Ӛзбекстан республикасы жоқары ҩӘм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги әжинияз атындағы нӛкис
Download 6.22 Mb. Pdf ko'rish
|
Топлам КОНФЕРЕНЦИЯ 2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- МУСИҚА ТИНГЛАШ ФАОЛИЯТИНИНГ ЭМОЦИОНАЛ ХУСУСИЯТЛАРИ А.Р.Бахриев
Adabiyotlar
1. Muslimov N., Usmonboeva M., Sayfurov D., To‘raev A. Innovatcion ta‘lim texnologiyalari. Toshkent – 2015 . 216 2. Mavlonova R.A., Abdurahimova D. Pedagogik mahorat. O‗quv qo‘llanma T.: Fan va texnologiya, 2012 yil. МУСИҚА ТИНГЛАШ ФАОЛИЯТИНИНГ ЭМОЦИОНАЛ ХУСУСИЯТЛАРИ А.Р.Бахриев - Ўзбекистон давлат консерваторияси доценти, М.В.Шарипова – ТДПУ магистранти Мусиқа дарсларида ўқувчиларни бадиий фаолиятга йўналтириш, уларни ижро ва тинглаш фаолиятларига қизиқтириш, синф жамоасида соғлом, қулай психологик ҳолат ва вазиятни ташкил этиш ва дарс машғулоти давомида ушлаб тура олиш муҳим педагогик вазифалардандир. Мустақиллигимизнинг 29 йиллигига бағишланган тантанали маросимда Давлатимиз Раҳбари, - ―Халқимизнинг улуғвор қудрати жўш урган ҳозирги замонда Ўзбекистонда янги бир уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилмоқда, десак, айни ҳақиқат бўлади. Чунки бугунги Ўзбекистон – кечаги Ўзбекистон эмас. Бугунги халқимиз ҳам кечаги халқ эмас‖, - деб алоҳида таъкидлади. Бу даъват ѐшларимизни кечагидан кўра янада чуқурроқ билим эгаси қилиб тарбиялашимиз зарурлигини билдиради [1]. Ўқувчиларнинг интеллектуал ва эмоционал фаолиятини ягона жараѐнга бирлаштириш мусиқа педагогикасининг асосий функцияси ва муҳим амалий вазифасидир. Агар ушбу муаммога қатъий илмий тарзда ѐндашсак, гап қандайдир ўзига хос ижодиѐт ҳақида эмас, инсоннинг оламни табиий билишидаги асосий нуқта – эмоционал баҳо орқали фикр пайдо бўлиши ѐки ривожланиши ҳақида боради. Муаммонинг том маънодаги моҳияти, мусиқа орқали ҳосил қилинадиган эмоцияларни хусусий билиш эмоциялари билан бирлаштиришдан иборат. Бу ҳайратланиш, иккиланиш, эвристик қидирув эмоциялари, ниманидир топиш (аниқлаш) дан қониқиш туйғулари бўлиб, улар кишига ҳаѐтий ҳақиқатни ахтариш йўлида ҳамроҳ бўлади. Бунинг учун бирта умумий йўл бор: мусиқа санъатини ўзлаштиришни шундай ташкил этиш лозимки, у мазмун жиҳатидан бадиий фаолият, тафаккур даражаси бўйича эса назарий фаолият бўлсин. Яъни, мусиқани шундай ўргатиш лозимки, ундаги ҳар бир ҳолат (унинг муаммоси, ҳодиса, факт, шакл ва ҳ.к.) ўқувчилар онгида бадиий зарурат тарзида намоѐн бўлсин. Замонавий таълим тузилмаси ўқитувчи ва ўқувчининг интерактив фаолиятини ташкил этиш вазифасини қўймоқда, бунда таълим жараѐни субъектларининг фаоллиги дарсда методик жиҳозланганликнинг ҳал қилувчи ва бош омилига айланади. Мусиқа педагогикаси методлари алоҳида ―Мусиқа‖ ўқув предметига мансубдир. Шунга қарамасдан, улар ўқитишнинг турли босқичларини очиб берувчи хусусий дидактик методлар билан ҳам, ўқитиш мақсадларини эгаллашнинг умумий усулларини акс эттирувчи умумдидактик методлар билан ҳам чамбарчас боғлиқ. Бинобарин, ―Санъат уйғунликка асосланади, шу сабабли у маънавий тарбиянинг энг таъсирчан воситасидир. Санъат асарлари инсонга ҳам ибрат, ҳам ақл, тафаккур, ҳам туйғу, ҳис-ҳаяжон, ҳам тимсоллар воситасида таъсир этишга уринади‖ [2. 402]. Шундай экан, мусиқа таълими жараѐнида ҳамиша ўқувчиларнинг эмоционал ҳолатига эътибор қаратиш муҳим аҳамият касб этади. Мусиқий фаолиятларда таъсирчан методлардан бири таққослаш методидир, бу метод ўқитишнинг барча жараѐнларида ишлатилади. Бироқ, мусиқий тарбия шароитида бу метод кенг ишлатилишининг сабаби, унча катта бўлмаган назарий тайѐргарлик ва тажриба болаларнинг таҳлил имкониятларини чеклаб қўяди. Таққослаш методи эса бу кемтикни тўлдиришда катта имкониятларга эга. 217 Эндигина педагогик фаолиятини бошлаган ўқитувчи шуни эсда тутиши зарурки, мусиқа дарсларида сўз методларига кенг урғу бериш ўқув-тарбия жараѐнининг вербаллашишига (оғзакилашиш) олиб келади, натижада мусиқанинг бола мусиқий фаолиятидаги аҳамияти пасайиши мумкин. Ҳозирги шароитда мусиқа педагогикаси амалиѐтида янги педагогик технологияларга, интегратив методларга кенг мурожаат қилиш кузатилмоқда. Жумладан, кўргазмали-томоша методи (ѐки томошавий-кўргазмалилик методи) кенг кенг қўлланилмоқда. Масалан, кўргазмали-дидактик қўлланмалар, чизмалар, нота чизмалари, ҳиссий характеристикалар луғати бунга мисол бўла олади. Мусиқани идрок қилишга болаларни тайѐрлаш ва кўриш ассоциациялари орқали мусиқий таассуротларини бойитиш учун таниқли картиналар репродукцияларидан кенг фойдаланиш мумкин. Бироқ, кўриш орқали тасаввур ҳосил қилишга, таҳлил жараѐнида болаларнинг идроки учун қулай деб ҳисобланадиган товуш тасвирлилиги элементларига урғу бериш баъзида болаларни мусиқий мазмундан йироқлаштиради. Болаларнинг мусиқадаги алоҳида ифода воситалари, тушунчалар, атамаларни англаш тасаввурларини шакллантириш учун расмлар, плакатлар кўрсатилади. Масалан, динамика тушунчаси ухлаѐтган мушукча, югуриб бораѐтган қуѐн орқали очиб берилади. Ҳар бир расм тагида унга мувофиқ динамик белгилар кўрсатилади: кучсиз – p, кучли – f, кучсизроқ - mf ва ҳ.к. Темп тушунчасини кўрсатувчи плакатда айиқ секин темпни, велосипед ҳайдаѐтган киши – ўртача темпни, учиб кетаѐтган самолѐт эса – тез темпни акс эттириши мумкин. Мусиқа асарини таҳлил этганда болаларда асар мазмуни ва ундаги ифода воситаларининг бир-бирига алоқадорлиги ҳақидаги тасаввурларни шакллантириш мақсадида мусиқий лото тавсия этиш самарали натижаларга олиб келади: харитада болалар тингланган мусиқа асаридаги ифода воситаларини рамзий белгиловчи расмли кичик карточкаларни (масалан, бепоѐн дала ва боғлар – товушларнинг силлиқ бориши, тошбақа – секин темп ва ҳ.к.) жойлаштиришади. Бунда ўқитувчи маълум тушунча ва атамаларни болалар ўрганиши учун уларни атайин ―етаклаб‖ бориши ҳам мумкин. Мусиқа билан фаол ҳаракат қилиш, мусиқа ѐзиш, турли шаклларда уни ижро этиш, интонацион-товуш жараѐнини моделлаштириш – буларнинг барчасини эшитиш кўргазмалилиги методи билан бирликни ташкил этувчи амалий методлар гуруҳига киритиш мумкин. Зеро, мусиқани ―кузатиш‖ аввало эшитиш таассуротларининг кучайишига, мусиқа орқали ҳаѐтий тажриба ва олам ҳақидаги билимларнинг ошишига олиб келади. Хорда куйлаш товушларнинг ривожланган, жонли ва мустақил ҳаракати билан амалга оширилса, ўқувчилар мусиқий онги ва тинглаш орқали идроки ўсишига имконият яратади. Чолғу мусиқасини идрок этишда ҳам ушбу қонуниятлар амал қилади. Агар идрок жараѐнида эшитиш идрокидан ташқари кўриш ва ҳаракат-мотор фаоллиги ҳам иштирок этса, унинг самарадорлиги юқори бўлади. Айниқса, ижтимоий талаб ва эҳтиѐжга биноан мустақил фикр юритувчи, ташаббускор шахсни тайѐрлашда мусиқа ўқитишнинг турли методларини қўллаш ижобий натижаларга олиб келади. Download 6.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling