Ӛзбекстан республикасы жоқары ҩӘм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги әжинияз атындағы нӛкис


Download 6.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/266
Sana17.08.2023
Hajmi6.22 Mb.
#1667691
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   266
Bog'liq
Топлам КОНФЕРЕНЦИЯ 2021

Әдебиятлар
1. Педагогик жараѐнларни ташкил этиш ва бошқариш технологиялари Турғунов 
С.Т., Мақсудова Л.А., Умаралийева М.А., Тожибойева Ҳ.М. ―Сано-стандарт‖ нашриѐти 
Тошкент – 2012. 37 - 48 б. 
2. Мулоқот психологияси ўқув қўлланма Мақсудова М. Тошкент «Турон-иқбол» 
2006. 25 - 61б.
ҨАРАКАТ ТАРЗИ ШАКЛЛАРИДА ГЕНДЕР БЕЛГИНИНГ 
ИФОДАЛАНИШИ 
 
 
Эшбоев Қаҳрамон Бакир ўғли 
Алишер Навоий номидаги ТошДЎТАУ
2-босқич магистранти 
 
Маълумки, гендер тилшунослиги (гендереология)да қуйидаги икки хил муаммо 
тасниф этилади:
1. Тил ва унда жинснинг акс этиши.  Муаммога бундай ѐндашувдан мақсад 
инсонга хос жинсий фарқланишнинг тилда қай тарзда акс этиши, қандай тил 
бирликларида эркак ва аѐллик белгиларининг ѐрқин ифодага эгалиги кабиларни 
аниқлаш ва уларга тавсиф беришдан иборат. Бунда биринчи навбатда тилнинг 
номинатив тизими, лексикаси, синтаксиси, род категорияси кабилар ўрганилади.
2. Эркак ва аѐлларнинг нутқий хулқига хос бўлган гендер фарқланиш. Бунда 
эркак ва аѐлларнинг нутқида учрайдиган ўзига хос тактик ҳолат, стратегиялар, гендер 
жиҳатдан фарқли тарзда қўлланувчи бўлган лексик бирликлар, лексик бирликнинг 
нутққа танлаб олинишидаги ўзига хосликлар, эркак ва аѐллар нутқига хос характерли 
синтактик бирликлар ажратилиб ўрганилади[6]. Дарҳақиқат, биринчи йўналишда 
ҳаракат тарзи шаклларидан гендер белгини қидириш ўзини оқламайди. Зеро, туркий 
тилларда лексик сатҳда гендер фарқланиш мавжуд бўлса да, бироқ грамматик 
шаклларда бу белги махсус кўрсаткичлар (рус тилидаги каби род грамматик 
категорияси) билан ифода этилмаслиги шундай фикр юритиш ва хулоса чиқаришга 
асос бўлади. Бироқ айрим ҳаракат тарзи шаклларининг аѐл ва эркаклар нутқида 
қўлланишга хосланиши хусусияти уларни гендер аспектда ўрганишга йўл очади. 
Шунингдек, ҳаракат тарзи шаклларининг бошқа грамматик воситаларга нисбатан 
кўпроқ миллий-маданий семага эгалиги, ўзида тил ва маданият муштараклигини 
бирмунча ѐрқин акс эттириши боис, шунингдек, мазкур шаклларда прагматик 
хосланишнинг устуворлиги масалага бирмунча ўзгачароқ ѐндашувни тақозо қилади. 
Зеро, миллий-маданий моҳиятнинг устуворлиги миллий-маданийлик белгисини ўзида 
яққолроқ акс эттирадиган социал хосланиш, социал роллар масаласи билан 
уйғунлашиб кетади. Шу нуқтаи назар ва тил, миллий-маданий моҳият муштараклиги 
методологиясига таянган ҳолда ҳаракат тарзи шаклларининг ушбу хусусиятлари 
таҳлил қилинди [2;21]. 
Текширувлар натижасида айрим ҳаракат тарзи шаклларининг қўлланишида 
гендер хосланишнинг устуворлиги кўзга ташланди. Фикримизни Абдулла Қаҳҳор 


255 
ҳикояларида қўлланган [-а/й қол] қолипли ҳаракат тарзи шакллари таҳлили асосида 
далиллаймиз.
Статистик таҳлиллар асосида маълум бўлдики, ушбу адиблар асарларида ҳаракат 
тарзи шаклларининг аѐл ва эркаклар нутқида қўлланишида тафовут мавжуд. 
Маълумотларни қиѐслаймиз.
Қуйидаги мисолларда [-а/й қол] қолипли ҳаракат тарзи шакллари аѐл персонажлар 
нутқида (8 та) учради:
1. (Рисолат) – Гапнинг мужмаллигидан “ора очиқ бўлибди-да” деб қўя қолдим. 
(А.Қаҳҳор. Хотинлар)
2. (Рисолат) – Мен бу гапга унча оғринмадим, эркак киши баъзан шунақа юраги 
торлик қилади, деб қўя қолдим. (А.Қаҳҳор. Хотинлар)
3. Хотин унинг юзига хўмрайиб қаради-да, кейин зарда қилиб уйга кириб кетди ва 
қоронғи уйнинг аллақайси бурчагидан унинг товуши эшитилди: – Ҳар кимнинг гўри 
бошқа... Зериккан бўлсангиз, у дунѐ-бу дунѐ юзимни қора қилмасдан, жавобимни бера 
қолинг... (А.Қаҳҳор. Майиз емаган хотин)
4. Шунинг учун бошқа меҳмонлардай сира унинг «иззати уч кун» бўлмайди, неча 
кун турса ҳам, товуқ гўштини қуймоққа ўраб, қаймоққа ботириб ейди. Узоқ туриб 
қолган вақтларида хотини: – Қуриб кетсин, кета қолмайди ҳам, деб қўя қолади. 
5. Мулла Норқўзининг аччиғи келди, чунки бу “Маккаи мукаррамани” бир 
сартарош ўртоғидан минг илтимос билан олган эди: – Ахир, ундаги одамлар ҳаммаси 
ҳожи-ку! – Ҳа, ўла қолсин, ҳожи одам эмасми! Хотин кириб кетди. (А.Қаҳҳор. 
―Майиз емаган хотин‖) [5;233].
6. Асқар ота отнинг бошини тортиб, орқага қаради. Пахталик нимча, қўпол 
ағдарма этик кийган ѐшгина бир жувон турар эди: – Йўқ, қизим, суғормоқчи эмасман. 
Бу отларнинг ичида ювошроғи қайси? – Ювошроғими? Менинг отимни мина қолинг. – 
Ўзинг-чи? – Менга барибир. (А.Қаҳҳор. ―Хотинлар‖)
7. Жувон анчадан кейин қоматини ростлади ва қор босиб ѐтган узоқ адирнинг 
этагида қорайиб турган қишлоқни кўрсатди: – Иккинчи МТС ҳу ўша ерда. Мен ана у 
сўқмоқдан юрсам ҳам бўлади. Лекин сизни нарироққача кузатиб, катта йўлдан кета 
қолай. (А.Қаҳҳор. ―Хотинлар‖)
8. Кула-кула ҳамманинг дармони қуригач, Рисолат кулги ѐшларини артиб деди: –
... Шу йигит бирдан уйланиш тараддудига тушди-ю, бир ҳафтанинг ичида тўй ҳам 

Download 6.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling