Ӛзбекстан республикасы жоқары ҩӘм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги әжинияз атындағы нӛкис


Download 6.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/266
Sana17.08.2023
Hajmi6.22 Mb.
#1667691
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   266
Bog'liq
Топлам КОНФЕРЕНЦИЯ 2021

Адабиѐтлар
1. Алпамыс. Қарақалпақ фольклоры VII-том. «Қарақалпақстан» Баспасы, Нӛкис-
1981-жыл. 
2. Бозуғлан. Қарақалпақ фольклоры XIX-том. Нӛкис, «Қарақалпақстан» 1989 жыл 
 


211 
ЁШЛАРДА ВАТАНПАРВАРЛИК ТАРБИЯСИНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АСОСИЙ ОМИЛЛАРИ
Е.К.Оразымбетов – НукусДПИ
1 босқич таянч докторанти 
Мамлакатимизда ўзгаришлар ва ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мазкур 
ислоҳотлар жамиятнинг барча жабҳаларини қамраб олмоқда. Ислоҳотларнинг ижодкори, 
ҳаракатга келтирувчиси, амалга оширувчиси инсондир. Инсоннинг юксак маънавиятли, 
ватанпарвар ва етук мутахассис бўлиши муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, бугунги 
кунда ватанпарварлик тарбиясини янада юксалтириш мамлакатимиз ҳар бир 
фуқаросининг 
бурчидир. 
Президентимиз 
Ш.Мирзиѐевнинг 
таъқидлаганидек, 
«Ватанпарвар инсонгина Ватан равнақи, халқ фаровонлиги, юрт тинчлигига хизмат 
қилишга ўзининг ҳаѐтини бағишлайди, ўзининг маънавий камолоти учун юксак 
масъулиятни ҳис этишга, ўз манфаатларини шу юрт, шу халқ манфаатлари билан 
ўйгунлаштириб яшашга даъват этади». 
Туркий зибон шоир Навоий: 
Ватан таркин бир нафас айлама, 
Яна ранжи ғурбат ҳавас айлама – деса, 
Қорақалпоқ классик шоири Бердақ: 
Жумыс исле. туўылган соң ел ушын.
Жаныңды аяма елде ер ушын, 
Киндиктен қан тамып, туўған жер ушын, 
Ӛлип кеткениңше хызмет жақсырак –дейди. 
Сухомлинскийнинг фикрича, «Ватанпарварлик - номусли ва назокатли 
туйғудир… Муқаддас сўзларни эҳтиѐт қил, ватанга муҳаббат хусусида дуч келган жойда 
оғиз кўпиртирма. Яхшиси - унинг фаровонлиги ва қудрати йўлида индамайгина меҳнат 
қил»
Мамлакатимизда қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини 
янада ривожлантиришнинг беш устувор ўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва 
маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та 
муҳим ташаббус
мазмун-моҳиятида, зарур устувор вазифалар белгилаб қўйилган. Ана 
шу мақсад ва вазифалардан келиб чиққиб маданий, маънавий ишларнинг мазмун-
моҳиятини тубдан ривожлантиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда. Бугунги кунда 
таълим муассасаларида ўқувчи-ѐшларни тарбиялашда халқнинг маданий-тарихий 
анъаналари, урф-одат ва миллий қадриятларига асосланган педагогик шакл ва усулларни 
ишлаб чиқиш ва уларни амалиѐтга жорий этиш орқали ватанпарвар шахсни тарбиялаш 
устувор вазифага айланди. Ёшларнинг маънавий ҳаѐтини издан чиқаришга қаратилган 
турли бузғунчи иллатларга қарши кураша олувчи, ватанпарварлик туйғуси билан 
яшовчи, мустақил фикрга эга ѐшларни тарбиялаш кун тартибидаги долзарб 
масалалардан биридир. 
Мазкур масалалардан келиб чиқиб мустақил Ўзбекистон шароитида биз 
ватанпарварлик тарбия беришни халқ педагогикаси асосида ташкил этишни тўғри деб 
ҳисоблаймиз. Сабаби, умумий тарбиялаш жараѐни фақатгина европа ва америка
тарбиясига тахлид қилаѐтганга ухшайди. Шу туфайли, халқ педагогикаси асосида 
ѐшларнинг онгида ватанпарварлик туйғуни ривожлантиришни амалга оширсак
муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиѐевнинг ташаббуси билан кенг тарғиб қилинаѐтган 
янги Ўзбекистоннинг ривожланиш йўналишида ўзига хос йўли бўлади.


212 
Ватанпарварлик - кишиларнинг она юртига, ўз ошѐнига муҳаббати ва садоқатини 
ифодалайдиган тушунча. Ватанпарварлик барча кишилар, халқ, миллатлар учун умумий 
бўлган, асрлар давомида сайқалланиб келган умуминсоний туйғу, маънавий 
қадриятлардан бири. Тарихий жиҳатдан Ватанпарвар кишиларнинг ўз ватанлари тақдири 
билан боғлиқ ижтимоий ривожланиш, халқларнинг ўзлари яшаѐтган ҳудуднинг 
дахлсизлиги ва мустақиллиги йўлидаги кураши жараѐнида такомиллашиб келган ҳис-
туйғулар жамланмаси ҳамдир. Бу ватаннинг ўтмиши ва ҳозири билан фахрланишда 
унинг манфаатларини ҳимоя қилишда намоѐн бўлади [1; 195]. 
Барчамиз ана шундай ватанпарвар ѐшларни тайѐрлашга масъулмиз. Бугун 
мамлакатда амалга оширилаѐтган чора-тадбирлар дастурларида ҳам халқ манфаатлари ва 
Ватан равнақи вазифалари ўз ифодасини топган. 
Ватанпарварлик ғояларини ѐшларимиз онгига сингдириш, авваламбор, оиладан 
бошланади. Бу жараѐн боболар ўгити, ота ибрати, она меҳри орқали амалга ошади. 
Инсон ўзлигини англагани, насл-насабини билгани сари юрагида Ватанга муҳаббат 
туйғуси илдиз отиб, юксала боради [2;109]. 
Ватан - кишиларнинг туғилиб ўсган жойи, юрти, мамлакати; тарихан муайян
халққа тегишли ҳудуд ҳамда унинг табиати, аҳолиси, ўзига хос тараққиѐти, тили, 
маданияти, турмуши ва урф-одатлари мажмуи. Ватан она каби ягона, муқаддас. Ватан 
олдидаги қарздорлик туйғуси, масъулияти ҳар бир етук инсонга хос хусусиятдир. 
Ватанни 
севиш 
ватанпарварликда 
намоѐн 
бўлади
[1; 195]. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 
―Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш Концепциясини тасдиқлаш 
тўғрисида‖ги 140-сон Қарори ѐшларни ватанпарварликка ундашда асосий хизматни
бажаради. Унда:
ѐшларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва 
онгига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини чуқур сингдириш; 
қадимий тарихимиз ва маданиятимиз, жонажон Ватанимизнинг мустақиллиги ва 
равнақи йўлида фидокорона курашган миллий қаҳрамонларимиз билан фахрланиш, 
уларга муносиб бўлиш туйғусини шакллантириш, миллий армиямизнинг қудрати ва 
салоҳиятига бўлган ишончни кучайтириш; 
миллий армиямизга жисмонан бақувват ва маънан етук ѐшлар зарурлиги, ҳарбий 
хизмат ҳар бир Ўзбекистон фуқароси учун муқаддас бурч экани ҳақидаги тушунчани 
ҳамда бу борадаги назарий-амалий кўникмаларни мустаҳкамлаш; 
ѐшларда ѐн-атрофимиз ва жаҳонда рўй бераѐтган сиѐсий-ижтимоий жараѐнларга 
миллий манфаатларимиздан келиб чиққан ҳолда ѐндашиш кўникмаларини, турли ички 
ва ташқи таҳдидларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш; 
ҳар қандай мураккаб вазиятларда тезкор ва мустақил қарор қабул қилиш, 
замонавий ҳарбий-техника воситаларидан самарали фойдаланиш малакасига эга 
ѐшларни тарбиялаш; 
Ўзбекистон манфаатларини нафақат ҳарбий соҳада, балки ҳаѐтнинг барча 
жабҳаларида ҳимоя қилишга тайѐр туриш, юрт учун фидойи бўлиш — бу бугунги кун 
талаби эканини ҳаѐтий мисоллар ва таъсирчан воситалар орқали ѐшлар онгига сингдириб 
бориш [3; 195] устувор вазифа этиб белгиланган. 
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиѐев 
таъқидлаганидек «...ватанпарварлик ҳар бир давлат ҳаѐтининг маънавий асоси 
ҳисобланади ва жамиятни ҳар томонлама ривожлантириш борасида энг муҳим сафарбар 
этувчи куч сифатида намоѐн бўлади. Шунинг учун ҳам фуқароларимизда бизга мутлақо 


213 
ѐт бўлган зарарли таъсирларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш ва 
Ватанимиз тақдири учун масъулият туйғусини мустаҳкамлаш бўйича аниқ чора-
тадбирларни кўришимиз шарт» [4].

Download 6.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling