Ӛзбекстан республикасы жоқары ҩӘм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги әжинияз атындағы нӛкис
Download 6.22 Mb. Pdf ko'rish
|
Топлам КОНФЕРЕНЦИЯ 2021
Ádebiyatlar
1. Баркамол авлод - Ўзбекистон тараққиѐтининг пойдевори. -T., «Шарқ»1998, 5- б. 2. Юсупов Е. Маънавият асослари. T., 1998. 3. Б. Қодиров. Комил инсон тарбиясининг педагогик асослари. –T., «Меҳнат», 2001. «БЎЗЎҒЛОН» ДОСТОНИДА «ОМОНАТНИ ОМОН САҚЛАШ» МАСАЛАСИ Т.А.Пазылов - Нукус ДПИ, докторанти Қорақалпоқ халқ достонларининг бири бўлган «Бўзўғлон» [2] достонининг бошқа достонлардан фарқли ўлароқ ўзгачанлиги шундан иборат, достонда «омонат» 209 тушунчасига алоҳида эътибор берилади. «Омонат-омон сақлайди» дейди халқимиз. Шунинг учун ҳам омонат ким кўринганга ишониб топширила бермайди. Омонатни омон сақлаш - омонат ишониб топширилган инсонлар учун ҳам фарз, ҳам қарз. Омонатни омон сақлаш даражасига қараб шу инсонга баҳо берилади. Унинг омонатга бўлган назарига қараб, одоб-ахлоқий тарбияланганлик савияси аниқланади. Омонат орқали у инсонга ишонса бўладиган ѐки бўлмайдиган инсонларни ажратиб олишга бўлади. Омонат топширилган инсонларнинг олдида иккита ҳар хил йўл, икки хил назар, икки хил таасурот уйғонади. Биринчиси, инсонни қандай йўл билан бўлса ҳам омонатни омон сақлашга ундайди. Иккинчиси эса, инсонни шу омонатдан фойдаланиб қолишга, уни эгаллашга дават қилади. Биринчи гуруҳда ҳаѐл қилувчилар ҳам «қандай қилганда омонатни эгасига омон топшираман» деган бош масала саналиб, шу масаланинг ечими учун барча куч-ирода, ақл-ўй, эрк сарфланади. Масалан, «Алпомиш» достонидаги Қоражон ботирнинг Барчинойни бир кунга омонат [1; 78] деб ота-онасидан сўраб Алпомиш билан учраштириши. Алпомишнинг кўнгли ҳам қанчалик қайнаб туришига қарамай омонатга хиѐнат қилишнинг инсонийликга тўғри келмаслигини тушиниши бизнинг фикримизга тўлиқ далолатдир. Иккинчи гуруҳ эса омонатни ўзига ўзлаштириб олиш йўлида ҳар хил хийлаларни ишлатади. У масъулиятни, фарзни, қарзни эсдан чиқаради. Уятни, абрў-эътиборни ўз нафси учун қурбон қилади. Достондаги Шайхивалий ишон Бўзўғлоннинг назарига катта уламо, ақл-фаросатли, ишончли инсон, қадрдон ота сифатида кўринган эди. Сабаби, Бўзўғлон шаҳар оралаб, ҳар нарсага эътибор бериб келаѐтганида «Уламолар йиғилган, корсонлаб лаган қўйилган, семиз моллар сўйилган, тум-тусдан дам ўрилган, еттитаси хижа урса, еттитаси рағбат қурган йиғинни» [2; 76] кўрган эди. Бу йиғин бўлиб турган жойда мадраса бўлганликдан Бўзўғлон ичкарига кириб назар ташласа, «Салласи бор бошида, хуштаги қошида, тасби- талил қўлида, етти тасби елкасида, каламўлласи қўйнида ….., жанубга қараб мўслим айтиб ўтирган ишонни кўрди» [2; 77]. Ишонга ишонганлиги шу қадар югириб бориб қўлидан олиб ўзининг Бобохон потшонинг мурожаатига мувофиқ гавирга атлонаѐтганлигини айтиб, вада қилган кундан ўн беш кун ўтаѐтганлигини, синглисининг эса аѐғига кишан каби тўсиқ бўлаѐтганлигини, уни омонат сифатида қолдириш учун ишончли одам учрата олмаганлиги ва маъқул кўрса ўзига ишониб омонат сифатида қалдиришини огоҳлантиради. Ўз навбатида ишон ҳам бу тавсияни маъқул кўради. Олти ойлик озиқ-овқот, кийим- кечак билан таъминлаб қирқ ҳужранинг энг тўридагига бантлаб кетишини илтимос қилади. Ўзининг томдаги тешик орқали хабар олиб туришини, ҳожати бўлса бажаришини эслатиб, омонатга худодан зарар келмаса, ўзидан зарар келмаслигини айтиб ваъда беради. Ранай потшонинг қизи Чўлпанойни ўзига ѐр этиб олиб келганида Чўлпанойнинг онаси Бўзкампир Бўзўғлоннинг ваъдасида тура олишига, ботирлигига ишониб ўзининг ѐлғиз қизини «аввало Хақга қолди,..» [2, 177] Бўзўғлоннинг ўзига ишониб топширади. Бўзўғлон Шуршитнинг чегарасидан ўтгандан сўнг, юртга етишга йигирма кунлик йўл қолганда ўзи олдинга кетиб, эл-юртидан хабар олишни, юртда қандай ўзгаришлар бўлаѐтганлигини билишни, омон бўлсак Чўлпанойнинг олдидан тантана билан чиқишни ўйлаб кошдан ўзиб кетади. Кошдан ўзиб кетишидан олдин Чўлпанойнинг қошидаги қирқ йигитга, тўққиз канизага ўз ишончини йўқотмайди. Улар Чўлпанойни Бўзўғлоннинг омонати сифатида омон сақлайди деб ўйлайди. 210 Шунончи, олтин бошли оҳу сингари Бўзўғлоннинг кўзига кўринган Шўлпанойни қирқ кун давомида сарсон қилиб қувиб ушлолмагандан сўнг, йигитларига рухсат беришни маъқул кўрган Бўзўғлон, қирқ йигитдан ўз омонатини Бобохон подшохга етказишни илтимос қилади. Бу омонат бўйича Бўзўғлон ўн икки ойда қайтиши, агарда бу вақтда етиб бормаса паймонасининг тўлганлигини, қора дарѐнинг соғаси Саисууайт деган жойлардаги дўсти Эрсултонга синглисини фотиҳа қилиб беришни Бобохон потшохга айтиб боришни сўрайди. Бўзўғлоннинг қошидаги қирқ йигит омонатга хиѐнат қилмай, хабарни Бобохон потшохга етказади. Бобохон подшох ҳам, достон бошланган вақтда ўта зулум инсон бўлиб кўрингани билан, у Кўпикли дев сабабли Бўзўғлон билан ярашган эди. Бўзўғлонни ўз фарзанди деб ҳисоблаб, олтин тахтини аъто этган. Бўзўғлон шикорга кетганида ўрнида олтин тахт эгаси бўлиб яна қолган эди. У қирқ йигитнинг айтган омонатини қабул қилади. Лекин, Бўзўғлоннинг ўзи бир тарафдан келиб қолар деган умид билан икки йил етти ой йўлга қарайди. Охирида ўзи хаста бўлиб, ўлимдан хабар келган вақтида ўзига топширилган омонатни соғ-омон эгасига топширишни ўйлаб Эрсултонга хат йўллайди. Эрсултон беш юз навкар билан етиб келади. Лекин, Бобохон потшох ўз ниятининг бажарилганлигини кўрмасдан олдин вафот этган эди. Шунда ҳам Бобохон потшонинг нияти тўғри эди. Унинг ҳам омонатга хиѐнат қилиш нияти йўқ эди. Бинобарин ўлим олдида Бобохон потшога нияти йўлдош бўлади. Шайхивалий ишон бўлса ўзининг етмиш ѐшга тўлишига қарамасдан, шойтон васвасасига тушиб, Бўзўғлон вафот этди деган хабарни эшитиши билан унинг синглиси, ўн олти ѐшар Қансулувни ўзига никоҳлаб олишни маъқул кўради. Бу жойда Шайхивалий ишон омонат шартида Бўзўғлоннинг ўзига қараб, «Синглимга қиѐмотли ота бўлиб олиб қолсангиз…, келсам омонатимни қўлингиздан олсам, агар қазойим етиб ўлиб кетсам, йиғламасдай тенгини топиб қўшсангиз» [2,77] деганларини эсдан чиқарди. «...Болаларга соғин бўлсин» дегандай Қансулув ранг-рўйига киргандан сўнг шойтон бўлса ҳам ҳақ никоҳини қийдириб олади. Лекин, омонатга-хиѐнат ишлаган инсоннинг худога ҳам, инсонга ҳам ѐқмаслиги ҳаммага маълум. Бинобарин, халқ Шайхивалий ишонга лаънат айтади ва ўлди деган Бўзўғлоннинг эсон-омон келаѐтганлигининг хабарини етказади. Омонатга бевосита жавоб берувчиларнинг бири бўлган Кез-кез ойим канизак ҳам ўзининг Бўзўғлонга бўлган ошиқлиги ва ўзининг Чўлпанойга ўхшашлиги сабабли Чўлпанойга хиѐнат қилади. Унинг аѐқ-қўлини боғлаб, дарѐга ташлаб ўзи ози-кам кун бўлса ҳам «мақсадига етган» [2,199] бўлади. Деган билан достоннинг мазмуни «омонат- омон сақлайди» деган халқ донолигининг ўта ўринли айтилганлигининг далолатидир. Омонатга хиѐнат қилувчи Шайхивалий ишон, Кез-кез ойим канизаклар, Бўзўғлон томонидан қатил қилинади, етти канизак бўлса елмояга мингизилиб Қисиров чўлига обориб ташланади. Якунлаб айтганда, «Бўзўғлон» достонидаги омонатни омон сақлаш, ўни эгасига топшириш масалаларида Қорақалпоқ халқи омонатнинг омон сақланишининг тарафдори бўлган. Омонатга хиѐнат қилувчилар халқ томонидан шафқатсизларча ошкораланган. Download 6.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling