Ӛзбекстан республикасы жоқары ҩӘм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги әжинияз атындағы нӛкис


Download 6.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/266
Sana17.08.2023
Hajmi6.22 Mb.
#1667691
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   266
Bog'liq
Топлам КОНФЕРЕНЦИЯ 2021

Адабиѐтлар 
1. Президент 
Шавкат 
Мирзиѐевнинг 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги 
нутқидан. Электрон манзил: 
http://www.uzlidep.uz/news-of-uzbekistan/7118
  


218 
2. Имомназаров М., Эшмуҳамедов М. Миллий маънавиятимиз асослари. - Т.: 
ТошИУ, 2001. – 432 б. 
ЎҚИТУВЧИ КАСБИЙ КОМПЕТЕНТЛИГИНИ УЗЛУКСИЗ 
РИВОЖЛАНТИРИШДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВЛАРНИНГ АҨАМИЯТИ 
Ҳ.С.Оғаев - БухДУ мустақил-тадқиқотчиси
 
Мамлакатимизда узлуксиз таълимни ташкил этиш ва ривожлантириш, кадрлар 
тайѐрлаш жараѐнини такомиллаштириш борасида тизимли ислоҳотлар амалга 
оширилмоқда. ―Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар 
стратегиясида ―Узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим 
хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиѐжларига мос 
юқори малакали кадрлар тайѐрлаш сиѐсатини давом эттириш‖ устивор вазифа сифатида 
белгиланган. 
Муҩтарам 
Президентимиз 
Ш.Мирзиѐев 
таъкидлаганларидек 
―Ёшларимизнинг мустақил фикрлайдиган, юксак интеллектуал ва маънавий 
салохиятга эга бўлиб, дунѐ миқѐсида ўз тенгдошларига ҩеч қайси соҩада бўш 
келмайдиган инсонлар бўлиб камол топиши, бахтли бўлиши учун давлатимиз ва 
жамиятимизнинг бор куч ва имкониятларини сафарбар этамиз‖. Шу нуқтаи 
назардан ўқитувчиларнинг узлуксиз касбий касбий компетентлигини ривожлантиришда 
инновацион ѐндашувлар муҳим аҳамият касб этади. 
Педагогларнинг 
профессионал 
компетенциясининг 
педагогик-психологик 
асослари, 
профессионал-педагогик 
компетентликнинг 
психологик 
жиҳатлари, 
инновацион таълим муҳитида профессионал компетентликни шакллантириш, таълим 
соҳасида инновацияларни яратиш, ўзлаштириш, янги билимларни яратувчи замонавий 
педагогик жараѐнлар ташкил этиш, янги таълим технологиялари – технологик 
инновацияларни, ўқитишнинг замонавий методлари – педагогик инновацияларни 
шакллантириш ҳамда педагоглар касбий компетентлигини таркиб топтиришнинг 
психологик 
шарт-шароитлари, 
педагог 
профессионал 
компетенциясини 
ривожлантиришга оид технологияларни жорий этиш, профессионал компетентликни 
шакллантиришда халқаро тажрибаларни ўрганиш ва шу асосда таълим жараѐнида 
компетентликнинг ижтимоий-психологик механизмларини ишлаб чиқиш, педагогда 
профессионал компетентликни шакллантириш асосида мутахассисларнинг индивидуал 
имкониятларини такомиллаштириш, педагогларда касбий, коммуникатив, интеллектуал 
компетентликни 
ривожлантириш, 
компетентликни 
ривожлантириш 
асосида 
ўқитувчиларда таълим жараѐнини лойиҳалаш кўникмаларини ривожлантириш муҳим 
омил ҳисобланади. 
Ўзбекистон Миллий энциклопедиясида инновация қуйидагича таъриф берилган: 
Инновация (ингл. ―innovationas‖ – киритилган янгилик, ихтиро). 
- техника ва технология авлодларини алмаштиришни таъминлаш учун 
иқтисодиѐтга сарфланган маблағлар; 
- илмий техника ютуқлари ва илғор тажрибаларга асослангаан техника, технология, 
бошқариш ва меҳнатни ташкил этиш каби соҳалардаги янгиликлар, шунингдек, 
уларнинг турли соҳалар ва фаолият доираларида қўлланиши деб таъриф берилган. Демак 
биз шунга асосланиб ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини шакллантириш ва 
ривожлантириш жараѐнларини такомиллаштиришда таълим мазмунига янгилик 
киритиш мақсадида ўзгартиришлар воситаси, инновацион жараѐнларни амалиѐтга 
тадбиқ этиш орқали ўқитувчиларнинг инновацион компетентлигини шакллантириш ва 


219 
ривожлантириш жараѐнларига инновацион методларни таълим амалиѐтига киритиш 
воситаси сифатида қараш мумкин. 
Инновацион таълим –таълим олувчида янги ғоя, меъѐр, қоидаларни яратиш, ўзга 
шахслар томонидан яратилган илғор ғоялар, меъѐр, қоидаларни қабул қилишга оид 
сифатлар, кўникма ва малакаларни шакллантириш имкониятини яратадиган таълимдир 
ѐки таълим инновациялари – ўқув жараѐнида мавжуд муаммони янгича ѐндашув асосида 
ижобий натижага эришиш, яъни самарали натижани кафолатлай оладиган шакл, метод 
ва технологиялар орқали ўқув дастурларига, усул ва услубларга, тарбия ва ўқитиш 
усулларига янгилик ва ўзгаришлар киритишдир.
Шундан хулоса қиладиган бўлсак, ўқитувчи касбий компетентлигини узлуксиз 
ривожлантиришда инновацион ѐндашувларнинг аҳамияти қуйидагича белгиланади: 
- халқаро тажрибаларни ўрганиш, умумлаштириш ва оммалаштириш; 
- таълим жараѐнидаги инновацион ѐндашувларни амалиѐтга тадбиқ этиш; 
- инновацион фаолият ўқитувчиларнинг илмий-услубий фаолияти ва ўқув 
- жараѐнига ижодий фаолияти билан узлуксиз боғлиқлигини таъминлаш; 
- хусусий тажриба, ўқитувчининг инновацион фаолияти, амалиѐт ва назариянинг 
бирлиг, юқори касбий компетенциялар; 
- касбий компетенцияларнинг шаклланганлиги натижасида ҳар қандай вазиятдаги 
муаммоларни ечиш учун қобилиятнинг мавжудлиги билан характерланади; 
касбий фаолиятнинг онгли таҳлили, касбий янгиликларга нисбатан интилувчанлик, 
ижодий яратувчилик қобилияти, ўз касбий имкониятларини максимал даражада 
амалиѐтда қўллашга интилиш. 

Download 6.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling