Ӛзбекстан республикасы жоқары ҩӘм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги әжинияз атындағы нӛкис


Download 6.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/266
Sana17.08.2023
Hajmi6.22 Mb.
#1667691
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   266
Bog'liq
Топлам КОНФЕРЕНЦИЯ 2021

Адабиѐтлар
1. Ўзбекистон миллий энциклопедияси. И., 2005 й., 195 бет 
2. Назаров Қ. ва бошқa (муаллифлар жамоаси). Миллий ғоя: тарғибот 
технологиялари ва атамалар луғати. Т., 2007 й., 109-бет 
3. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамасининг 
2018 
йил
23 февралдаги ―Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш Концепциясини 
тасдиқлаш тўғрисида‖ги 140-сон қарори 
4. Мирзиѐев Ш. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 
25 йиллиги муносабати билан ватан ҳимоячиларига байрам табриги // Халқ сўзи online. 
14 январь 2017 йил.
https://old.xs.uz/index.php/homepage/rasmij/item/9255 
МЕҨНАТ БОЗОРИ ЭҨТИЁЖЛАРИ АСОСИДА МАҚСАДЛИ КАСБГА 
ЙЎНАЛТИРИШ МЕХАНИЗМЛАРИ 
Ф.Э.Эшдавлатов - ҚВХТХМОМ табиий ва аниқ
фанлар таълими кафедраси информатика фани ўқитувчиси 
Мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини юксалтиришда муҳим аҳамиятга эга бўлган 
илм-фан тараққиѐти ютуқларини таълим амалиѐтига кенг жорий этиш, узлуксиз 
таълимнинг фан ва ишлаб чиқариш билан интеграциялашуви, ўқувчиларнинг 
қобилиятлари ва имкониятларига мувофиқ равишда меҳнат бозори эҳтиѐжлари асосида 
ўқувчиларни мақсадли касбга йўналтириш ҳамда таълим жараѐнига ахборот-
коммуникация технологияларининг татбиқ этишлиши ўқув-тарбия жараѐнининг 
дидактик жиҳатдан таъминланишига асос бўлмоқда. Меҳнат бозорида иш 
берувчиларнинг талаб ва таклифларига асосан кадрларга бўлган реал эҳтиѐжни инобатга 
олган ҳолда иқтисодиѐт соҳа ва тармоқлари учун зарур бўлган малакали 
мутахассисларни тайѐрлаш ҳамда жамиятнинг касблар ва мутахассисликларга бўлган 
талабларини қондириш устивор вазифа сифатида қаралмоқда. Шунинг учун ҳам ҳар 
қандай касбга йўналтириш тизимининг асосий мақсади ҳар бир давлатнинг кадрларга 
бўлган эҳтиѐжини қондириш билан биргаликда ўзининг меҳнат бозорини таъминлаш
ҳамда аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиб беришдан иборатдир. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги 
―Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал 
таълим тўғрисидаги‖ 466-сон қарорида қуйидаги вазифалар белгилаб берилган. 
Жумладан: 
- меҳнат фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ 
қилиш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлган кадрларни тайѐрлаш; 
- маҳаллий ва хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, 
замонавий инновацион ўқув лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш учун малакали 
хорижий мутахассисларни жалб этиш; 
- таълим олиш билан биргаликда ўқувчиларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга 
қўйиш бўйича зарур билимларни бериш ва уларни келгусида ўз бизнесини ташкил 
этиши юзасидан методик қўллаб-қувватлаш тадбирларини амалга ошириш; 
- мамлакат иқтисодиѐтини янада ислоҳ қилиш, уни барқарор ўстириш ҳамда 
модернизациялаш жараѐнларида самарали иштирок этишга қодир бўлган кадрларни 


214 
тайѐрлаш мақсадида ўқув жараѐнига инновация шакллар, технологиялар ва 
ишланмаларни фаол қўллаб, профессионал таълим ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро 
ҳамкорлигини таъминлаш; 
- профессионал таълим олиш орқали шахснинг интеллектуал, маданий ва маънавий 
ривожланишга 
бўлган 
индивидуал 
эҳтиѐжларини 
қондириш, 
ўқувчиларда 
ватанпарварликни, фаол фуқаролик позициясини шакллантириш ҳамда уларда 
масъулият ва ижодий фаолиятни ривожлантириш. 
Маълумки, ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ишлари таълим-тарбия билан 
узвий кечадиган, унинг барча қирраларини қамраб оладиган узлуксиз жараѐндир. 
Мактабгача, умумий ўрта таълим мактаблари ва мактабдан ташқари, янги профессионал 
таълим муассасалари, жамоат ташкилотлари ҳамда ота-оналарнинг ўзаро ҳамкорлиги бу 
жараѐннинг самарадорлигини оширишга ѐрдам беради. Бундай ҳамкорлик ѐш авлодга 
онгли касб танлаш, ўз касбий истиқболини белгилаш ҳамда жамият равнақига муносиб 
ҳисса қўшиш имконини яратади. 
Шу нуқтаи назардан, касбга йўналтиришнинг асосий мақсади – умумий ўрта 
таълим мактаблари ўқувчиларини онгли ва мустақил равишда касб-ҳунар танлашга 
тайѐрлаш, келгуси таълимнинг йўналиши ва касб-ҳунар эгаллашнинг усулларини 
аниқлашдан иборат. Шунга кўра, умумий ўрта таълим мактабларидаги ҳар бир педагог 
ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ишларини амалга ошириш жараѐнида 
ўқувчиларга ўқув ва махсус фанлар доирасида ишлаб чиқариш соҳалари, уларнинг ўзига 
хос хусусиятлари, меҳнат турлари, касбий фаолият борасидаги маълумотлар берадилар. 
Натижада ўқувчиларда муайян турдаги фаолият йўналишига қизиқиш ва ҳаѐтий эҳтиѐж 
юзага келади. Мазкур эҳтиѐжни қоплаш ва малакали мутахассисларни тайѐрлаш 
таълимнинг кейинги босқичи, яъни янги профессионал таълим тизимида амалга 
оширилади. Бу эса ўз навбатида, умумий ўрта ва янги профессионал таълим тизимининг
узвийлигини таъминлайди. 

Download 6.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling