Ӛзбекстан республикасы жоқары ҩӘм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги әжинияз атындағы нӛкис


келмайдиган инсонлар бўлиб камол топиши, бахтли бўлиши учун давлатимиз ва


Download 6.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet199/266
Sana17.08.2023
Hajmi6.22 Mb.
#1667691
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   266
Bog'liq
Топлам КОНФЕРЕНЦИЯ 2021

келмайдиган инсонлар бўлиб камол топиши, бахтли бўлиши учун давлатимиз ва 
жамиятимизнинг бор куч ва имкониятларини сафарбар этамиз‖. 
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши 
бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида барча соҳа ва тармоқларда улкан ўзгаришлар 
амалга оширилмоқда. Бу борада жамият ҳаѐтида эзгу қадрият ва анъаналарни чуқур 
қарор топтиришга, айниқса, ѐш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу 
тафаккури ва дунѐқарашини юксалтиришда, она Ватани ва халқига муҳаббат ва садоқат 
туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялашда беқиѐс аҳамиятга эга бўлган 
китобхонлик маданиятини ошириш устивор вазифа сифатида белгиланган. 


356 
Ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришда китобхонлик
маданиятини шкаллантириш ва ўзлаштириган билимларни таҳлил қилиш, абстрактлаш, 
умумлаштириш ҳамда улардан амалиѐтда фойдаланиш олиш кўникма ва
малакаларининг ҳаѐтий компетенцияларга эга бўлишларини таъминлашдир. 
Ўқувчиларнинг билимларни ўзлаштириши ва ўзлаштирилган билимларнинг тафаккур 
даражасида шаклланиши ортирилган тажрибалари ҳамда мураккаб таҳлилий ҳаракатлар 
тизими замирида пайдо бўлади. Шуни инобатга олган ҳолда ўқувчиларнинг 
интеллектуал 
салоҳиятини 
ривожлантиришда 
китобхонлик 
маданиятини 
шакллантиришда ўқитувчилар ва ота-оналарнинг ўзаро ҳамкорлиги ва ушбу жараѐнда 
объективлик, холислик принципларига ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари 
имкониятлари доирасида таълим муассасалари сайтида виртуал кутубхоналар яратишни, 
бошланғич синфлардан ўқувчиларни мутолаага одатлантиришга қаратилган махсус 
курслар фаолиятини йўлга қўйиш, ўқиш техникасини ўзлаштириш, мутолаада 
узлуксизликни таъминлаш, мутолаа кундаликлари юритиш, мактаб ва оила 
ҳамкорлигига таянувчи алоқа варақаларини тузиш, ѐзги таътил пайтида китобхонликни 
рағбатлантиришга доир тадбирлар ташкил этишни тақазо қилади. Ўқувчиларда 
китобхонлик маданиятини шакллантириш уларнинг интеллекткал салоҳиятларини 
ривожлантириш бир қаторда қуйидаги компетенцияларни шакллантиради. 
Жумладан: 
- ахборотлар 
билан ишлаш компетенцияси — медиаманбалардан зарур 
маълумотларни излаб топа олишни, саралашни, қайта ишлашни, сақлашни, улардан 
самарали фойдалана олишни, уларнинг хавфсизлигини таъминлашни, медиа маданиятга 
эга бўлиш лаѐқатларини шакллантиради; 
- ўзини ўзи ривожлантириш компетенцияси — доимий равишда ўз-ўзини 
жисмоний, маънавий, руҳий, интеллектуал ва креатив ривожлантириш, камолотга 
интилиш, ҳаѐт давомида мустақил ўқиб-ўрганиш, когнитивлик кўникмаларини ва ҳаѐтий 
тажрибани мустақил равишда мунтазам ошириб бориш, ўз хатти-ҳаракатини муқобил 
баҳолаш ва мустақил қарор қабул қила олиш кўникмаларини ривожлантиради; 
- ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси — жамиятда бўлаѐтган воқеа, ҳодиса 
ва жараѐнларга дахлдорликни ҳис этиш ва уларда фаол иштирок этиш, ўзининг 
фуқаролик бурч ва ҳуқуқларини билиш, унга риоя қилиш, меҳнат ва фуқаролик 
муносабатларида муомала ва ҳуқуқий маданиятга эга бўлиш лаѐқатларини 
шакллантиради; 
- миллий ва умуммаданий компетенция — ватанга садоқатли, инсонларга меҳр-
оқибатли ҳамда умуминсоний ва миллий қадриятларга эътиқодли бўлишни, бадиий ва 
санъат асарларини тушунишни, маданий қоидаларга ва соғлом турмуш тарзига амал 
қилиш лаѐқатларини шакллантиради. Мазкур компетенциялар эса ўқув-тарбия 
жараѐнида умумтаълим фанлари орқали ўқувчиларда маънавий салоҳиятни 
шакллантиради бу эса ўз навбатида ўқувчилар интеллектуал салоҳиятини 
ривожлантириш орқали ўзига хос вазифалари яъни ўқув фаолияти натижаларини 
текшириш ва аниқлаш, ўқувчиларнинг ўқув материалларига тайѐргарлик даражаларини 
сертификатлаш, ўқув фаолияти натижаларининг ДТСга мослигини тасдиқлаш, ўқув 
фаолиятини рағбатлантириш, ўқув фаолияти натижаларини ташхислаш имкониятини 
беради.

Download 6.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling