Ӛзбекстан республикасы жоқары ҩӘм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги әжинияз атындағы нӛкис
Download 6.22 Mb. Pdf ko'rish
|
Топлам КОНФЕРЕНЦИЯ 2021
бўла қолди. (А.Қаҳҳор. ―Хотинлар‖)
Бу матнларда муаллиф нутқига тегишли бўлган 5 та (кириб кетди, туриб қолган, кириб кетди, босиб ѐтган, қорайиб турган) ҳаракат тарзи шакллари ҳам мавжуд, аммо улар [-а/й қол] қолипли ҳаракат тарзи шакллари эмас. Чол персонаж нутқида [-а/й қол] қолипли ҳаракат тарзи шакллари 5 марта ишлатилган.Булар: 1. Ҳикмат бува нима бўлганини билолмай, кўзи билан кўриб турганини ақлига сиғдиролмай, гаранг бир аҳволда туриб қолди; ўғли, келини, уч невараси кириб, йиғи бошлагандагина ўзига келиб, титроқли нафас билан шивирлади: "Э, худо, нима қилиб қўйдинг, бисотингда менга атаган яна қанақа кулфатларинг бор, тўк, бошимга ҳаммасини бирдан тўка қол!" (А.Қаҳҳор. ―Маҳалла‖) 2. Қиш ўтди. Баҳор келди. Зуҳранинг на тиригидан дарак бор эди, на ўлигидан. Чол баъзан, жуда куйиб кетган вақтларида бошига муштлаб: "Жувонмаргга аза оч, аза оча қол", деб йиғларди. (А.Қаҳҳор. ―Маҳалла‖) 3. Ҳикмат бува унамасдан қарши сўз айтгани ўрнидан турган эди, шунча одам чапак чалиб, кўзига қараб турганини кўриб индаѐлмади. Маҳалла неча хонадон? 256 Буларнинг ҳаммаси чолни овора қилмай пулни келтириб бера қолса экан! Бу хонадонлардан кўпига кириш керак, кошки бир кирганда пулни бера қолса экан: бири эртага келинг дейди, бири фалончи мунча берганда мен нега шунча берар эканман, деб хархаша қилади, бири мажлисда анграйиб ўтириб гапга яхши тушунмаган, унга тушунтириш керак бўлади... (А.Қаҳҳор. ―Маҳалла‖) 4. Бироқ додхо, ҳамманинг кутганига қарши, қўлига қамчи олиб Унсинни “қаеринг қичиди”га солмади, аксинча, заҳарханда билан бўлса ҳам, мулойим гапирди: – Шунақами?.. Хўп, майли, айтганинг бўла қолсин, – деди ва бир оз ўйлаб туриб ғижинганини яширолмай илова қилди: – Лекин гўристонга пичоқ эмас, қумғон олиб борасан. (Абдулла Қаҳҳор. ―Даҳшат‖) 5. Додхонинг оппоқ, узун соқоли, товуши титради: – Хўп, лафзимдан қайтмайман, мана хотиржам бўла қол: мен ҳозир сени бир талоқ қўйдим, қайтиб келганингдан кейин уч талоқсан! Бор, қумғонни кўтар!.. (Абдулла Қаҳҳор. ―Даҳшат‖) Мазкур матнларда ҳам муаллиф нутқига тегишли ҳаракат тарзи шакллари (5 та: кўриб турганини, туриб қолди, нима қилиб қўйдинг, куйиб кетган, қараб урганини) қўлланган. Аммо улар [-а/й қол] қолипли ҳаракат тарзи шакллари эмас. Хуллас, айрим ҳаракат тарзи шаклларининг эркак ва аѐллар нутқига хосланишида фарқ кузатилади. Назаримизда, янги яратилажак изоҳли луғатларда ҳаракат тарзи шаклларидаги бу каби жиҳатларни ҳам аниқроқ изоҳлаш лозим бўлади. АДАБИЁТЛАР 1. Менглиев Б., Эрназарова М. Системавий ѐндашувда грамматик маъно талқини // Ўзбек тилшунослигининг долзарб масалалари. – Тошкент: Низомий номидаги ТДПУ, 2011. – 54 б. 2. Менглиев Б.Р. Морфологик воситаларнинг маъновий хусусиятлари ва синтактик имкониятлари: Филол. фан.номз. дисс.... автореф. –Тошкент: 1996. – 21 б. 3. Менглиев Б.Р. Лисоний тизим яхлитлиги ва унда сатҳлараро муносабатлар: филол. фан. док. дисс. ... автореф. –Тошкент: 2002й. 4. Абдулла Қаҳҳор. Ҳикоялари. – Зиѐуз.Cом Кутубхонаси 2020й. 5. Ўзбек тилининг изоҳли луғати, беш жилдли, 4-жилд. – Тошкент: «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриѐти, 2008. – 233 б. 6. [https://sites.google.com/site/yazyk13/podgotovka-k-ekzamenu/gendernaa lingvistika] Download 6.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling