Ӛзбекстан республикасы жоқары ҩӘм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги әжинияз атындағы нӛкис


БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИДА КРЕАТИВ ФАОЛЛИКНИ


Download 6.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet202/266
Sana17.08.2023
Hajmi6.22 Mb.
#1667691
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   266
Bog'liq
Топлам КОНФЕРЕНЦИЯ 2021

БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИДА КРЕАТИВ ФАОЛЛИКНИ 
ШАКЛЛАНТИРИШДА ТАЖРИБА-СИНОВ ИШЛАРИ
 
Г.З.Юсупова - ҚР Халқ таълими ходимларини
қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш худудий
маркази катта ўқитувчиси 
 
Бошланғич синф ўқувчиларда креатив фаолликни шакллантириш мезони сифатида 
бир қатор ҳолатларни эътироф этиш мумкин. Ўзларининг шахсий хусусиятлари 
ҳақидаги билимларни ўзлаштирганлик даражалари, ўз имкониятларини англашлари, 
креатив фаоллик меъѐрини билишлари ва баҳолай олишлари, таҳлилий фаолиятни 
амалга ошириш асосида мос тарзда баҳолаш кўникмасига эга бўлишлари кабилар. 
Мазкур босқичда ўқувчилар қуйидаги кўникмаларни эгаллашларига эътибор қаратилди: 
креатив фаоллик кўринишлари, ижод воситалари, манбалари, ўқувчиларнинг ижод 


361 
намуналари, ижод этикаси, ижодда нафосат қоидаларига амал қилиш, ижод билан 
гўзаллик бирлиги, ижодий маҳсулотларни яратишда дизайннинг ўрни. 
Креатив фаоллиги паст даражада шаклланган ўқувчилар гуруҳида юқорида 
ажратилган кўрсаткичлар доирасида паст даражага эришган таълим олувчиларнинг 
мансубликлари аниқланиб, уларнинг чуқур билимларига таянган ҳолда уларда креатив 
фаоллик кўникмалари таркиб топишига ишонч ҳосил қилдик. 
Креатив фаоллиги ўрта даражада шаклланган ўқувчилар гуруҳига етарли даражада 
ижодий фаолият тажрибасига эга бўлган ўқувчилар киритилиб, улар мактаб 
дастурларида кўзда тутилган минимум даражадаги билим, кўникма, малака ва 
компетенцияларни ўзлаштиришга мувофиқ бўлганлар. Бироқ, улар янги билимларни 
ўзлаштиришга етарлича эътибор қаратмайдилар ҳамда мазкур билимларни ўз 
тажрибаларида фаол қўлламайдилар. Бундай ўқувчиларда таҳлилий фаолият ва ижодий 
фикрлаш кўникмаси етарли даражада шаклланмаганлиги кузатилди. 
Креатив фаоллиги юқори даражада шаклланган ўқувчиларда муайян ижод 
намуналарини яратишда тўсиқлар бўлмайди. Бундай ўқувчилар янги материалларни 
ўзлаштириш жараѐнида юқори даражадаги билиш фаоллигини намоѐн эта оладилар. 
Муҳими шундаки, уларнинг муаммоли вазиятларда синфдошларига нисбатан юқори 
даражадаги креатив фаолликка эгаликлари аѐн бўлди. 
Барча мавзулар бўйича тақдим этилган ўқув материалларини қайта ишлаш 
натижасида тестлардан дарс вақтида унумли фойдаланишга муваффақ бўлдик. Мазкур 
усул ўқувчилар билимини объектив баҳолаш учун шароит яратди. Шу билан бир 
қаторда, назоратнинг мазкур тизими ўқувчилар билимини баҳолашда компьютер 
хизматидан фойдаланишга асос бўлди. Ҳар бир ўқувчи эркин тарзда саволларни танлаб 
ўрганилаѐтган мавзу асосида уларга жавоб топдилар. Бундай фаолиятнинг ижодий 
характери ўқувчиларнинг ўзлари томонидан саволлар ва жавобларнинг ѐзилиши ва уни 
ҳар бир мавзу бўйича таснифлашдан иборатлигидадир. 
Ўқувчилар назорат қилувчи саволлар тўпламини яратиш учун топшириқларни 
қабул қилиб олиб улар устида ўйлашга муваффақ бўлдилар. Шу асосида улар 
синфдошларидан ҳар бирининг ўзлаштирган билим, кўникма, малакалари ва ижодий 
фаолият тажрибасини мустақил назорат қилишга эришдилар. Ҳар бир савол ўқитувчи 
томонидан тўғрилиги, табиийлиги, ўқувчилар фаолиятига тузатиш киритиш характерига 
эгалигига кўра баҳоланди. 
Кузатишларимиз шуни кўрсатдики, назоратнинг бундай усули ўзининг шакли ва 
мазмунига кўра ўқувчилар учун мароқли кечди. Чунки бу жараѐнда ҳар бир ўқувчи 
ўзининг ижодий қобилиятини намоѐн этишга интилиб ўз саволларини тузишга қанчалик 
лаѐқатлиликларини намойиш этдилар.
Ижодий яратувчилик кўникмалари суст даражада шаклланган ўқувчилар учун 
қийинчиликлар мураккаб масалаларни тўғри қўя олмасликда намоѐн бўлди. Ўқув 
материалларини тўлиқ ўзлаштирмасликлари натижасида улар саволларни аниқ 
шакллантира олмадилар. Биз тажриба-синов ишлари давомида 4-синф ўқувчиларидан 
қийинчиликларга дуч келиш сабабларини сўраганимизда қуйидаги жавобларни олдик: 
«мен ўқитувчидан қандай сўраш кераклигини билмадим…» ѐки «бошқа синфдошларим 
бу нарсаларни биладилар, мен нима учун у ҳақида ўйлашим керак, яхшиси улардан 
сўрай қоламан…» каби. 
Креатив фаоллик кўникмалари ўртача даражада ривожланган ўқувчилар учун 
асосий қийинчиликлар уларнинг саволлар банкини ярата олмасликларида намоѐн бўлди. 
Чунки улар ўқув материалларининг операционал ҳамда тушунчалар қисмини 
ўзлаштирганлар. Биз мазкур гуруҳга мансуб ўқувчилар билан мулоқотга 
киришганимизда улар қуйидаги фикрларни баѐн қилдилар: «мен ҳамма нарсани сўраб 
ўргандим, лекин бизнинг синфимизда мендан ҳам кўпроқ биладиган ўқувчилар бор...» 


362 
ѐки «мен ҳар доим ноодатий, сирли нарсаларни билишни хоҳлайман, улар ҳақида 
ўйлайман ва бироқ, дарҳол ечим топишга қийналаман…» каби. 
Юқори даражадаги креатив фаоллик тажрибасига эга бўлган ўқувчиларга тўғри 
саволлар қўйиш вазифаси топширилмади. Уларнинг берилган саволларга қайтарган 
жавоблари тайѐргарлик даражаларининг юқорилигидан далолат берди. Улар чекланган 
даражада саволлар тузиш доирасидан чиқиб креатив фаолликлари туфайли янги 
нарсаларни яратишга интилдилар. Бу эса ўз самарасини берди. Улар суҳбатлар давомида 
қуйидагиларни баѐн қилдилар: «мен шундай саволлар тузишни хоҳлайманки, унга жавоб 
бериш ўзим учун ҳам, бошқа синфдошларим учун ҳам мароқли бўлсин. Шундагина мен 
синфдошларим билан ҳамкорлик қилишга интиламан ва улар билан ишлаш давомида 
ҳеч қачон чарчамайман…» каби. 
Тажриба-синов ишлари давомида ―Ўқиш‖, ―Она тили‖ ва ―Математика‖ дарсларида 
ташкил 
этилган 
«Комплектлаштирувчи 
харид», 
«Мен 
ясаган 
қурилмани 
модернизациялаш» каби имитацион ишчан ўйинлар ўқувчиларнинг креатив фаоллик 
кўрсатиш кўникмаларини кенгайтиришга қаратилди. Мазкур ўйинларда ўқувчилар аниқ 
ролларни бажаришга муваффақ бўлдилар. Улар турли сценарийлар ва кўргазмали 
материаллар яратдилар. Ўқувчилар харидорларни кўпроқ жалб қилиш мақсадида турли 
буклетлар, ташвиқот варақаларини яратиб тақдим этдилар. Мазкур ўйинларнинг ижодий 
характер касб этадиган жиҳатлари ўқувчиларнинг яратувчилик имкониятларини 
кенгайтириб ўзаро ҳамкорлик муҳитини вужудга келтирди. Улар ўзларини иқтидорли 
ташкилотчи ва менеджерлар сифатида намоѐн этдилар. Ўйиннинг боришини биз диққат 
билан кузатдик ва ўқувчиларнинг креатив фаоллик кўрсатишлари учун қулай шарт-
шароитлар яратдик. Ўқувчилар томонидан илгари сурилган барча нуқтаи назарлар, 
ѐндашувлар эсприментатор ўқитувчи томонидан қўллаб-қувватланди ва ўзларини 
қонуний ҳимоя қилиш меъѐрлари билан таништирилдилар. Мавзу ҳар томонлама 
муҳокама қилингандан кейин ўқувчилар муҳим хулосалар чиқаришга киришдилар. 
Турли саволлар ѐрдамида муҳокама жараѐни кенгайтирилди. Уларни муҳокама 
вазиятига олиб кириш учун қуйидаги саволлар тақдим этилди: 
1. Сиз нималарни яратишни хоҳлар эдингиз? 
2. Атрофдагилар, синфдошлар билан ҳамкорликда қандай ишларни бажаришни 
хоҳлар эдингиз? 
3. Сиз қандай ўйинлар ўйнашни истар эдингиз? каби. 
Бундай саволлар ѐрдамида ўқувчиларнинг атроф-муҳитга ва шахслар аро 
муносабатлари ўзгарди. Улар ижтимоий борлиққа нисбатан янгича муносат 
тажрибасини эгаллашга алоҳида қизиқиш билан қарай бошладилар. Улар креатив 
фаоллик кўникмаларини эгаллаб ижтимоий фаолиятнинг ҳуқуқий ва ахлоқий 
меъѐрларини ўзлаштиришга муваффақ бўлдилар. 

Download 6.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling