. 3.5. do … while буйруғи билан: 2.5.1. Санагич ѐрдамида; 2.5.2. Аргументнинг қийматини ўзгариши бўйича. 1-расм. Такрпорланувчи ҲЖАД мавзусини семантик граф схемаси. Download 6.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling